Ўзбекистон, Янгиликлар: Ҳиндистон йўтал сироплари текширувини кучайтирди - Видео O'zbekiston Dunyo Yangiliklar

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган тўрт сироп савдосини тўхтатишни маслаҳат берган эди

Сурат манбаси, WHO

Сурат тагсўзи, Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган тўрт сироп савдосини тўхтатишни маслаҳат берган эди
Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ўтган 2022 йили Гамбияда 70, Ўзбекистондаги камида 20 нафар бола ўлимига айнан Ҳиндистондаги хусусий фармацевтика компанияларида тайёрланган йўтал сироплари сабабчи бўлгани тасдиқланганидан кейин Ҳиндистон ҳукумати экспортдан олдин йўтал сиропларини тестдан ўтказишни мажбурий этувчи қарор чиқарди.

Шу йил 1 июнидан бошлаб экспортга чиқариладиган барча йўтал сироплари намуналари давлат лабораториясидан текшириб кўрилганини тасдиқлайдиган сертификатга эга бўлиши шарт.

Қўшимча еттита федерал ҳукумат лабораторияси ташкил этилганини хабар қилди Ҳиндистон тиббиёт вазирлиги.

Алоқадор мавзулар:

Мухбирлар Ҳиндистон расмийларига экспорт эмас, мамлакат ички эҳтиёжи учун ишлаб чиқарилган сироплар текшируви ҳақида савол беришган.

Бироқ расман жавоб олмаганлари ҳақида ёзишди оммавий ахборот воситалари

Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг уч фармацевтика компанияси йўтал сиропларида заҳарлар топилганини тасдиқлади, бу мамлакат фармацевтика индустриясига кучли зарба бўлди, дунёнинг кўп мамлакатлари Ҳиндистон таблетка ва сиропларини йиғиб олиб йўқ қилди.

Ўтган йили Африканинг Гамбиясидаги 70 бола ўлимига Ҳиндистоннинг Maiden Pharmaceuticals Ltd ширкати ишлаб чиқарган йўтал сироплари боғлиқ, деб кўрилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Лекин Ҳиндистон ҳукумати Maiden Pharmaceuticals сиропларини текширдик, текширувда заҳарли модда топмадик, деди.

Гамбиядаги хавотирли хабарлар 2022 йилнинг октябрида тарқалган эди.

Ўзбекистонда эса 2023 йилнинг дастлабки кунларида 20 бола заҳарли дорилар оқибатида ҳаётдан кўз юмгани аниқ бўлди.

Ўзбекистон Соғликни сақлаш вазирлиги Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Ambronol ва DOK-1 Max сироплари таркибида заҳарли модда - этилен гликоль аниқланганини хабар қилди.

Ambronol ва DOK-1 Max препаратларининг ишлаб чиқарувчиси Ҳиндистоннинг Marion Biotech ширкати эди.

Ўзбекистондаги болалар ўлимлари хабарлари тарқалганидан кейин Ҳиндистон Соғликни сақлаш вазирлиги Marion Biotech компаниясининг дори-дармон ишлаб чиқариш фаолиятини тўхтатган, Уттар-Прадеш штати ширкатнинг лицензиясини қайтариб олди.

Индонезияда ҳам йўтал сиропларидан болалар ўлимлари кузатилди, лекин бу сироплар Индонезия фармацевтика ширкатларида ишлаб чиқарилган ва бу сироплар таркибида қўлланилган моддалар этилен гликоль ва диэтилен гликоль ўлимга сабаб деб топилди.

Энди Ҳиндистон ҳукумати ҳам фармацевтика саноати сиёсатини ва ҳам дори-дармонлар таркибида ишлатиладиган хомашё моддалар текширувини ўзгартиришга қарор қилди.

Ўзбекистондаги тергов Marion Biotech ширкатининг "Док 1 Макс" ва Амбронол препаратларининг лаборатория текширувлари талаб қилинганидек ўтказилмагани аниқланди.

Бу икки препаратни Ўзбекистонга олиб кирган "Қурамакс Медикал" масъулияти чекланган жамияти раҳбарлари, Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, "Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази" раҳбарлари ҳибс этилгани хабар қилинди.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002