Украина Киев атрофидаги Россия қўшинларини сиқиб чиқармоқда, Россия отган ракеталарнинг 60 фоизи яроқсиз, Мариуполдаги театрда жон сақлаган 300 киши ўлгани айтилмоқда

Британия Мудофаа вазирлиги украиналиклар Киев шарқидаги Россия қўшинларини сиқиб чиқаргани ва Украина ҳарбийлари пойтахтдан 35 чақирим масофагача ерларни қайтариб олганини маълум қилди. Мариупол ҳокимлиги 16 март куни қилинган бомбардимон натижасида қарийб 300 одам ҳалок бўлганини айтмоқда. Россия армияси отган 1000 дан ортиқ ракеталарнинг 60 фоизи нишонга тегмаган.

Жонли ёритиш

  1. Украина: Россия талофатлари 15000 га етди

    Украина Мудофаа вазирлиги ўзининг 21 мартдаги ҳисоботини эълон қилди.

    Украина Мудофаа вазирлигига кўра, 24 февраль Россия Украина ҳудудига бостириб кирганидан шу кунгача Россия ҳарбийларининг шахсий таркибидаги талофат 15000 ни ташкил этган.

    Бундан олдин Украинадаги УНИАН ахборот агентлиги Мудофаа вазирлигининг талофатлари ҳисоботига ҳам ҳалок бўлган ва ҳам яраланганлар киритилишини маълум қилган эди.

    Олдинроқ Украина асир тушган Россия ҳарбийларининг сони 562 та деб эълон қилганди.

    Уруш ҳаракатлари боис Би-би-си урушаётган томонларнинг тақдим этаётган рақамларини мустақил текшириш имконияти йўқ.

    Ғарб жосуслик хизматлари бундан олдинроқ Украинада ҳалок бўлган Россия ҳарбийларининг сонини 7000 деб тахмин қилаётганини айтган эдилар.

    Украина Мудофаа вазирлигининг 21 мартда рус тилида тарқатган ахбороти

    Сурат манбаси, ВВС

    Сурат тагсўзи, Украина Мудофаа вазирлигининг 21 мартда рус тилида тарқатган ахбороти
  2. Европа Иттифоқи: Россия Мариуполда уруш жиноятлари содир этаяпти

    Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель айтишича, Россия Мариуполдаги ҳарбий ҳаракатлар вақти улкан уруш жинояти содир этаяпти.

    "Ҳозир Мариуполда рўй бераётган ҳодисалар улкан уруш жинояти. Ҳамма нарса вайрон этилаяпти, бомбардимонга тутилаяпти, ҳар ким ўлдирилаяпти", деб айтди жаноб Боррел Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари мажлисининг бошланишида.

    Бу Россиянинг Украинада содир этган кўплаб ҳарбий жиноятларидан бири, Россия уруш қоидаларига риоя қилмаяпти, деди Европа ташқи сиёсат идораси раҳбари.

    ЕИ ташқи сиёсат идораси раҳбари Жозеп Боррель

    Сурат манбаси, EPA

  3. 21 март Россиянинг Украинага босқинининг 26-куни бўлди.

    Украина Россиянинг Мариуполь шаҳрини 21 март куни Москва вақти билан соат 5 да топшириш ультиматумини рад этди, "таслим бўлиш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас" деди.

    Россия Мариуполь ҳимоячиларини қуролларини ташлашса, жангчилар ва тинч фуқароларга хавфсиз йўлак очиб беришга ваъда қилганди.

    Бироқ Украина ҳукумати Россияга ишониб бўлмайди деди, бундан олдинги эвакуация уринишларида тинч фуқароларга Россия ҳарбийлари ҳужум қилганини эсга солди.

    Жанглар Мариуполь марказига яқинлашиб қолган, Украина Президенти Владимир Зеленский Россияни Мариуполда уруш жиноятларини содир этаётганликда айблади.

    Мариуполдаги биноларнинг 90 фоизи вайрон бўлди ёки шикастланди, деб кўрилмоқда.

    Мариуполда 300 мингча тинч фуқаро қамалиб қолган, улар электрсиз, сувсиз қолганлар, озиқ-овқат ҳам тугаб қолган.

    Россия Украинанинг бошқа шаҳарларини ҳужумга тутишни давом эттирди, Киевдаги савдо маркази ва турар-жой мавзесига ракеталар келиб тушгани оқибатида камида саккиз инсон ҳалок бўлган.

  4. "Диққат: Украина"ни томоша қилинг

    Би-би-си Ўзбек хизмати Россиянинг Украинага ишғолига бағишлаб "Диққат: Украина" деб номланган янги дастурни дастурни бошлади.

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  5. Москвада Қрим Россияга қўшиб олингани байрам қилинди

    Россия расмийларига кўра, Москвадаги Лужники стадионига Россия Қримни аннексия қилганининг саккиз йиллиги билан уюштирилган митинг-концертда 203 минг одам тўпланган.

    Тадбирда Президент Владимир Путин чиқиш қилган.

    "Россия 24" телеканали тўғридан-тўғри эфир экани айтилган тадбирни намойиш этган.

    Президент Путин сўзлаб турган пайти бирдан машҳур россиялик қўшиқчи Олег Газмановнинг қўшиқ айтиб турган саҳнаси кўрсатилган.

    Стадионда бўлган мухбирлар митинг-концертда Президент Путин гапиргани, шундан кейин концерт бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилганлар, қандайдир "техник муаммо" юзага келгани айтилган.

    Тадбир иштирокчилари иш ёки ўқиш жойларидан мажбурлаб олиб чиқилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

    Ўтказиб юборинг X пост
    X контентига рухсат бериш

    Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

    Охири X пост

  6. Украина: Уруш бошланганидан буён 14200 Россия ҳарбийси ўлдирилган

    Россия ишғолининг 23-кунида Украина Мудофаа вазирлиги уруш бошланганидан буён 14200 Россия аскари ўлдирилди, деган хабар тарқатди.

    Ҳар бир тарафдан рўй берган талофатларнинг аниқ рақамини аниқлаш имконсиз, Россия ҳам, Украина ҳам ўз ғалаба ва қурбонлари ҳақида бир-биридан кескин фарқ этувчи даъволарни илгари суради.

    3 март куни Россия 498 ҳарбийси Украинада ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатган, шундан буён бошқа маълумот тақдим этгани йўқ.

    Айни пайтда 17 март куни АҚШ расмийлари Россия талофатлари сони 7000, жароҳатланганлар 14000 тагачани ташкил этиши мумкин, деган хабарни тарқатди.

    Украина Россиянинг қуйидагича ҳарбий техникасини йўқ қилганини даъво этади:

    • 450 танк
    • 93 самолёт
    • 112 вертолёт
    • ва ишдан чиқарилган 43 ҳаводан мудофаа тизими.

    Би-би-сида ушбу даъволарни мустақил тасдиқлатиш имкони йўқ.

  7. Путин Эрдўғонга Россия талабларини айтди, Жон Симпсон, Би-би-сининг халқаро масалалар бўйича муҳаррири

    Пайшанба куни Россия Президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўғон билан телефон орқали сўзлашди ва Россия Украина билан тинчлик сулҳи учун қандай талаблар илгари сураётганини айтди.

    Телефон мулоқотидан ярим соат ўтиб мен Эрдўғоннинг матбуот котиби Иброҳим Қалиндан интервью олдим.

    Жаноб Қалин икки президент суҳбатини тинглаган расмий одамлар гуруҳи таркибида эди.

    Россия талаблари иккига бўлинади.

    Жаноб Қалин фикрича, биринчи қисмга кирадиган тўрт талабнинг ижроси унча қийин эмас.

    Уларнинг асосийлари Украинанинг нейтрал мақомини эълон қилиш ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истагидан воз кечиши.

    Бу ҳақда Украина Владимир Зеленскийнинг ўзи айтганди.

    Иккинчи қисмга кирадиган талабларни бажаришда қийинчилик бўлиши мумкин.

    Эрдўғон билан суҳбатда Путин ушбу масалалар бўйича бир келишувга эришиш учун ўзининг Президент Зеленский билан юзма-юз музокараси талаб этилади.

    Жаноб Қалин бу масалаларнинг тафсилотини айтмади, фақат уларнинг Донбасс ва Қримга тааллуқлигини маълум қилди.

  8. Львовда ракеталар портлади

    18 март тонгида Украинанинг Львов шаҳри яқинида портлаш овозлари эшитилди ва шаҳар устида қора тутун кўтарилди.

    Львов Украинанинг энг ғарбий шаҳри, у Польша чегарасидан 80 километрча узоқда жойлашган.

    Расмийларга кўра, Россия Львов яқинидаги аэропортни нишонга олган.

    Бироқ ракеталар авиатаъмир заводига бориб тушган.

    Ракеталар портлаган пайти заводда ишчилар бўлмаган, ҳеч ким жабрланмади, деб айтган Львов шаҳри ҳокими Андрей Садовий.

    Россия Украинага қарши уруш бошлаганидан кейин Львов мамлакатнинг энг тинч ҳудуди бўлиб қолаётган, эвакуация ишлари шу ердан ўтказилаётган эди.

    Бироқ 13 март куни Россия шаҳар яқинидаги Яворов ҳарбий полигонини ҳужумга тутди.

    Мухбирларнинг ёзишича, бугунги ҳужум билан Россия Украинага олиб кирилаётган қурол-яроғ йўлини қирқишни мақсад қилган бўлиши мумкин.

  9. Украина мудофаа вазири: Путинни уруш жиноятчиси деб тан олинг!

    Бундан олдин АҚШ Президенти Жо Байденнинг Россия Президенти Владимир Путин ҳақида айтган сўзлари ҳақида хабарлар тарқалди, ўз шарҳида жаноб Байден Путиинни "уруш жиноятчиси" деб атади.

    Энди Украина Мудофаа вазири Олексий Резников Европа раҳбарларини ҳам Россия президентини уруш жиноятчиси деб аташга чақирди.

    "Мен Европа Парламентининг барча аъзоларини, худди Қўшма Штатлари қилганидек, Путинни уруш жиноятчиси деб тан олишларини сўрайман", деди Украина мудофаа вазири Брюсселдаги қўмита билан видео мулоқот пайти.

    "Бу уруш эмас. Бу давлат террори", деб айтган Олексий Резников.

    Бундан олдин Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс, Владимир Путин "уруш жиноятчиси эканининг "жуда, жуда кучли далиллари бор", деб айтди.

    Кузатувчилар эса бу оҳангдаги сўзлар дипломатик тарангликни янада орттириши мумкинлигидан огоҳлантирмоқдалар.

    Украина мудофаа вазири Президент Владимир Зеленскийнинг Украина атрофини парвоз тақиқланган ҳудуд деб эълон қилиш чақириғини такрорлаган.

    Бу Украинани ҳаво ҳужумлари ва бомбардимонлардан ҳимоялайди, дейилмоқда.

    "Сиз қанча узоқ вақт иккилансангиз, бизнинг фарзандларимиз ва набираларимиз кўзи олдида шунча жиноятга шерик бўлган бўласиз. Шундай экан, қарор беринг, сизнинг сайловчиларингиз сизни амалларингизга қараб баҳолайди", деган Олексий Резников.

    Украина Мудофаа вазири Олексий Резников парвоз тақиқланган осмон эълон қилмагани учун Ғарб раҳбарларини танқид қилди.

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Украина Мудофаа вазири Олексий Резников парвоз тақиқланган осмон эълон қилмагани учун Ғарб раҳбарларини танқид қилди.
  10. Британия элчиси Ўзбекистоннинг ўт очишни тўхтатиш чақириғини олқишлади

    Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот Ўзбекистоннинг Украинада ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш чақириғини олқишлади.

    Элчи Тим Торлот бу ҳақдаги муносабатини ўзининг Твиттердаги саҳифасида ўзбек тилида билдирди.

