Ramadan mubarak! Ғарб раҳбарлари мусулмонларни қутлашни бошлашди – Islom dini musulmonlar Ramazon dunyo yangiliklar

Сурат манбаси, Muslim.uz
АҚШ президенти, Буюк Британия ва Канада Бош вазирлари Рамазон ойини беэътибор қолдиришмади. Барча мусулмонларни бирдек қутлашди. Кетма-кет твит қилишди.
Бу йилги Рамазон ойи 13 апрель куни бошланган, учовлоннинг твитлари худди шу сана киришига саноқли соатлар қолган бир пайтда бўй кўрсатган.
Табрик твити билан биринчи бўлиб Британия Бош вазири Борис Жонсон чиққан.
У ўз табригини "муқаддас Рамазон ойига амал қилаётган барча"га йўллаган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 1
"Қўрқаманки, бу йил ҳам соғ-омон бўлиш учун тартиб-қоидаларга амал қилиш керак", дея ўз табригини бошларкан, британ Бош вазири, "Рамазон ойи, тоат-ибодат ва хайр-эҳсон барча мусулмонларга янада кўпроқ ҳузр-ҳаловат ва мушоҳада бахш этиши"га умид қилиб қолган.
Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи худди ўтган галгиси каби бу йил ҳам глобал коронавирус пандемияси ҳануз авжида бўлган бир пайтга тўғри келган.
Шу кунларда коронавируснинг учинчи тўлқини бош кўтаргани боис, қатор Европа давлатларининг ҳам яна карантинга қайтишгани кўрилган.
Дунёда жами коронавирусга чалинганлар сони эса, 140 миллион кишига яқинлашган. Умумий ҳисобда қарийб уч миллионга яқин ўлим ҳолати қайд қилинган.
Айнан глобал коронавирус пандемияси Канада Бош вазири ҳам ўзининг мусулмонларга йўллаган Рамазон видеотабригида эътибор қаратган нуқта бўлган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 2
Жастин Троюдо, "Ковид-19 бу йилги Рамазон ойида юзма-юз кўришишларига тўсқинлик қилиши мумкин эса-да, мусулмонларнинг Ислом дини асос қадриятларини улуғлашларига халал бера олмаслиги"ни айтган.
Шундай деркан, Канада Бош вазири ўзи ва рафиқаси номидан Рамазон ойини уйда ва интернетда нишонлаётган барчага тинчлик-осойишталик ва бахт тилаб қолган.
У ўз видеотабригини илова қилган твитини "Рамазон муборак!", деган сўзлар билан якунлаган.
АҚШнинг шу йил бошида қудратга келган янги демократчи президенти Жо Байден ҳам Рамазон табриги билан чиққан.
У ҳам ўзи ва рафиқаси номидан Америка Қўшма Штатлари ва бутун дунёдаги барча мусулмонларни Рамазон билан қутлаган.
Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири X пост, 3
Мусулмонларга "энг илиқ ва энг яхши тилаклари"ни тилаб қолган.
"Ramadan Kareem" - "Рамазон Карим", дея ўз твитига нуқта қўяркан, АҚШ президенти ҳам ўз табригида ковид билан боғлиқ вазиятга хосан тўхталиб ўтган.
"Кўплаб америкаликлар рўза тутишни бошлашар экан, бу - йил қандай қийин кечганини ёдга солмай қўймаслиги"ни таъкидлаган.
"Мусулмонлар Ковид-19 га қарши курашларида энг илғор сафларда экани"ни баён қилган.

Сурат манбаси, Getty Images
"Аммо мусулмон америкаликлар ҳануз қўрқитиш, мутаассиблик ва нафрат заминидаги жиноятларнинг нишонига айланишаётгани"ни ҳам эътироф этган.
Жо Байден, "бу нотўғри иш экани, буларга тоқат қилинмаслиги ва чек қўйилиши шарт"лигини ҳам қайд этган.
"Америкада ҳеч ким ўз динига ошкора эътиқод қилгани учун қўрқиб яшамаслиги лозимлиги"ни айтган.
"Ўз маъмурияти барчанинг ҳуқуқ ва хавфсизликларини таъминлаш учун тинимсиз иш олиб бориши"ни урғулаган.
"Ўтган Рамазондан буён йўқотганларимизни ёдга оларканмиз, ёруғ кунлар олдинда эканига ҳам умид қиламиз", - деб қолган Жо Байден.
Унинг расмий табригидан маълум бўлишича, Оқ Уйдаги Рамазон тадбирлари бу йил ҳам виртуал тарзда ўтказилади.
"Аммо келаси йилда рафиқаси билан бирга Рамазон Ҳайитини яна анънавий тарзда ўтказишларига умид қилиб қолади".
Жо Байден президентлигининг илк кунидаёқ Трамп томонидан дунёнинг аксарият аҳолиси мусулмон қатор давлатларига қўйилган саёҳат тақиқини бекор қилиб, катта шов-шувга ҳам сабаб бўлган.
Америка Қўшма Штатлари ҳали-ҳануз дунёнинг коронавирус энг кўп тарқалган давлати бўлади.
Қўшма Штатлардаги жами коронавирус ҳоллари ҳозирга келиб 30 миллиондан ортган.
Жо Байденнинг сайловдаги рақиби Дональд Трампнинг эса, тўрт йиллик бошқаруви даврида Ўзбекистон раҳбарини Рамазон Ҳайити билан шахсан ва расман қутлаб келгани ҳам кўрилган.
АҚШ дунёнинг айнан Трамп президентлиги даврида Ўзбекистон билан "стратегик шерикликнинг янгича даври"ни бошлаган энг олд Ғарб давлати бўлади.

