НАТО Россия билан янги “Совуқ уруш”ни хоҳламайди

Сурат манбаси, AFP
НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг Би-би-сига айтишича, НАТО Россия билан қарама-қаршиликка бориш ва "Совуқ уруш" такрорланишини истамайди.
Жаноб Столтенберг сўзларига кўра, Шарқий Оврўпо мамлакатлари ҳудудига қўшимча тўрт минглик НАТО қўшинини жойлаштириш зиддият келтириб чиқариш эмас, аксинча унинг олдини олиш мақсадини кўзлаган.
Ҳозирги пайтдаги ўртадаги тарангликка қарамасдан, альянс Россияни ўзи учун таҳдид деб кўрмайди, деб НАТО бош котиби.
Шу кеча-кундуздаги Ғарб билан Россия ўртасидаги муносабатлар "Совуқ уруш" замонларидан буён энг паст даражага тушган.
2014 йили Россия Украина Қримини аннексия қилиши ортидан АҚШ ва Оврўпо Иттифоқи Россияга нисбатан санкциялар киритди.
Охирги пайтга келиб Россиянинг Суриядаги бомбардимонлари ҳам орадаги таранглик кучайишига олиб келган.
Ғарб Россияни Суриядаги Президент Башар ал-Ассадга мухолиф исёнчилар назорати остидаги ҳудудларни ҳаво ҳужумларига тутишда айбламоқдалар.
Шу йил ёзида Варшавада НАТО саммити бўлиб ўтган ва бу саммитда Шарқий Оврўпода НАТОнинг тўрт батальонини жойлаштиришга қарор қилинди.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг айтишича, альянснинг 16 мамлакати Шарқий Оврўпога ўз қўшинларини юборишга тайёрликларини билдиришган.
2017 йил бошидан Латвия, Польша, Эстония ва Литвада АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Германия ҳарбийлари жойлаштирилади.
Бу қарор Россия томонидан норозилик билан қарши олинди, шунингдек, Беларус ҳам бунга ўз қаршилигини билдирди.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02
• ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
• Instagram - BBC UZBEK
• Twitter - BBC UZBEK
• Odnoklassniki - BBC UZBEK
• Facebook - BBC UZBEK
• Google+BBC UZBEK
• YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
• Skype - uzbekbbclondon
• bbcuzbek.comга тўсиқ бўлса, uzbekweb.netга киринг






