    "Мен Ташқи ишлар вазири А. Камиловнинг Украинада ўт очишни зудлик билан тўхтатиш ҳақидаги чақириғини олқишлайман. Буюк Британия Россиянинг Украинага ваҳшийларча ҳужумини кескин қоралайди ва Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашда Ўзбекистон билан бирдамдир", дейилади Британия элчисининг баёнотида.

    Ўтказиб юборинг X пост
    X контентига рухсат бериш

    Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

    Охири X пост

  11. Украинада 107 бола ўлдирилган

    Украина Бош Прокуратураси хабар беришича, Россия бостириб кирган 24 февралдан буён Украинада камида 107 бола ҳаётдан кўз юмган, 120 дан зиёди жароҳат олган.

    Энг кўп вояга етмаган инсонларнинг ўлими Киев, Харьков, Донецк, Чернигов, Суми, Херсон, Николаев ва Житомир ҳудудларида рўй берган.

    Бош Прокуратурага кўра, 410 дан зиёд ўқув муассасалари ҳаво ҳужумларидан шикастланган, уларнинг 63 таси тўла вайрон бўлган.

    Камида 11 шифохона ҳужумга тутилган, дея хабар қилди Украина Бош Прокуратураси.

    Харьков шаҳридаги вайрон бўлган мактаб биноси

    Сурат манбаси, Reuters

    Сурат тагсўзи, Харьков шаҳридаги вайрон бўлган мактаб биноси
  12. Ўзбекистон: Ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши лозим

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Сенатида Украинадаги вазият борасида чиқиш қилди.

    Комилов маърузасида Ўзбекистоннинг мавқеъи баён этилди.

    Ўзбекистон Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди, Донецк ва Луганскни Украинанинг ҳудуди деб кўришини билдирди.

    "Украина атрофидаги вазият Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотмоқда. Ўзбекистон вазиятга тинч йўл билан ечим топиш ва можарони сиёсий дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори. Бунинг учун, биринчи навбатда, ҳарбий ҳаракатлар, зўравонликлар зудлик билан тўхтатилиши зарур", деди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

    "Биз бугунги оғир кунларда Украинага гуманитар ёрдам берамиз ва ҳозирги оғир вазиятни инобатга олиб гуманитар ёрдам юборишда давом этамиз. Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Украинанинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олади. Биз Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олмаймиз", деди Абдулазиз Комилов.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Россияга қарши жорий этилган санкциялар Ўзбекистонга ҳам тўғридан-тўғри таъсир қилаётгани, ҳозир жазо чораларининг Ўзбекистонга салбий оқибатлари олдини олиш чораларини кўриш муҳимлигини таъкидлади.

    Жаноб Комилов Украинада Ўзбекистоннинг 300 нафарга яқин фуқароси қолаётганини маълум қилди.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 28 февралдан 10 мартгача ўзбекистонликларни ватанига қайтариш учун 25 эвакуация рейси уюштирди, 5634 ватандош олиб келинганини хабар қилди.

    Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилди.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Кмилов

    Сурат манбаси, Reuters

  13. Зеленский Америкадан яна дастак сўради, Можаронинг 20-куни

    АҚШ конгрессида виртуал чиқиш қилган Украина Президенти Володимир Зеленский мамлакати урушда кўрсатаётган қўллаб қувватлови учун АҚШдан миннатдор эканлигини билдирди.

    Зеленский, шунингдек, ёрдам қўлини чўзишда АҚШ Президенти Жо Байденнинг “шахсан иштирокини” эътироф этди.

    Бироқ у конгрессдан Россия ҳарбий машинаси тўхтагунча янада кўпроқ иш қилишни ва яна санкциялар жорий қилишни сўради.

    У Россия Федерациясининг ҳамма сиёсатчиларига нисбатан санкция қўллашни таклиф қилди.

    “Американинг барча ширкатлари Россия бозорини зудлик билан тарк этиши керак, у бизнинг қонимизга ботган”, деган у.

    У ҳамон Россия бозорида қолаётган компанияларга босим ўтказишга чақирди.

    “Тинчлик фойда кўришдан муҳимроқ”, деган Зеленский.

    Зеленский
  14. Россия: Украина Австрия ва Швеция каби бетарафлик мақоми истамоқда, Можаронинг 20-куни

    Украина-Россия музокараларида гўёки расмий Киев Украинада Австрия ва Швеция вариантидаги ноҳарбий давлат қуриш таклифини ўртага ташлагани айтилди

    Бу ҳақда Россия ҳайъати раҳбари, Россия Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский маълум қилди.

    “Украинанинг бетараф мақомини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, Украинани ноҳарбийлаштириш, Украина армиясининг ҳажми каби бир қатор саволлар муҳокама қилинмоқда. Украина Австрия ва Швецияга ўхшаш бетараф ноҳарбий давлат бўлишни истаяпти, шу билан бирга ўз армияси ва ҳарбий-денгиз кучларига эга бўлмоқчи”, деган Мединский

    Унинг таъкидлашича, ушбу масалалар Россия ва Украина Мудофаа вазирлари даражасида муҳокама қилинмоқда. Киев ҳозирча бунга изоҳ бермади.

    Украина ҳукумати бу борада Москвага қандай аниқ талаблар қўйгани борасида расман ҳеч нарса дегани йўқ.

    Бироқ Президент Зеленский ва унинг ёрдамчиси бир неча маротаба мамлакатнинг бетараф мақоми борасида муҳокамаларга тайёрлигини айтган.

    Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров музокаралар жараёнида “келишувга яқин аниқ таъриф” пайдо бўлганини билдирган.

    Австрия 1955 йили доимий бетараф туришини ва ҳар қандай ҳарбий иттифоқларда иштирок этишдан бош тортишини маълум қилганди. Швеция ҳукумати ҳам бетарафлик сиёсатини юритади.

  15. Путинга ёлланма жангарилар нега керак?, Можаронинг 20-куни

    Россия Мудофаа вазирлигига кўра, 16000 Яқин шарқлик кўнгилли бўлиб Россия армиясининг сафларида Украинада жанг қилиш истагини билдирган.

    Ҳозирнинг ўзида Украинада Вагнер гуруҳи деб ном олган ёлланма жангчилар жангга киришган деб кўрилади.

    Агар бошқа мамлакатликлар ҳам Украина урушига қўшиладиган бўлса, бу Россиянинг аксар одамлар ёлланма жангарилар деб кўриладиган қуроллиларни урушга солаётганининг биринчи мартаси бўлмайди. Би-би-си мухбири Ҳанан Раззоқ видео лавҳаси:

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  16. Музокараларда томонлар бир тўхтамга келяптими?, Можаронинг 20-куни

    Президент Зеленский тинчлик музокаралари ҳақиқатга яқин янграй бошлаганини айтди

    Украина Президенти Володимир Зеленский сешанба куни ўтган навбатдаги музокараларда олдинга силжиш кузатилганига ишора қилган.

    Зеленский музокаралардаги мавқелар янада ҳақиқатга яқин янграй бошлаганини айтган. Бироқ у қарорлар Украина манфаатларига мос келиши учун яна вақт керак бўлишини таъкидлаган.

  17. Британия: Путин янада вайронкор қуроллар ишлатиши мумкин, Можаронинг 20-куни

    Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Киевдаги вазиятни “жудаям, жудаям оғир” деди.

    У Британия шаҳарга юк етказиб бериш ва пойтахтни ҳимоя қилишда украиналикларни қўллаб қувватлашда қўлидан келган ишни қилаётганини айтди.

    “Келажакни тахмин қилолмайман, аммо билганимиз шуки, Путиннинг режалари кутилмагнидек кетмаяпти, у умид қилган натижага эришолмаяпти ва натижада янада экстремал техника ва қуролларни ишлатишга ўтиши мумкин”, деган у.

    Вазир Киев алал-оқибат таслим бўладими, деган саволга жавоб беролмаслигини айтиб, режаланган босқин Россия учун ҳозиргидек жуда ҳам аянчли бўлишини, ҳеч ким кутмаганини билдирди.

    Лиз Трасс “ҳақиқий илҳом берувчи шахс” деб таърифлаган Володимир Зеленскийга Британия қўлидан келган дастагини беришини таъкидлаган.

  18. Ўзбекистон: Украин халқига ҳамдардлик билдирган фаоллар сўроққа тутилди, Можаронинг 20-куни

    Украин халқига ҳамдардлик билдирган ўзбекистонлик бир гуруҳ фаоллар ички ишлар бўлимларига чақирилиб сўроққа тутилганини айтмоқда.

    1 март куни Тошкентдаги Украина элчихонасида ўттизга яқин ўзбекистонлик фаоллар мамлакат элчиси Микола Дорошенко билан учрашган, давом этаётган уруш юзасидан фикрлар, қарашлар алмашган эди.

    Бир неча кундан сўнг Би-би-си учрашувда қатнашган ўнга яқин фаоллар бирин кетин ўз яшаш манзилидаги ички ишлар бўлимларига чақирилиб, сўроққа тутилгани тўғрисидаги хабарларни ола бошлади.

    Ўтказиб юборинг YouTube пост
    Google YouTube контентига рухсат бериш

    Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

    Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

    Охири YouTube пост

  19. Украина қарши ҳужумга ўтди, Можаронинг 20-куни

    Шу вақтгача ҳимоявий позицияда бўлган Украина қуролли кучлари қарши ҳужумга ўтганини маълум қилди.

    Президенти Володимир Зеленскийнинг маслаҳатчиси Михайло Подоляк Украинанинг Россия босқинига қарши ҳужуми “томонларнинг диспозициясини тубдан ўзгартиришини” айтди.

    Украина ҳаво кучлари Россиянинг ҳарбий самолётлари ва ракеталарини уриб туширганини, армияси эса Россия ҳарбий гуруҳларига қақшатқич зарба берганини билдирган. Ушбу даъволар мустақил манбалардан текширилмади.

    Михайло Подоляк Twitter даги саҳифасида Украинанинг қарши ҳужумга ўтишидан ташқари урушдаги ўта муҳим палла сифатида россиялик журналистларнинг босқинга қарши норозилик сифатида телеканаллардан ишдан кетаётгани ва Россия иттифоқдош давлатларидан Украинада Путин учун жанг қилишга одам ёллашга уринаётганини эътироф этган.

    Ҳужум

    Сурат манбаси, Reuters

  20. Зеленский Россия ҳарбийларига мурожаат қилди, Можаронинг 19-куни

    Президент Зеленский Россия армиясига қуролларни ташланг, дея мурожаат йўллади. Украина халқига қилаётган ҳар кунлик мурожаати давомида у рус тилида қуйидагиларни айтди:

    “Россиялик муддатли ҳарбий хизмат ўтаётганлар мени диққат билан эшитинг. Россиялик зобитлар сизлар аллақачон тушуниб етдингизлар. Сизлар Украинадан ҳеч нарса ололмайсизлар. Сиз ўлдиришингиз мумкин, аммо сизни ҳам ўлдиришади.

    Бироқ нима учун ўлишингиз керак, нега? Биз сизларнинг ўзаро суҳбатларингизни тинглаяпмиз, бу уруш ҳақида нима ўйлаётганингиз, шармандагарчилик ва давлатингиз ҳақида нима деётганингизни эшитиб турибмиз.

    Шунинг учун мен сизга Украин халқи номидан танлов таклиф қилмоқчиман. Сизга имконият берамиз. Бизнинг кучларимизга бўйсунсангиз яшаб қолиш имкониятини берамиз. Сизга одамдек муомала қиламиз. Айнан инсон каби, бундай муносабатни ўз армиянгизда кўрмайсиз. Армиянгиз бизникиларга кўрсатаётган муносабатда ҳам бўлмаймиз. Танланг”, деган Зеленский.