Венесуэлада қурбонлар сони 164 нафарга етди, қутқарув ишлари давом этмоқда

Сурат манбаси, Reuters
Венесуэла муваққат президенти Делси Родригес маълум қилишича, зилзилалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 164 нафарга етган. Юзлаб одамлар тан жароҳати олган.
АҚШ Геология хизмати (USGS) дастлабки ҳисоб китобларига кўра, зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 мингдан 100 минггача бўлиши мумкин. Ташкилот бу аниқ ҳисоб-китоб эмаслиги, қурбонлар сони бундан кам ёки кўп бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
Магнитудаси 7,2 ва 7,5 бўлган зилзилалар маҳаллий вақт билан соат 18:04 да пойтахтнинг ғарбидаги ҳудудда содир бўлган.
Ер силкинишлари Колумбия пойтахти Боготагача сезилган. Зилзилалар Венесуэлада миллий байрам нишонланаётган пайтда юз бергани учун кўпчилик одамлар уйларида бўлишган.
Пойтахт Каракасда қутқарувчилар вайроналар остида тирик қолганларни қидиришда давом этмоқда. Айрим жойларда одамларнинг ёрдам сўраб чақириқлари эшитилган.
BBC мухбири Ванесса Силванинг хабар беришича, бир қатор биноларда электр таъминоти узилган, метро тизими эса тўлиқ ёпилган.
BBC журналистларидан бири Каракасда яшовчи синглисидан келган овозли хабарни келтирган: "Уй жуда қаттиқ силкинди. Ҳали ҳам силкинмоқда".
End of Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз

Сурат манбаси, AFP via Getty Images
АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, иккинчи ва кучлироқ зилзила ер қобиғидаги тектоник ёриқ бўйлаб юз берган ҳаракат натижасида содир бўлган. Ташкилот мутахассислари кучли зилзила қайталаниши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда.
Энг катта зарар мамлакатнинг шимолий соҳилларида кузатилган. Каракасда ҳам кўплаб биноларга шикаст етган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.
Расмийлар қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини билдиришмоқда.
Воқеадан сўнг АҚШ Венесуэлага қидирув-қутқарув гуруҳлари, тиббий ва гуманитар ёрдам юборишини маълум қилди.
Шунингдек, Лотин Америкасининг бир қатор давлатлари ҳам Венесуэлага ёрдам таклиф қилган.
Шу орада, муваққат президент Делси Родригес миллатга мурожаат қилиб, фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Родригес венесуэлаликларни бирдамликка чақирди ҳамда зилзилада яқинларини йўқотганларга ҳамдардлик билдирди

































