Ўзбекистон либослари Португалия подиумида тақдим қилинди

Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзбекистонлик мода дизайнери Мумтоз Испанияда яшаб ижод қилади.

Аммо, у яратган асарлар шарқона, хусусан ўзбекона тематика билан йўғрилган.

Мумтоз Суҳайл бренди шу кунларда Португалияда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон кунлари доирасида ўз либосларини Лейрия шаҳрида тақдим қилди.

Мода кўргазмаси Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонаси ва Лейрия шаҳри ҳокимлиги, ҳамда ўзбек ватандошлари билан биргаликда ташкил қилинди.

Мумтознинг айтишича, ўзбек матолари ва газламаларига Европада аёлларнинг қизиқиши катта.

"Газламалар орасида айниқса шойи, адраслар Европадаги аёллар орасида ҳақиқатдан урфга айланиб бўлди. Улардан тикилган либосларни бажонидил қабул қилишяпти", - дейди дизайнер.

Мумтоз ўз тадбиркорлик фаолияти доирасида ўзбек матоларини Европага импорт қилиниши билан ҳам шуғулланади.

"Матоларни аввало Испанияга импорт қиламиз, сўнгра Испаниядан Европанинг бошқа давлатларига экспорт қиламиз", - дейди у.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek