
"Макдоналс Қримда ёпилгани жуда яхши, Пепси-колани ҳам йўқотиш керак", деб айтган Жириновский.
Қрим ярим оролида Американинг йирик Макдоналс ширкати ўз фаолиятини тўхтатгани манзарасида, Жириновскийнинг ЛДПР партияси уни бутун Россияда тақиқлаш чақириғи билан чиқди.
"Макдоналс ўзининг фаолиятини Қримда тўхтатди. Жуда яхши. Бизда ҳам ёпиш керак. ЛДПРнинг шаҳар бўлимларига буюраман, барча Макдоналсларнинг олдида пикетлар қилишсин", деб айтади партия раҳбари Владимир Жириновский.
Жаноб Жириновский Макдоналс билан бирга пепси-колага ҳам бойқот эълон қилиш кераклигини айтмоқда.
Жириновскийга кўра, Макдоналс ресторанлари сифатсиз овқатлари билан "россияликларни заҳарламоқда" ва унинг ўрнини бемалол шашлик, чебурек ва чучварахоналар билан тўлдириш мумкин.
Макдоналс Симферопол, Севастопол ва Ялтада ўз ресторанларини Макдоналсга боғлиқ бўлмаган "ишлаб чиқаришга боғлиқ сабаблар" билан вақтинча тўхтатаётганини билдирган.

Макдоналдс" кўпинча "фаст фуд" терминининг пайдо бўлиши билан боғланади.
"Биз имконият бўлиши билан яна қайта ишга тушишга умид қиламиз", дейилади Макдоналс тарқатган хабарда.
Айни пайтда Макдоналснинг барча ходимлари Украинадаги бошқа Макдоналсларда ўз вазифаларини сақлаган ҳолда иш топишлари айтилган. Дастлабки уч ойда ширкат ходимларининг янги турар жойлари ҳақини тўлашга ваъда берган.
"Макдоналс" ходимлари хуқуқларини ҳимоя қилиши, сиёсатдан қатъий назар ўзи мустақил ҳолда қарор қабул қилади, дейди ширкат вакили Би-би-сига.
Бироқ, Макдоналснинг Оврўпо бўлими матбуот хизмати вакилига кўра, Қримнинг сиёсий мақомини ўзлари учун аниқлаб олмагунларича, Қримдаги уч ресторанни ёпишга қарор қилинган.
Макдоналдс" кўпинча "фаст фуд" терминининг пайдо бўлиши билан боғланади.

"Бизда бундай рамз -масхарабоз бор. Мана унга реберендинг қилинглар", дейди жанжалли сиёсатчи.
Ўзининг баҳсли чиқишлари билан танилган Жириновскийни норози қилган яна бир нарса Россия матбуотида пайдо бўлган ширкатнинг "экологик белги"си ҳақидаги миш-мишлардир. Унга кўра, Макдоналс ўзининг рамзи рангини қизил-яшилга алмаштиради.
"Бизда бундай рамз -масхарабоз бор. Мана унга реберендинг қилинглар", дейди жанжалли сиёсатчи.
Ўз навбатида "Макдоналдс" нинг Оврўпо идораси "эко-бренд" тузилаётгани хабарларини рад қилди.
Ака-ука Макдоналдлар ўзларининг биринчи ресторанларини 1940 йилда Калифорнияда очганлар.
Россияга Макдоналс 1990 йил кириб килган, ҳозирда бутун мамлакат бўйича 418 та "фаст-фуд" ресторанлари мавжуд.
Экофаоллар ва диетологлар Макдоналс маҳсулотлари тўлиқ пиширилмаслиги ва таркибидаги моддалар сабаб, инсон организмига катта зарар кўрсатишини айтиб келишади.

























