Ўзбекистон: қураяпмиз, қураяпмиз, уларга янги коммуникация барпо этилганми?

Чилонзордаги трансформатор ёниб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Сурат манбаси, kun.uz

Сурат тагсўзи, Чилонзордаги трансформатор ёниб кетгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Published

Ёзги жазирамада ҳатто пойтахт Тошкент электр таъминоти тизими босимга чидаш беролмаётгани ҳозирги қурилишлар сифати ҳақидаги мулоҳазаларга ундамоқда.

Шу кеча-кундузда Тошкент шаҳрида электр таъминотидаги узилишлар кенг муҳокама қилинмоқда.

Бутун бошли турар-жой мавзеълари бошида бир неча соат, охирги кунларда эса кун бўйи электрсиз қолгани шаҳар электр таъминоти тизими катта истеъмолга тайёр эмаслиги билан изоҳланмоқда.

Охирги ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилди, жазирамада эса инсонлар электр энергиясини кўп талаб қиладиган кондиционер ёки вентиляторлар билан "жон сақлаш"га ҳаракат қилмоқдалар.

Оқибатда эса трансформатор ёки подстанциялар аварияга учрамоқда.

Курбанофф.нет

Сурат манбаси, Telegram/kurbanoff.net

Юқори қаватдаги қўшнилар балконидан бир-бирига чой узатадиган даражада яқин бўлиб қолган, нега шаҳар четидаги бўш майдонда эмас, болалар майдончаси ёки кўп қаватли уйлар яшовчилари ҳордиқ чиқарадиган жойларда квартира қураётганлари ҳақидаги саволга қурувчилар янги бинога канализация тизимини тортиш қимматга тушади деб жавоб қайтарганлар.

Тошкент ва Самарқанд шаҳри яшовчилари бугунги замоннинг шаҳарсозлари ариқ ёки оқова тизимини ёдидан чиқарганлари ҳақида шикоят ҳам қилганлар.

"Ҳар сафар навбатдаги сити ҳақида ўқиганимда, ахир коммуникациялар қурилганидан буён деярли янгиланмаган-ку, деб ўйлайман. Ёки кимдир эшитдими, навбатдаги сити учун электростанциянинг янги қувватини ишга тушириш, сув ва канализация учун янги қувурлар километрини тортиш режалаштирилаётганини? Нега биз янги режаларда янги кабеллар, трубалар, тозалаш тизими, водопровод ва бошқалар тортилаётганини кўрмаймиз?", дея савол қўйган блогер.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek