Мирзиёев ва Лукашенкони нима бирлаштиради?

Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Беларус Президенти Александр Лукашенко охирги 24 йилда илк бор Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган.

Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар якунида икки томонлама алоқаларга доир 19 та ҳужжат имзоланган. Лукашенко Мирзиёевнинг қўшнилар билан яқинлашиш сиёсатини олқишлаган ва унинг қадамларини яқиндан кузатаётганликларини айтган.

У яқинда Тожикистонга сафари чоғида Душенбе расмийларидан ҳам Ўзбекистон раҳбари ҳақида илиқ сўзларни эшитганлигини таъкидлаган.

Беларус Президентининг расмий веб-сайти Лукашенконинг "Ислом (Каримов-таҳр.) тирик бўлганида бу кўпроқ протокол ташриф бўлган бўлар эди", деган сўзларини ҳам келтирмоқда.

Маълум бўлишича, Беларус раҳбари бу ҳақда Кўксарой қароргоҳидаги тантанали ҳужжатлар имзолаш маросимидан сўнг журналистларга гапирган.

64 ёшли Александр Лукашенко Беларусни 1994 йилдан буён бошқариб келади.

У Европа қитъасида қиролликлардан ташқари энг узоқ ҳокимиятда ўтирган давлат раҳбаридир.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганига атиги 2 йил бўлган эса-да, икки раҳбарнинг таржимаи ҳолларида ўхшаш жиҳатлар кўп.

Би-би-си ана шу жиҳатларга назар ташлаган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.