Хитойда сохта дори тайёрловчилар қўлга олинган

Сохта дорилар орасида саратон , қандли диабет, гипертония ва тери хасталикларикларида   қўлланиладиганлари бўлган

Сурат манбаси, Getty

Сурат тагсўзи, Сохта дорилар орасида саратон , қандли диабет, гипертония ва тери хасталикларикларида қўлланиладиганлари бўлган
Published

Хитой полицияси сохта дориларни тайёрлаш ва сотишга алоқадорликда гумон қилинган 2000 кишини ҳибсга олган.

Полиция ўтказган амалиёт натижасида қариийб 180 миллион долларлик дорилар мусодара этилган.

Сохта дорилар орасида саратон , қандли диабет, гипертония ва тери хасталикларикларида ишлатиладиганлари бўлган.

Бутун мамлакат бўйлаб бундай амалиётлар 25 июлда Жамоат хавфсизлиги вазирлиги томонидан бошланган.

Расмийларнинг айтишича, ҳибсларга қарамасдан мамлакатда кенг тарқалган "сохта дорилар тайёрлаш" муаммосини қисқа фурсатда ҳал қилиш мумкин эмас.

Жиноятчилар янги усулларни ўйлаб чиқаришлари мумкин.

Полициянинг сўзларига кўра, амалиёт давомида озиқ-овқат ва дорилар тайёрлашда тақиқланган моддалар ҳам қўлга олинган.

Жамоат Хавфсизлиги вазирлиги мурожаатида аҳолини дори-дармонларни фақат касалхоналар ва ишончли дорихоналардан сотиб олиш сўралган.

Хитой ҳукумати сохта дори тайёрловчи гуруҳлар ҳақидаги маълумотлар учун мукофот ваъда қилган.