Украина “Азовстал” қаҳрамонларини озод қилганидан севинмоқда, Россияликлар сафарбарликдан қандай бош тортаяпти? Дунё, Янгиликлар

Распространенное СБУ фото приема украинских военнопленных, место съемки не раскрывается

Сурат манбаси, Security Service of Ukraine

Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Украина таркибида "Авзовстал" заводини ҳимоя қилган қўмондонлари ҳам бор 200 дан ортиқ асирни Путиннинг яқин дўсти, украиналик сиёсатчи Виктор Медведчук ва 55 россияликка айирбошлаган. Ҳарбий сафарбарлик эълон қилиниши ортидан россияликлар урушдан бош тортиш йўлларини излай бошлаган.

22 сентябр тунда Украина ҳукумати Россия мамлакатга бостириб киргандан бери энг йирик асирлар айирбошлаш содир бўлганини маълум қилди.

Киев 215 украиналик ҳарбийларни ортга қайтарган, уларнинг ичида "Азовстал" заводининг 100 нафар ҳимоячиси ҳам бор.

Украина Президенти Володимир Зеленскийнинг айтишича, Россия 200 нафар украиналик асирни озод қилиш эвазига украиналик сиёсатчи, Путиннинг яқин дўсти Виктор Медведчукни олган. Медведчук Украинада давлатга хиёнатда айбланган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Таркибида Мариупол ҳимоячалари ҳам бўлган украиналик 5 нафар зобит эвазига 55 нафар Россия ҳарбий асирлари берилган.

Бир неча давлат иштирок этган асирларни айирбошлаш амалиёти сўнгги дақиқагача сир сақланган.

Украина Президенти девони раҳбари Адрей Ермек 215 украналик ҳарбий айирбошлангани борасида келишувга эришилгани ва уларнинг 108 нафари Украина Миллий гвардияси "Азов" полки жангчилари эканлигини айтган.

Айирбошланганларнинг 124 нафари зобитлар.

Ермакнинг айтишича, 200 нафар украиналик ҳарбийни Владимир Путиннинг яқин дўсти Виктор Медведчукка айирбошлашган.

Медведчук Украинада "Ҳаёт учун - мухолифат платформаси" Россияпараст партияси раҳбари бўлган. Унга нисбатан 2021 йили давлатга хиёнат бўйича жиноий иш очилган.

Шу йилнинг апрел ойида Володимир Зеленский Медведчукни украиналик асирларга айирбошлаш таклифини берганди.

Бироқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Медведчук ҳарбий эмас, балки Украина фуқароси эканлиги, уни "Азовстал"ни ҳимоя қилган ҳарбийларга айирбошлаш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкинмаслигини айтганди.

"Азов" жангчиларини Россия Олий суди август ойида "террорист ташкилот" деб эълон қилди. Ўзини Донецк Халқ Республикасидеб эълон қилган ташкилот раҳбари Денис Пушилин жангчилар ҳарбий трибуналга тортилишини айтиб чиққанди.

Президент Володимир Зеленскийнинг айтишича, бошида Россия томони Медведчук учун 50 нафар украиналик ҳарбий асирни таклиф қилган. Украина томони кейинчалик ушбу рақамни 200 нафарга чиқаришнинг уддасидан чиқган.

Украина томони асирга тушган беш қўмондонини россиялик 55 нафар ҳарбийга алмашган.

Украина президенти уларни "суперқаҳрамон" деган. Уларнинг ичида "Азов" қўмондони Денис Прокопенко, денгиз пиёдалари 36- алоҳида бригадаси қўмондони Сергей Волинский, денгиз пиёдалари 1- алоҳида батальони қўмондони Евгений Бова ва икки нафар "Азов"чи Святослав Паламар ва Олег Хоменко бўлган.

Зеленскийнинг айтишича, қўмондонларнинг айирбошланиши Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг воситачилигида амалга ошган. Келишувга кўра уруш тугагунга қадар улар Туркияда қолади.

Россияликлар сафарбарликдан қочяптими?

Путин 21 сентябр куни Россияда "қисман" сафарбарлик эълон қилгач, ҳарбий комиссариат вакиллари ўша куннинг ўзидаёқ россияликларга чақирув қоғозлари бера бошлаган.

Россиянинг қуруқликдаги чегаралари ва ҳаво қўналғалари урушга боришдан қочишга ҳаракат қилаётган россияликлар билан тўлиб тошгани ҳақида хабарлар келмоқда.

путин

Ҳарбий хизматга чақирилмаслик учун жиддий сабаби йўқ кўплаб россияликлар қандай қилиб урушдан қочиш йўлларини излай бошлаган.

Сафарбардик кўпчилик учун кутилмаган иш бўлган. Унга ҳатто армияда хизмат қилган эркаклар ҳам тайёр бўлмаган.

Москвалик Вячеславнинг айтишича, армияда хизмат қилган аксар дўстлари "хизматдан қочиш учун тиббиёт соҳасида ишлайдиган танишларни қидира бошлаган".

"Қўл, оёғимни синдириб ҳибсхонада ўтиришга ва ҳар қандай йўл билан бу ботқоққа бормасликка тайёрман. Шунинг учун ҳам ҳотиржамман", дейди Би-би-сининг калининградлик суҳбатдоши.

Ўзбекистон: Россиядаги сафарбарликдан қочганлар Тошкентга ҳам келяптими?

Украинадаги урушга боришни истамаган россияликлар зудликда ўз ватанидан чиқиб кетишга урингани ортидан сотувга чиқарилган авиачипталар қолмагани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган.

Россия босқини бошлангандан бери россияликлар учун кўчиб келишга мақбул мамлакатлардан бирига айланган Ўзбекистонга ҳам урушдан қочганлар келмоқдами?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek