Ўзбеклар ва дунё: АҚШда қалин қор ва бўрон. Аҳвол шунчалик ёмонми? Фоторепортаж Amerika O'zbekiston dunyo koronavirus yangiliklar

Сурат манбаси, Getty Images
Америка Қўшма Штатлари қалин қор ва кучли шамоллар гирдобида қолган. Айрим ҳудудларига ярим метрдан кўпроқ қор тушган. Ўн минглаб одам светсиз қолган. Бунақаси сўнгги тўрт йилда кузатилмагани айтилмоқда. У ерда юз минглаб ўзбекистонликлар ҳам яшашади. Америка жорий пайтда дунёнинг энг катта сондаги ўзбекистонликлар яшаб, ўқиб, ишлаб келаётган давлатларидан биттаси бўлади.
Алоқадор мавзулар:
Кучли қор бўрони Америка Қўшма Штатларининг шарқий қирғоқларини ўз забтига олган.
Бўрондан энг кўп Бостон ва Атлантик-Сити жабр чеккан.
Бунақаси сўнгги тўрт йил ичида кузатилмагани айтилмоқда.

Сурат манбаси, NYC SANITATION/TWITTER
Нью-Йорк штатининг баъзи жойларига ярим метрдан кўпроқ қор тушган.
Йўлларни қордан тозалаш учун махсус машиналар ҳам ташланган.

Сурат манбаси, Reuters
Нью-Йорк расмийлари бўрон тугамагунча, аҳолига уйдан ташқарига чиқмай туришлари кераклигини ҳам айтишган.
Массачусетсда эса, якшанба куни тушдан кейин 31 000 дан ортиқ одам электр таъминотисиз қолган.

Сурат манбаси, JFK AIRPORT/TWITTER
Дам олиш кунларида шарқий қирғоқ бўйлаб транспорт алоқалари жиддий равишда издан чиққан.
6000 дан ортиқ рейслар амалга ошмаган.
Шанба куни Бостоннинг Logan ва Нью-Йоркнинг LaGuardia аэропортларидаги парвозларнинг 90 фоизи бекор қилинган.
10 дан ортиқ штат қор бўронлари ҳақида огоҳлантирилган.
Бостонда ёққан қор 2003 йилги кундалик рекордни янгилаган.
Бу ерда ҳам бир кунда тушган қорнинг қалинлиги ярим метрдан ортган.

Сурат манбаси, Getty Images
Бостондаги қорни тозалаш ишларининг бугун, душанба кунига қадар давом этиши айтилмоқда.
Массачусетснинг қатор шаҳарлари эса, дам олиш кунларида электр таъминотисиз қолган.
116000 дан ортиқ хонадон шанба кунини токсиз ўтказишган.
Масъуллар фақат якшанба кунига келибгина, штатнинг аксарият қисмида электр энергиясини қайта тиклашга муваффақ бўлишган.

Сурат манбаси, Getty Images
Бўронли об-ҳаво Массачусетс штатининг бошқа жойларида кучли тўлқинларни пайдо қилган.
Бу эса, унча йирик бўлмаган сув тошқинларига ҳам сабаб бўлган.

Сурат манбаси, Reuters
АҚШ Миллий Об-ҳаво хизмати (НWС)нинг маълум қилишича, бўрон "бомбогенез" жараёнига учраган.
Яъни совуқ ҳаво илиқроқ денгиз ҳавоси билан аралашиб, атмосфера босимининг тез пасайишига олиб келган.
Бу эса, таъбир жоиз, "бомба циклони"га олиб келган.

Сурат манбаси, Getty Images
Сўнгги табиий офат натижасида етказилган зиённинг натижаси ҳозирча маълум эмас.
Инсоний талафотлар бор-йўқлиги ёки жабрдийдаларнинг сонига оид маълумотлар ҳам кўзга ташланмайди.
Ўзбекистондаги масъул идоралар ҳам бу хусусда ҳалича бирор бир билдиришнома билан чиқишмаган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek






























