Бош вазир Қодирий хонадонига ташриф буюрди

BBC
Published

20 февраль куни Бош вазир Абдулла Арипов атоқли адиб Абдулла Қодирийнинг Тошкентнинг "Самарқанд дарвоза" маҳалласидаги ҳовлисига ташриф буюрган.

Аввалроқ адибнинг яқинлари ёзувчи яшаган ҳовли ва унга тегишли бир гектар ер ўрнида "Абдулла Қодирийнинг боғ-музейи"ни барпо этиш таклифи юзасидан ҳукуматга мурожаат билан чиқишганди.

Набираси Хондамир Қодирийнинг Би-би-сига айтишича, Бош вазир Абдулла Арипов боғ-музей режасини маъқуллаган ва Тошкент шаҳар расмийларига зарур топшириқларни берган.

Унинг сўзларига кўра, Қодирийга тегишли боғ ўрнида ҳозир 10 та хонадон, ёзувчининг яқинлари истиқомат қилишади.

Атоқли адибнинг боғ-музейи учун уларнинг розилиги олинган.

Режа амалга оширилгани тақдирда, бу хонадон эгалари бошқа ҳудудга кўчирилишлари керак бўлади.

Ташриф чоғида Бош вазирга ҳамроҳлик қилган Тошкент шаҳар ҳокими ёзувчининг яқинлари уй-жой билан таъминланишларини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Telegram орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 7858860002