Ўзбекистон-Россия: Россиялик талабалар нима учун ўзбек тилини ўрганишаяпти?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Москва давлат лингвистика университети талабаларининг бир гуруҳи ўзбек тилини ўрганишмоқда. Улар олти ой ичида мақоллар, шеър ва қўшиқлар айтадиган бўлишди.

Бўлажак минтақашунослар ва сиёсатшунослар ўзбек тилига давлат мақоми берилганининг 30 йиллигига очиқ дарс ўтказишди

Би-би-си ўзбек хизмати мазкур дарсда иштирок этиб, ўқув жараёни билан танишди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ҳамкорликдаги лойиҳа

BBCUZBEK.COM

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Универиситетида ўзбек тилининг ўқитилишининг қисқагина тарихи бор.

- 2010 йилда Москва давлат лингвистика университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган эди. Шу йилдан бошлаб университетда ўзбек тили иккинчи чет тилларидан бири сифатида ўқитила бошланди, - дейди Педегогика фанлари номзоди, доцент Беғам Қораева.

Университетнинг ўзбек тили фани ўқитувчиси Беғам Қораеванинг айтишича, шу давр ичида ўзбек тилини ўрганган талабларнинг уч гуруҳи университетни битиришган.

Ҳозирги вақтда университетнинг халқаро муносабатлар ва ижтимоий сиёсий фанлар институти деб номланадиган факультетида икки гуруҳ талабалари ўзбек тилини иккинчи чет тили сифатида ўрганишни давом эттиряптилар.

Ўзбек тилини ўрганаётганлар асосан бўлажак минтақашунослар ва сиёсатшунослардир.

Биз уни "Ўзбокистон"деймиз

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Сурат манбаси, BBCUZBEK.COM

Очиқ дарс тарзида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда талабалар ўзларининг ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқишларини очиқ намоён этдилар. Бир йил давомида ўзбек тилини ўргана бошлаган 2-босқич талабалари ва тадбирда иштирок этаётган магистрлар ҳам ўзларини ўзбек тилида таништирдилар, ўз қизиқишлари ҳақида ўзбек тилида сўзлаб бердилар.

Шундан сўнг талабалар томонидан тайёрланган тақдимотлар меҳмонлар эътиборига тақдим этилди. Ўзбекистон ҳақида, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳақида, ўзбек ёшлари ва Ўзбекистон спорти ҳақида тайёрланган тақдимотлар ҳаммага манзур бўлди. Тадбир давомида талабалар Филипп Захаров Алишер Навоийдан байтлар, Мария Шатова эса Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидовнинг " Камтарлик ҳақида " шеърини ифодали ўқиди.

- Ўзбекистон бокс билан дунёга танилган. Шунинг учун уни ҳазиллашиб «Ўзбоксистон» деймиз, - дейди Би-би-си билан суҳбатда талаба Карен.

Мария эса ўзбек рақсларига қизиқишини билдирди.

- Ўзбек қизлари жуда чиройли, рақслари эса жуда жозибадор. Мен ўзбекча рақсга тушишни ўрганмоқчиман, - деди Мария.

Россиялик талаба орзуси - "Самарқандни ўз кўзим билан кўрмоқчиман"

Талабалар ўзбек халқ қўшиқларидан ва "Ялла" ансамблининг "Ўзбекистон"қўшиғини ҳам ижро этдилар.

Тадбирнинг очиқ дарс қисмини олиб борган ўзбек тили ўқитувчиси, ҳозирда Москва давлат лингвистика университети ўқитувчиси ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети доценти, педагогика фанлари номзоди Беғам Қораева томонидан берилган ўзбек тили грамматикасига оид саволларга тезкор ва равон жавоб беришлари ўқитувчи томонидан айтилган сўзлар, жумлаларни аниқ талаффуз қилишлари билан талабалар ўзбек тилини ўрганишга қанчалар қизиқаётганликларини кўрсатдилар.

- Мен келажакда элчихонада ишлаш орзуим бор. Шунинг учун бу тилни яхши ўрганишим керак, - дейди асли озарбайжонлик Жайхун.

Артём эса Самарқанд тарихи ҳақида гапириб, у ерга бориш нияти борлигини айтди.

- Регистон, Тилла-қори, Шердор… буларнинг ҳаммасини ўз кўзим билан кўрмоқчиман.

Талабалар ёзги таътилда Ўзбекистонга саёҳат қилиш мақсадларини билдиришди.

- Улар тилимизни аввалига оддий дарслардек шунчаки ўргана бошлашган эди, қисқа вақт ичида астойдил қизиқиб кетишди. Ҳозир ўзбек таомларини пиширишади, киноларини кўришади, урф-одатларимизни билишади, - дейди ўқитувчи Беғам Қораева.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek