Президент назарига тушган тадбиркорнинг лойиҳаси ўзбекларни ватанга қайтара оладими? O'zbekiston

Беҳрўз Ҳамзаев
Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Беҳруз Ҳамзаев ўтган йили ўзи асос солган «World influencers' network» (Жаҳон инфлюенсерлари тармоғи) орқали бутун дунёдан машҳур блогерларни Ўзбекистонга олиб келгани билан танилган.

Самарқандда ўтган «Шарқ тароналари» мусиқий фестивали доирасида Президент Шавкат Мирзиёев Ҳамзаев ва унга ҳамроҳ хорижий блогерлар билан учрашиб, уларнинг тадбирини олқишлаган.

Ҳамзаев яқин-яқинларгача Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг маслаҳатчиси бўлиб хизмат қилаётганди, аммо ҳозирда расмий мансабга эга эмас.

Унинг янги лойиҳаси «World Vatandosh Accelerator» (Жаҳон ватандош акселератори) деб номланган бўлиб, бутун дунёдаги ўзбекистонлик муҳожир тадбиркорларни жалб қилиш йўли орқали глобал муаммоларни ҳал қилиш учун яратилган.

Беҳрўз Ҳамзаев чет эллардаги ўзбекистонликларни ватанга қандай жалб этмоқчи? Видео:

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Тезлаштирувчи маъносини берувчи акселератор лойиҳаси, Ҳамзаевнинг айтишича, хорижда оёққа турган старт-аплар, ҳамда ўрта ва кичик бизнес эгаларини ҳукумат идоралари ва мамлакатдаги бошқа бизнес пешволари билан таништиради.

«Акселератор — бу лойиҳаларни ва ғояларни эрта босқичда қўллаб-қувватлаш модели бўлиб, жадал ривожлантиришни энг қисқа муддатларда тахмин қила олади. Бозорга тезроқ чиқариш учун лойиҳа барча зарурий нарсалар билан таъминланади. Ушбу акселератор иқтисодиёт барча соҳаларининг устувор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, технологиялар ва амалиётларни жалб қилишга қаратилган. Натижада, иқтисодиёт барча тармоқларининг ривожланишида кескин ўзгариш ва ЯИМнинг узоқ муддатли ўсиши кутилади,» - дейилади лойиҳа сайтида.

Олти ҳафта давом этадиган лойиҳа саралаш босқичи, ечимларни муҳокама қилиш, лойиҳани ишлаб чиқиш ва баҳолаш, қарорлар қабул қилиш, шартнома тузиш ва интеграцияни бошланишини ўз ичига олади.

Ўзбекистон охирги йилларда ўз иқтисодини либераллаштириш йўлида қатор ўзгаришларни амалга оширган бўлса-да, коррупция, бизнес фаолиятини юритиш, мулк дахлсизлиги ва судлар мустақиллиги бобида халқаро индексларда ночор ўринларда қоляпти.

Янги лойиҳа хорижда муваффақиятга эришган интернет компанияларини жалб қилишга уринади, аммо мамлакатдаги интернет тезлиги сустлигича қолмоқда.

Хўш, бундай вазиятда Беҳруз Ҳамзаев қандай қилиб ўз ватандошларини Ўзбекистонда келиб ишлашга кўндирмоқчи?

Ибрат Сафо у билан суҳбатлашди.

Алоқадор мавзулар:

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг. Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek