Янгиликлар: Бир тўшакда уч одам: Бу не кўргулик? Ukraina Rossiya Dunyo Yangiliklar

Sofiya
    • Author, Жессика Паркер
    • Role, BBC News, Киев
  • Published
  • Ўқилиш вақти: 3 дақ

19 ёшли қиз бугун севган йигити ва унинг онаси билан битта тўшакда ётишга мажбур...

Мавзуга алоқадор:

София хонанинг бир бурчагида ғужанак бўлиб ўтирибди, жойнинг торлиги ёки умуман йўқлиги унинг ҳаётининг узвий бир қисми бўлиб қолган.

19 ёшли бу қиз севгилиси ва унинг онаси билан битта хонада яшаяпти. Нафақат битта хона, битта тўшакда ётишибди.

"Жуда ёқмаяпти, - дейди у. - Ўз шахсий ҳудудим бўлишини истайман."

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Шу йил бошларида София Просяник Мариуполдан қочди. Бу шаҳар узоқ давом этган қамалдан сўнг май ойида руслар қўлига ўтган эди.

У севгилиси Ярослав Моисеенко билан эвакуация марказида учрашди, сўнг у ва унинг онаси Надия билан Киев ғарбидаги Калинивка қишлоғида яшай бошлади.

Уруш бошларида русларнинг Киевга муваффақиятсиз босқини вақтида Ярослав ва Надиянинг уйлари вайрон бўлган.

Ҳозир улар "ёзлик ошхона"ларида яшашяпти.

Мажбурият

Хонанинг бўйи ва эни уч метрча келади. Музлатгич ва кравот бир томонда, печ эшик олдида турибди.

Ўртада ювинганларида ўтирадиган стул турибди. 63 ёшли Надия менга пол хўл бўлмаслиги учун ёзиб қўйилган пластик чойшабни кўрсатади.

София ва Надиянинг торгина уйчаси мана шу бўлади
Сурат тагсўзи, София ва Надиянинг торгина уйчаси мана шу бўлади

Уларнинг айтишича, энг ёмони жуда совуқ бўлганда ташқаридаги хожатхонага чиқа олмай шу ернинг ўзида ҳожат қилишларидир.

"Ҳамманинг олдида қилиш жуда ёқмаяпти", дейди София.

Ҳозир у ёқилғи қуйиш шохобчасида ишлаяпти, жуда бўлмаганда ўша ерда нормал ҳожатхонаси бор, шу унга сал енгиллик беради.

Гаплашаётганимизда электр ўчди, унинг айтишича, бу доимий ҳолат экан. Россиянинг электр тармоқларига қилаётган такрорий ҳужумлари сабабли миллионлаб украиналиклар электр узилишлардан азоб чекмоқда.

Надиянинг айтишича, улар фонар ва шамлардан фойдаланишлари мумкин, аммо жойнинг торлиги оила учун энг қийини.

Унинг вайрон бўлган уйи қолдиқлари шундай ёнларида ястаниб ётибди.

Биз унинг уйи ертўласи бўлган пойдевор узра қор босиб юрдик.

Надия ўзини "уйсиз" деб ҳисоблайди ва уйи билан боғлиқ хотиралари вайроналар ичида қолганидан ўкиниб сиқилади.

Sofiya va Nadiya
Сурат тагсўзи, Надиянинг айтишича, улар фонар ва шамлардан фойдаланишлари мумкин, аммо жойнинг торлиги оила учун энг қийини

"Бирор нарса олиш учун ташқарига чиққанимда, эски уйимда нима қаерда турганини доим эслайман", дейди у.

"Девор олдида омборча бўларди. Ҳозир у ердан нимадир олмоқчи бўлсам, у ерда ҳеч нарса йўқлиги эсимга келади."

Умид борми?

Руслар Киев ғарбидаги унинг Калинивка қишлоғидан кетгандан кейин уйига қайтганида уйи унинг учун шодлик бўлиши керак эди, аммо доимий қайғу манбаига айланиб қолди.

Улар "Nest" номли хайрия ташкилотидан йиғма уй олишса, София ва Ярослав ўша ерда, Надия эса ҳозирги жойда яшашини уйлаб туришибди.

Биз қор қоплаган йўллар бўйлаб қишлоқнинг бошқа қисмига борамиз, у ерда бир нечта эркак 64 ёшли Инна ва унинг ўғли учун йиғма уй ясамоқда.

У бизни кутиб олгани чиқди, лекин урушнинг биринчи ҳафталарини эслаб, йиғлаб юборди.

Nadiya
Сурат тагсўзи, Надия кўз ёшларини тия олмайди...

"Ҳаммаси ёниб кетди, - деди у менга. - Снарядлар бизнинг бошимиз устидан учиб ўтарди."

Улар март ойида уйларини тарк этиб, майда қайтишган ва эски уйлари ўрнида вақтинчалик бошпана қуришган.

Биз ичкарига кирганимизда, нима учун йиғма уй учун Инна биринчи навбатга қўйилгани маълум бўлади.

Томдан топчи томяпти, пол нам ва ифлос, ошхона музлаган. Инна шишган бўғимларидаги оғриқни босиш учун тез-тез қўлларини силайди.

Биз бошқа эшикдан қоронғи орқа хонага ўтамиз, ҳаво бўғувчи даражада иссиқ.

Пайпоқ ва кийимлар шифт бўйлаб ипга осилган.

Шошилинч қурилган уйнинг бу қисми иссиқ, лекин бу одамни касал қиладиган иссиқлик ўтин ёниб турган печдан келяпти.

Nadiya
Сурат тагсўзи, Надия барибир умидбахш

Бу ҳол Иннанинг соғлиғига таъсир қилмоқда, лекин унда Украинадаги кўплаб одамларда кузатиш мумкин бўлган бардошни кўрасиз.

"Ҳаммасидан ўтиб оламиз", дейди у.

У Украина урушда "имкон қадар тезроқ" ғалаба қозонишига умид қилмоқда.

"Тинчлик ва осойишталик бўлсин. Барча аскарлар уйларига соғ-саломат қайтсин. Бу асосийси. Чироқ йўқлиги даҳшатли эмас, ўтиб оламиз".

BBC.COM/UZBEK билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek