Кашшоқ ва бой давлатлар ўртасидаги вакцина адолатсизлигига қачон барҳам берилади? Дунё, янгиликлар yangiliklar

BBC
Сурат тагсўзи, Вакцина ва дунё
Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ковиднинг янги Омикрон варианти шиддат билан тарқаларкан, барча хавфсиз бўлмагунча ҳеч ким хавфдан ҳоли бўлмаслигини яна бир бор эслатди. Ғарбнинг бой давлатларида яшаётган одамлар ўзларининг учинчи вакцинасини олишга навбатда тураркан, кўплаб камбағал давлатлардаги одамлар ҳали биринчи вакцинасини ҳам олгани йўқ.

Би-би-си ушбу нотенгликка қандай барҳам бериш мумкинлиги борасида мутахассислар билан гаплашди.

Африка аҳолисининг атиги 7 фоизи Ковидга қарши тўлиқ эмланаркан йирик фармацевтлар вакциналар адолатсиз тақсимланаётганини эътироф этмоқда.

"Биз тест ишлаб чиқариш, даволаш ва вакциналар борасида яхши ишладик. Аммо уларни адолатли тақсимлай олмадик", дейди Фармацевтик ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро федерациясидан Томас Кюни.

"Қанча фойда етарли бўлади? Қачон "бўлди энди" деймиз. Керакли фойдани кўрдингиз энди инсон ҳаётини биринчи ўринга қўйиш вақти келди", дейди Эдинбург Университети профессори Деви Сридҳар

Дунёни эмлашда нима хато кетди?

Халқ вакцинаси альянси раҳбари Маазу Сейом биргина Буюк Британия барча қашшоқ давлатлардаги эмланганларни қўшиб ҳисоблаганда ҳам кўпроқ учинчи вакцинани урганини айтади.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Эмланганларнинг катта қисми бойроқ давлатларда яшайди. Ғарб давлатлари раҳбарлари аҳолисига вакцинани вақтида ва етарли миқдорда етказиш учун ўз таъсири ва пулидан фойдаланмоқда.

Вакциналар дунёдаги ҳаммага етмайдими?

Вакцина ҳаммага етадими?
Сурат тагсўзи, Вакцина ҳаммага етадими?

"Агар бой давлатлар кейинги йил март ойигача ҳар бир фуқаросини учинчи марта эмласа ҳам бизда яна ортиқча 1 миллиард вакцина қолади", дейди Фармацевтик ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро федерациясидан Томас Кюни.

Унга кўра, вакцина етишмасдан, унинг ҳаммасини бой давлатлар олиб қўйиш муаммоси энди барҳам топди. Ҳозир вакцина етарли, аммо уни етказиш муаммо.

Катта еттилик ва Европа Иттифоқи давлатлари вакцина ажратишга ваъда берган. Аммо уларнинг атиги 14 фоизи камбағал давлатларга етиб борган.

"Африка 99 фоиз бошқа давлатлардаги ишлаб чиқаришга қарам ва вакциналарни импорт қилиши керак. Бу уларни заиф қилади" дейди Эдинбург Университети профессори Деви Сридҳар.

Томас Кюнининг таъкидлашича, ишлаб чиқаришда яхшироқ жўғрофий тақсимлашга эга бўлиш Африкага кейинги пандемияларда афзалликлар бериши мумкин. Аммо бу вақт талаб қилади.

Фаоллар ўша вақт келганини айтмоқда. Улар вакцина патентларини бекор қилишга чақирмоқда.

Африка, Осиё ва Лотин Америкасида бу вакциналарни ясашга тайёр ишлаб чиқарувчилар бор. Аммо унинг таркиби ва тайёрлаш сирлари керак бўлади.

"Интелектуал мулк" нинг мақсади фойдани ҳимоя қилиш. Ундан ўрганганимиз шу бўлдики, сайёрамиздаги ҳар бир давлатга зарар етказган вирусга қарши вакцина яратиш жуда фойдали бўлган", дейди профессор Деви Сридҳар.

Тиббиётми тижорат?
Сурат тагсўзи, Тиббиётми тижорат?

Аммо дори ширкатлари вакциналарни ишлаб чиқиш жуда қиммат эканлиги ва патентлар уларнинг катта сармоясини ҳимоя қилишини айтади. Жаҳон Савдо ташкилотининг бу борада фикрлар иккига бўлинган.

"Жаҳон Савдо ташкилоти айрим тақиқларни олиб ташламоқчи. Бу бошқа давлатларда ҳам вакцина ишлаб чиқариш учун интелектуал мулк ҳуқуқларини заифлаштиради", дейди Халқ вакцинаси альянси раҳбари Маазу Сейом.

Томас Кюни шу кунларга етиб келишда патентлашнинг ўрни беқиёс бўлганини таъкидлайди.

"Сиз патентдан таркибини оласиз, аммо уларни қандай миқдорда қўшишни билмайсиз. Сирларини билмасдан бир дона ҳам вакцина чиқаролмайсиз. Вакцина патенти инновациянинг асоси ҳисобланади. 300дан ортиқ ҳамкорликлар, ихтиёрий лицензиялар ва технология трансферларисиз ҳозирги нуқтага етиб келолмасдик. Ҳаммаси бизда патент бўлгани учун бўлди".

Африка альянси раҳбари Мааза Сейом минтақа ОИВ қарши курашда йирик фармацевт ташкилотларини енгиб чиққанини ва навбатдаги жангда ҳам ғалаба қозонишга ишонаётганини айтади.

"Орттирилган иммунтанқислик вируси (ОИВ) эпедемияси билан курашиб тўплаган тажрибаларимиз ҳозирги пандемия даврида асқатиши мумкин. Африка ОИВ дориларини олиш учун дори ширкатларини маҳкамага тортди. Натижада бу касалликка қарши дунёдаги энг самарали ва йирик муолажа дастурига эгамиз. Биз бу жангда ғалаба қозондик ва яна такрорлашимиз мумкин. Шу нарса менга умид беради", дейди у.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek