Янгиликлар: Қрим аннексиясини қоралаган, Украинани НАТОга олишга шошмасликка чақирган ва Россияга бир умр қизиққан Генри Киссинжер вафот этди Video O‘zbekiston Rossiya Amerika Yangiliklar

Сурат манбаси, kremlin.ru
Генри Киссинжернинг ташқи сиёсат ҳақидаги қарашлари икки қудратли давлат - АҚШ ва СССР ўртасидаги қарама-қаршилик йилларида шаклланган.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:
- Янгиликлар. Ўзбекистон: Бугун Путинга "Йўқ", дейиш хавфлими? Россия ва Марказий Осиё
- Ўзбекистон: Мирзиёев нега жиддий ташвишда эканликларини айтди, Россия бекорга қўрқитмаяптими?
- Ташқи таҳдидга қандай қарши туриш мумкин, Қозоғистон Россиядан қўрқмайдими ва Россия Марказий Осиёни ким сифатида кўради?
- Ўзбекистон. Кун саволи: Россия ва Хитой гегемонлиги қаршисида бугун Туркий давлатлар нима қила олади?

Сурат манбаси, AFP
АҚШ собиқ давлат котиби 100 ёшда эди.
Генри Киссинжер дастлаб Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи бўлган.
1969-1977 йилларда, яъни президентлар Ричард Никсон ва Жеральд Форд даврида АҚШ Давлат котиби бўлиб ишлаган.
Тоталитар Совет Иттифоқи билан муносабатларда юмшатиш сиёсатининг меъморларидан бири сифатида эътибор ва эътироф топган.
Унинг Kissinger Associates консалтинг фирмаси маълум қилишича, собиқ давлат котиби Коннектикут штатидаги ўз уйида оламдан ўтган.
Генри Киссинжернинг ташқи сиёсат ҳақидаги қарашлари икки қудратли давлат - АҚШ ва СССР ўртасидаги қарама-қаршилик йилларида шаклланган.

Сурат манбаси, .
У realpolitik - кўпинча тамойилларга зид бўлса-да, маневр қилиш, асосан мавжуд ҳолатлар ва омилларни ҳисобга олган ҳолда дипломатия ва сиёсат юритиш тарафдори бўлган.
У умрининг сўнггига қадар шундайлигича қолган, ўзининг бу каби ёндашувини сўнгги йилларда ҳам бир неча бор намойиш этган.
Генри Киссинжернинг Россияга бўлган қизиқиши ҳеч қачон сўнмаган.
У Владимир Путин билан ҳам бир неча бор учрашган.
Сўнгги бор икковлон ўртасидаги учрашув 2016 йилнинг февралида Россия пойтахти Москвада кечган.
Жаҳон сиёсатининг фахрийси ўзининг оммавий чиқишларида Қримнинг Россия томонидан аннексия қилинишини ошкора қоралаган.
Аммо, шунинг баробарида, Украинани НАТОга қабул қилишга шошмасликка ҳам чақириб келган.
АҚШнинг топ дипломати

Сурат манбаси, .
Генри Киссинжерни Талейран ва Меттерних билан бир сафга қўйишади.
Аммо Генри Киссинжер ўтган асрнинг бу икки афсонавий дипломати 30 йил ичида эришган нарсага 8 йилнинг ичида муваффақ бўлган.
Киссинжер шу вақтнинг ўзида АҚШ-Хитой муносабатларини тиклаш, Вьетнамда тинчлик ўрнатиш ва Москва билан муносабатларни юмшатишга эришган.
Унинг учинчи давлат воситасида олиб боришга муваффақ бўлган дипломатияси 1973 йилдаги Араб-Исроил можаросини тугатишга ҳам ёрдам берган.
Бу ютуқларининг ҳар бири эса, Генри Киссинжернинг тарихда қолиши учун етарли экани айтилади.
Хитойнинг АҚШдаги элчиси Се Фэн Х-даги постида Киссинжернинг ўлими ҳақидаги хабардан "чуқур ларзада ва қайғуда" эканини айтган.
"Бу бизнинг мамлакатларимиз учун ҳам, бутун дунё учун ҳам катта йўқотиш", деб ёзган.
Генри Киссинжер Америка Қўшма Штатларидан ташқарида туғилмаганида, қобилияти ва қилган хизматлари учун президентликка ҳам даъво қила олиши мумкин бўлган сиёсатчи сифатида кўрилган.
Дунё тартибининг бўлажак меъмори 1923 йилнинг 27 май куни Бавариянинг Фюрт шаҳрида мактаб ўқитувчиси оиласида дунёга келган. Хайнц исмини кейин "Генри"га ўзгартирган.
https://t.me/bbcuzbek
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002






























