Мардикорлар кунбай иш рухсатномасини олиши шарт

Сурат манбаси, travelagewest.com
Ўзбекистонда ички меҳнат муҳожирлари оқими устидан назорат кучайтирилди.
Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги эндиликда Тошкентга вақтинчалик ишлаш учун келадиган фуқаролар олиши зарур бўлган рухсатнома мавзусига аниқлик киритди.
Вазирлар маҳкамасининг жорий йил 26 февралида чиқарган қарорига биноан, фуқаролар кунбай ишлаш учун махсус рухсатнома олишлари керак.
Анхор.уз сайтида чоп қилинган Меҳнат вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент ва Тошкент вилоятида рўйхатга турган фуқаро рўйхат муддати давомида ишлаш ҳуқуқини олишга ҳақлидир.
Ҳар бир фуқаро кунбай ишлаш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома учун ариза топширганида а) турар жойида вақтинчалик ёки доимий пропискага эга бўлиши ёки рўйхатда туриши, б) қонунчилик тарафидан ўрнатилган паспорт режими ва жамоатчилик тартибига риоя қилиши шарт.
Кунбай ишлаш рухсатномаси максимум олти ойга берилади.
Мазкур рухсатномани олиш учун фуқаро вақтинчалик кунбай иш билан таъминлаш марказига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
а) ариза
б) паспорт оригинали ва нусхаси
в) 3 х 4 см ҳажмли тўртта фотокарточка
г) тўлдирилган анкета
Янги қоидалар доимий равишда ишлаётган ички муҳожирларга тааллуқли эмас.
Меҳнат вазирлигининг билдиришича, мазкур ўзгартиришлар паспорт-виза режими тартибининг кучайтирилишига мувофиқ ҳолда киритилди.
Спутник сайтининг хабарига кўра, бўш бинолар ва иншоотлар, жамоатчилик жойлари, машина ювиш шохобчалари, автосервислар, корхоналар ва саноат ҳудудларида яшаб келаётган шахсларни аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.
- Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02.
- ТЕЛЕГРАМДА ЭСА каналимиз - https://telegram.me/bbcuzbek
- Instagram - BBC UZBEK
- Twitter BBC UZBEK
- Odnoklassniki BBCUZBEK
- Facebook BBC UZBEK
- Google+ BBC UZBEK
- YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
- Skype - uzbekbbclondon






























