Коронавирус қандай ўлади? – O’zbekiston, koronavirus, дунё

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Коронавирус қандай ўлади? - минтақада жами коронавирус ҳоллари расман 140 мингдан ошди. Коронавирус билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашди. Шу кунларда худди шу савол Ўзбекистонда яна кун тартибига чиқди. Тожикистонда ҳам хос эътибор топди.

Коронавирус: Covid-19 энг ёмони, аммо чегаралар очилиши керак - Ўзбекистон дунё видео

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Савол қайта нега юқори ҳаво ҳарорати ва паст намлик COVID-19 фаоллигини пасайтира олмаяпти, мазмунида қўйилган.

Яна Ўзбекистон Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабековга берилган.

Савол яқинда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда янграган.

Ўзбекистонда ҳозир айнан ёзнинг чилласи, ҳаво ҳарорати эса, +40 дан ҳам ошган.

Жавобидан Нурмат Отабековнинг бу гал "статистика"га таянгани кўрилган.

У ўз жавобини, "статистикага кўра, COVID -19 тарқалиши мамлакатларда ҳар қандай иқлим ва намликда юз бериши мумкин", деб бошлаган.

"Мутахассислар бу ҳолатни кўпинча вирус тарқалишига қулай шароит бўлган биноларда кузатилиши билан изоҳлашади", деб айтган.

"Юқори ҳаво ҳарорати, қуёш нурининг тўғри тушиши, қуруқ ҳаво вирусни ўлдириши исботланган ва бу борада муҳокамага ўрин йўқ", деркан, "COVID-19 қўзғатувчиси ўта яшовчан экани ва энг кичик шароит мавжудлигида ҳам осон тарқалиши"ни таъкидлаган.

"Бундан ташқари, инсон танаси температураси атроф-муҳитдаги шароитга боғлиқ эмас ва нормада 36,6°С ни ташкил этади. Бу ҳам коронавирусни организмда кўпайишини енгиллаштиради", деган.

"Шунинг учун ҳам инфекцияни фақат айтиб ўтилган профилактика қоидаларига риоя қилган ҳолда енгиш мумкин"лигини урғулаган.

Нурмат Отабековнинг бу жавобини ёритган маҳаллий нашрларнинг ўзи унинг шу йил март ойида қилган чиқишини эслатиб ўтишган.

Ўз хабарларига Нурмат Отабековнинг ёзга бориб, коронавирус заифлашишига оид ўшанда айтган сўзларини хосан илова қилишган.

Кибер фазода ҳам бунга эътибор қаратганларнинг борлиги кўрилган.

Бирлари дастлаб айтилган жавобнинг "қайси статистикага таянгани" билан қизиқишган бўлса, бошқалари жавоблар мазмунидаги қарама-қаршиликдан ўз таажжуб ва тушунмовчиликларини изҳор этишган.

Айрим мустақил экспертлар эса, худди шу омилни "Ўзбекистоннинг коронавируснинг иккинчи тўлқинига лозим даражада ҳозирлик кўрмаганлигининг асосий сабабларидан бири" сифатида ҳам тилга олишгани кўрилган.

Коронавирус ва қуёш

Koronavirus

Сурат манбаси, Getty Images

Ўзбекистондаги брифингдан саноқли кунлар ўтиб, коронавирус ва қуёш мавзусининг Тожикистонда ҳам кун тартибига чиққани кўрилган.

Тожикистон Стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари, "бизнинг қуёш барча вирусларни йўқ қилиши мумкин", деб айтган.

Хуршид Зиё, "Тожикистонда коронавирус янги штаммининг пандемияси бошқа мамлакатларда бўлгани каби фожиали юз бермади", деган фикрни изҳор этган.

"Табиатлари ва қуёшларининг ультрабинафша нурлари барча турдаги вирусларни йўқ қилиши мумкинлиги"ни бунинг сабабларидан бири сифатида алоҳида тилга олиб ўтган.

Тожикистон Стратегик тадқиқотлар маркази раҳбари, "коронавирусни иссиқлик эмас, балки ультрабинафша нурлари йўқ қилади", деб айтган.

Хуршид Зиёнинг бу чиқиши Ўзбекистондаги айрим етакчи интернет нашрларининг ҳам диққат-эътиборидан четда қолмаган. Муфассал ёритилган.

Унинг бу сўзларига муносабат ҳам оддий ўзбекистонликлар орасида аввалгиларидан фарқли бўлмагани кузатилган.

Жорий пайтда Тожикистон минтақанинг расман энг кам коронавирус ҳоллари қайд этилиб турган давлати бўлади.

Ҳозирга келиб, жами расмий рақамларнинг 7 мингтадан сал ошиши кузатилади.

Аммо мустақил экспертлар ва маҳаллий кузатувчилар ҳақиқий рақамларнинг расмийсидан бир неча бор юқори эканинини таъкидлаб келишаётгани ҳам бор гап.

Ўзбекистон ва вазир жавоби

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Хўш, коронавирус қачон йўқолади? - бу саволга шу ой бошида шахсан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг ўзи жавоб берган.

Бунинг шарти ва муддатини айтгандек кўринган.

Qalampir.uz интернет нашрининг вазир Алишер Шодмонов билан суҳбати Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ янги рекорд қайд этилган бир кунга тўғри келган.

6 июль куни кундалик рақамлар жаъми 342 тани ташкил этганди.

Соғлиқни сақлаш вазири аввалига, "буни башорат қилмаслиги, айтиш жуда қийинлиги"ни таъкидлаган.

Сабабини эса, "Буни шу кунгача кўплаб олимлар башорат қилишга ҳаракат қилгани, лекин бирортасининг тахмини тўғри чиққани йўқ"лиги билан изоҳлаган.

Аммо бунинг ортидан, Ўзбекистонда коронавируснинг йўқолиши одамларга боғлиқ эканини айтган.

Алишер Шодмонов ўз жавобида, "Аниқ қоидалар бор"лигини эслатган, "уларга риоя этилса, итоат қилинса, бу касаллик устидан ғолиб чиқа олишлари"ни баён қилган.

"Шундагина, касалликдан 2-3 ойда қутилиб кетишлари мумкин"лигини таъкидлаган.

"Акс-ҳолда бу вирус узоқ йиллар давомида организмимизда сақланиб қолиши мумкин", деганди.

Куни-кеча британиялик етакчи экспертлар огоҳлик билан чиқишган.

"Коронавирус бу яқин ўн йилликларда йўқолмаслиги" билан огоҳлантиришган.

Коронавирус янги тўлқинининг олдини олиш учун айнан ҳозир - ёз ойида барча ҳозирликларни кўришнинг муҳимлигини урғулашган.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлатиришича ҳам, "энг ёмони ҳали олдинда бўлиши мумкин".

Ҳозирга келиб, жаҳонда жами коронавирус ҳоллари расман 16 миллиондан ортган.

BBC

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek