Украина уруши жинояти гумонланувчилари Россия раҳбарлари - Видео Ukraina Rossiya

Украинанинг Буча шаҳрида содир этилган уруш жиноятларини тергов қилаётган терговчилар ишонишича, бу жиноятлар ортида Россия давлати раҳбарлари турибдилар.
Алоқадор мавзулар:
"Бу нарса бошидан режалангани аниқ. Энг юқоридан кўрсатма берилган. Гумонланувчилар энг юқори лавозимдагилар бўлади. Урушни бошлаганлар деяверинг", дейди Буча уруш жиноятларини тергов қилаётган прокурор Юрий Белоусов.
- Путин ва унинг мудофаа вазири? - сўрайди Би-би-сининг махсус мухбири Фергал Кин.
Ҳа… Украина босқини қарорини қабул қилган одамлар занжири, дейди прокурор Белоусов.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Украина Бош Прокуратураси Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Россия томонидан содир этилган уруш жинояти ва босқинчилик жинояти деб кўрилаётган 21000 дан ортиқ иш тергов этилаётганини хабар қилди.
Украина Бош прокуратураси жиноятда гумон қилинган 600 тача шахсни аниқлаган, 180 га қарши жиноят иши қўзғатилган.

Сурат манбаси, Reuters
Украинадаги уруш жиноятлари Халқаро Жиноят суди прокурорлари ҳам тергов қилмоқда.
Ўрганилаётган энг овозали жиноятлардан бири Буча шаҳрида қуролсиз эркакларнинг оммавий қатл этилгани ҳодисасидир.
Пойтахт Киевга тез етиб олишни кўзлаган Россия қўшинлари Бучада Украина замбараклари ҳужумларига дуч келдилар, руслар бундай қаршиликни кутмаган эдилар.
Ғазабланган қасос олиш ниятидаги Россия ҳарбийлари Ҳудудий Мудофаа аъзоларини қидириб бутун Бучани титкилай бошладилар.
4 март куни тўққиз эркакни Яблонска кўчасидаги 31 уйда яширинган жойидан топдилар.
Яблонска 144 даги бинога олиб бориб сўроқ ва қийноқлар қилдилар, сўнг бино ҳовлисига олиб чиқилиб қатл этилдилар.
Улар орасида Иван Скиба енгил жароҳат олгани учун тирик қолди.

Аммо Катерина Руденко 37 ёшли ўғли Денис Руденкодан айрилганига жуда мотамда.
"Мен ўғлимдан айрилмадим, мен энг суюкли инсоним, ҳаётдаги энг меҳрибон одамимдан айрилдим", дейди Катерина Руденко.
Россия Бучадаги тинч аҳоли ўлдирилганини "фейк" деб тан олмайди.
Аниқ кўриниб турган ҳақиқатга ҳам Россия билдирадиган муносабат шундай бўлиб қолган.
Ва Кремль уруш жинояти терговларидан чўчиётгани йўқ.
Владимир Путин ҳокимиятдалигида Денис Руденко қотилларини судга тортиш қийин бўлади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek































