Беш нафар Гуантанамо маҳбуси Қозоғистонга жойлаштирилди

Сурат манбаси, AFP

Published

Пентагоннинг маълум қилишича, АҚШнинг Кубадаги Гуантанамо Бей қамоқхонасида ўн йилдан кўпроқ вақт давомида ушлаб турилган беш нафар маҳбус Қозоғистонга юборилди.

Уч нафар яманлик ва икки нафар тунислик ал-Қоидага алоқадорликда гумон қилиниб, Покистонда ушланган эди.

АҚШ расмийларининг айтишича, мазкур беш нафар бундан буён таҳдид сифатида кўрилмайди.

Расмийларга кўра, Гуантанамо қамоқхонасидан ўтиб бораётган йил давомида 28 нафар маҳбус озод этилди.

Президент Барак Обама АҚШда содир этилган 11 сентябр ҳужумларидан кейин очилган Гуантанамо қамоқхонасини бутунлай ёпишга ваъда берган.

Шу ой бошида тўрт нафар афғон маҳбуси ватанига қайтарилди ва яна олти нафар маҳбус Уругвайга юборилди.

Ҳозирга келиб Гуантанамо қамоқхонасида ҳаммаси бўлиб 127 нафар маҳбус қолди, дейилади Пентагоннинг сешанба куни чиқарган баёнотида.

АҚШ расмийларига кўра, олиб борилган изчил мулоқот ортидан Қозоғистон биринчи бор Гуантанамо Бей маҳбусларини ўз ҳудудида жойлаштиришга рози бўлган.

Маҳбусларнинг ватанларига қайтарилмагани сабаби ошкор этилмаган.

Аммо, "беқарор ёки нотинч" дея кўрилгани учун кўплаб маҳбуслар ўз ватанларига қайтарилмайди.

Гуантанамо Бей қамоқхонасида тутқун бўлган 127 нафар маҳбуснинг деярли ярими бошқа мамлакатларга юборилиши кутилмоқда.

Мухбирларга кўра, президент Обаманинг қамоқхонани беркитишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлари Конгресс кўрсатаётган қаршилик туфайли секинлашган.

Гуантамо қамоқхонаси 2002 йилда очилганди.

Ушбу қамоқхона, АҚШнинг айтишича, "душман жангчилари"ни сақлашга мўлжалланган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp орқали боғланишни истасангиз телефонимиз - +44 7858 860002