Сурат манбаси, Dan Kitwood
Америкада мусулмонларнинг сони расман 3 миллиондан ортса, Ислом Буюк Британияда иккинчи йирик дин саналади.
Британия Германия ва Франциядан кейин Европанинг энг катта сондаги мусулмонлар истиқомат қилувчи учинчи давлати бўлади.
Расмий ҳисоб-китобларда ҳозир Британиядаги мусулмонларнинг сони уч миллионга яқин экани айтилади.
Бу мусулмонларнинг энг катта фоизи Англияда яшашса, улардан катта қисми айнан Лондоннинг ҳиссасига тўғри келади.
Лондон мэри ҳам мусулмонларни бу йилги Рамазон ойи билан шахсан қутлаб чиққан сиёсатчилардан бири бўлган.

Сурат манбаси, Barcroft Media
Содиқ Хон ҳам твит қилган, Лондон ва дунёдаги қолган мусулмонларга тинч ва муборак Рамазон тилаган.
Лондон мэри ўз твитини бу йил ҳам дўсту оила даврасида ифтор қила олмаслик қанчалар оғир бўлишига оид сўзлар билан бошлаган.
Лекин, шунга қарамай, барчанинг ўзи ва яқинларининг омонлигини ўйлаб, мавжуд тартиб-қоидаларга риоя этишлари жуда муҳимлигини таъкидлаган.
Британия Франция билан бирга дунёнинг коронавирус билан боғлиқ аҳвол энг ёмон иккита давлатидан биттаси бўлади.
Ўзбекистон ва Рамазон
Ўзбекистонда ҳам барча мусулмонлар учун бирдек муқаддас Рамазон ойи бу йил 13 апрель куни бошланган.
8 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Рамазон ойини муносиб ўтказиш тўғрисидаги қарори ҳам эълон қилинган.
Ўзбекистон минтақанинг энг йирик мусулмон давлати бўлади.
Аҳолисининг сони расман 34700 миллиондан ортади.
Бу йилги Рамазон ойи Ўзбекистонда ҳам кундалик коронавирус ҳоллари ортаётган ва худди шу боис, пандемия билан боғлиқ тартиб-интизом кучайтирилишини шахсан мамлакат президентининг ўзи айтган бир пайтга тўғри келган.
Аммо жорий Рамазон ойида масжидлар эшиклари жамоат намозлари учун ёпилмаган.
Таровеҳ намозларига ҳам рухсат этилган.

Сурат манбаси, Muslim.uz
Рамазон ойида карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиниши айтилган.
Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистонда илк Таровеҳ намози ҳатто кеча, 12 апрель куни ўқилган.
Бу йилги Рамазон ойи Ўзбекистонда ҳам аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш ишлари энди-энди бошланган бир пайтга ҳам тўғри келган.
Аммо куни-кеча Ўзбекистон Мусулмонлар идораси бу хусусда махсус фатво билан чиққан, унда Рамазон ойида эмлашга рухсат берилиши ҳақида сўз борган.
Аксар аҳолиси мусулмон бўлган қолган минтақа давлатларида диний идораларининг бунга ўхшаш фатво билан чиқишгани ҳозирча кўрилмаган.
Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари кеча, 12 апрель куни Рамазон табриги билан чиққан.
Мамлакат муфтийси ҳам ўз табриги сўнггида қолган тилаклар қатори "коронавирусга чалинган беморларнинг тезроқ шифо топишларини ҳам Ҳақ Таолодан сўрашлик"ни таъкидлаб қолган.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek































