Британиянинг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари давомида камида 64 бола ўлдирилган - Янгиликлар, Дунё

Сурат манбаси, MoD
- Author, Жонатан Бил
- Role, Би-би-си
- Published
- Ўқилиш вақти: 2 дақ
Британия ҳукумати олдин тан олинганидан 4 баробар кўп афғон болаларининг ўлимига товон пули тўлаган.
Товон пули олдин эълон қилинганидек 16 болага эмас, балки 64 нафар вояга етмаган шахсларга тўланган.
Уларнинг барчаси Британия кучлари иштирок этган 2006 ва 2014 йиллардаги жангларда ўлдирилган.
Янги рақамлар Action on Armed Violence (AOAV) хайрия ташкилоти томонидан эркин ахборот олиш сўрови натижасида қўлга киритилган.
Ўлимларга энг кўп сабаб сифатида ҳаво ҳужуми ва дайди ўқларга учраш деб кўрсатилган.
Хайрия ташкилоти Британия ҳарбийлари айби билан ўлдирилган тинч фуқароларнинг сони камайтириб кўрсатилган, деб ишонади.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Рўйхатга олинган ўлимлар ичида ўлдирилган болаларнинг ҳақиқий сони 135 нафар бўлиши мумкин. Чунки ҳалок бўлганларнинг бир қанчаси Мудофаа вазирлиги ҳужжатларида шунчаки, ўғил болалар ва қизлар, деб кўрсатилган. Уларнинг ёши ва ўлим тафсилотлари ҳар доим ҳам киритилмаган.
Action on Armed Violence ташкилотининг айтишича, 135 шахснинг айримлари ёши катта бўлиши мумкин, бироқ уларнинг 18 ёшдан паст бўлиш эҳтимоли юқори, чунки Афғонистонда вояга етмаганлар сони салмоқли.
Британияга даъво қилинган 881 ўлим ҳолатининг аксарияти рад қилинган ва фақат чорак қисмига товон пули берилган.
Даъвоси қондирилганларнинг ичида 2009 йилнинг май ойида Ҳелманд вилоятининг Наво туманидаги қишлоқда ўлдирилган бир афғон оиласининг 8 нафар аъзоси ҳам бор.
Эркак киши икки жияни, жиянларининг 2 хотини ва уларнинг 5 боласига товон пули сўраган.
Даъвони кўриб чиқишга 144 кун кетган ва у £7,205 ($8,260) товон пули олган.
Британия Мудофаа вазирлиги 2006-2014 йилларда тинч фуқароларнинг ўлимига умумий ҳисобда 688 минг фунт стерлинг товон пули тўлаган.
Хайрия ташкилотининг айтишича, пул беришдан олдин даъвогарлардан расм, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ва тасдиқловчи хатлар талаб қилишган. Уларнинг кўпчилиги Толибонга алоқадор эмаслигини тасдиқлатиш учун Британия расмийлари суҳбатидан ўтган.

Бундан олдин олинган ҳисоботлар билан солиштирилганда Британиянинг Афғонистондаги ўлим ҳолатларига тўлаган товон пули катта фарқ қилиши ўртага чиққан. Айрим ҳолатларда шахслар мулки ёки чорва моллари учун оила аъзоларидан кўра кўпроқ маблағ олган.
Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, "можаро давомида ҳар қандай тинч аҳолининг ўлиши фожиа, айниқса гап болалар ва оила аъзолари ҳақида кетаркан бу янада аҳамиятли".

Сурат манбаси, PA Media
Унда ёзилишича, ҳарбийлар тинч аҳоли орасида жароҳатларни камайтиришга ҳаракат қилади, бироқ ҳар доим ҳам бунинг уддасидан чиқиб бўлмайди.
Бироқ Action on Armed Violence ташкилоти директори Иан Овертон ўлимлар борасида шаффофлик йўқлигини танқид қилади. Мудофаа вазирлигидан ахборот олиш учун тадқиқотчиларнинг йиллаб вақти кетган.
Унинг айтишича, ўлимлар атрофида баҳсларнинг йўқлиги бу ҳолатдан сабоқ чиқарилдими, деган саволларни пайдо қилган.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва хайрия ташкилотлари АҚШ ва Британияни ҳарбий амалиётлар давомида тинч аҳоли ўртасида қурбонлар ҳақида хабар бериш ва уни тергов қилиш услубларини бир неча маротаба танқид қилган.






























