АҚШ Мудофаа вазирлигини судга бердилар. Қарши-Хонобод ҳарбий базаси учун O'zbekiston, AQSH, dunyo, yangiliklar

Qarshi

Сурат манбаси, department of veterans affairs

Published

АҚШдаги оммавий ахборот воситалари хабар тарқатишларича, ветеранларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланадиган бир неча ташкилот АҚШ Мудофаа вазирлигини судга берганлар, вазирликни америкалик аскарларни Қарши-Хонобод ҳарбий базадасида авиаёнилғи, тўйинтирилган уран ва бошқа кимёвий моддалардан заҳарланиб саратонга чалинишига сабабчи бўлганликда айбламоқдалар.

Коннектикут федерал судига мурожаат 2023 йил 3 апрелида топширилган.

Алоқадор мавзулар:

Даъво ишида айтилишича, Ўзбекистоннинг Қарши шаҳри яқинидаги Қарши-Хонобод ҳарбий базасида 15800 атрофида АҚШ ҳарбийси бўлган.

АҚШнинг Афғонистондаги 2001-2005 йиллардаги ҳарбий амалиётлари пайти Қарши-Хонобод базасидан фойдаланилган.

Базани америкаликлар K2 деб аташар эди.

2005 йил 13 майдаги Андижон қирғинини АҚШ раҳбарияти қоралаши ортидан марҳум президент Ислом Каримов Хонобод базасидан чиқиб кетишни талаб қилган, бунга америкаликлар кўнишга мажбур бўлган эди.

Қарши-Хонобод ҳарбий базасида хизматини ўтаган ва саратонга чалинган ҳарбий ветеранлар номидан ташкиллаштирилган даъво ишида айтилишича, АҚШлик ҳарбий расмийлар бу базада уран, кимёвий қуроллар ва асбест сингари инсон саломатлиги учун хатарли материаллар борлигини билганлари ҳолда аскарлардан яширганлар.

2021 йили собиқ АҚШ президенти Трамп Қарши-Хонобод ҳарбий базасида америкалик аскарлар саратонга чалинганини текширишга фармон берган эди.

Ўшанда Хонободда бўлган 491 ҳарбийнинг саратонга чалингани, 2000 дан ортиқ аскар турли хасталикларга чалингани аниқланган.

https://t.me/bbcuzbek

BBC.COM/UZBEK

Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002