Видео: Газ, ичимлик суви йўқ, пенсия кам аммо одамлар Путинни қўллаб қувватлайди - Россия, Украина Yangiliklar

Псковга Москвадан 9 соат машинада юриш керак
Сурат тагсўзи, Псковга Москвадан 9 соат машинада юриш керак
    • Author, Стив Розенберг
    • Role, Би-би-си, Россия
  • Published
  • Ўқилиш вақти: 4 дақ

Вибути қишлоғидаги черков олдида катта оломон тўпланган. Одамлар авлиёнинг иконасини ўпиш учун навбат турибди.

Олтин нақшли либосдаги православ руҳоний Россия учун ибодат қилади: "Муборак мамлакатимиз, унинг ҳукмдорлари ва армияси учун".

Қавмда рус ҳарбий хизматчилари бор. Православ анъаналарига кўра, улар уч бармоқ билан чўқинадилар.

Украина тилга олинмайди. Лекин у одамларнинг хаёлида.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

"Бизнинг оиламизда кўплаб йигитлар хизмат қилади, - дейди менга обидлардан бири Людмила. - Худо уларни қўллайди. Улар албатта уйларига қайтадилар".

Кўпчилик рус аскарлари хали қайтмаган.

rossiya

Бир неча метр нарида, қишлоқ қабристонида рус десантчиларининг йигирмата янги қабри бор.

Қабр усти гулчамбарлар билан қопланган, улар хизмат қилган полкнинг байроқлари шамолда ҳилпираб туради. Ёғоч хочларга исмлар ва ўлим саналари ёзиб қўйилган.

Бу аскарларнинг ҳаммаси 24 февралдан кейин, яъни Россия Украинага бостириб кирган кундан кейин ўлган.

Бу манзара Кремлнинг Украинадаги "катта йўқотишлар"ини ёққол эслатиб туради.

line

Алоқадор мавзулар:

line

Босқин президент Владимир Путиннинг ғояси эди. У буюрди. Бу унинг "махсус ҳарбий операцияси".

Украинада минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлганига қарамай, Кремль раҳбарияти суверен, мустақил давлатга ҳужум қилиш қароридан пушаймон эмас ва ҳеч қандай афсусланмайди.

Pskov

Аммо Россия жамоатчилиги ҳақида нима дейиш мумкин? Беш ойдан кўпроқ вақт ўтди, руслар ўз президенти тўғри қарор қабул қилганига ишонадими?

Москва ва Санкт-Петербург каби шаҳарларда одамларнинг Кремлнинг "махсус операцияси"ни танқид қилишларига гувоҳ бўлиш одатий ҳол.

Аммо мен ҳозир Москвадан шимоли-ғарбий томонга тўққиз соатлик йўл масофадаман.

Мен қишлоқдан чиқиб, вилоят маркази Псковга йўл оламан. Ҳарбий база ёнидан ўтаётганимда, ташқаридаги афишада "Россия сарҳадлари чексиздир!" деган шиорга кўзим тушади.

1px transparent line

Псков ўрта аср қалъаси бўлиб, минг йил ичида кўплаб жангларни кўрган.

Ўзининг баландлиги ва миноралари билан бу қадимий қалъа жуда кучли ва рамзий маънога эга. Кремль замонавий Россияни шундай тасвирлайди: Ғарб қамалидаги қалъа.

Шаҳарда, совет вақтидаги вайронага айланган стадионида улар Иккинчи жаҳон урушидаги жанг саҳнасини қўймоқдалар.

Партизанлар ролини ўйнаётган одамлар немис нацистлари кийимидаги гуруҳ билан отишмада қатнашмоқда. Рус қишлоғи макети ёнмоқда.

Кремль Украинада ҳозир содир бўлаётган воқеаларни иккинчи жаҳон урушига қиёслайди. Унинг таъкидлашича, бугунги кунда руслар яна бир бор қурбонлар, қаҳрамонлар, озод қилувчилардир: нацистлар ва фашистларга қарши курашаётган яхши йигитлар.

Бу сохта тасвир. Параллель воқелик. Аммо бу ерда кўпчилик бунга ишонади.

Pskov

"Кичик фарзандим руслар доим ғалаба қилишини айтади. Россия доимо ғалаба қозонади дейди. Умид қиламанки, бу ҳақиқат, - дейди томошабинлардан бири Татьяна. - Ўтмиш бизга одамлар биз яхши яшашимиз учун ўз жонини бириши ҳақида ўргатади. Бунинг учун биз ҳозир аскарларимизни қўллаб-қувватлашимиз керак".

Тадбир ташкилотчилари Украина ҳақида саволларимизни хушламайди. Мен бошқа томошабин билан суҳбатлашмоқчи бўлганимда, бизни режиссёр тўхтатди. У ноқулай табассум билан:

"Келганингиз учун раҳмат, - дейди у. - Сизни ҳурмат қиламан. Лекин сиздан кетишингизни сўрашим керак. Бу мамлакатнинг мураккаб қисмидир".

У ҳам энг камбағаллардан бири.

Tatyana

Мен Псков вилояти бўйлаб саёҳатимни давом эттириб, Новоржевга бораман. Россия энергетик қудратли давлат бўлиши мумкин, аммо бу шаҳарда ҳамон газ йўқ - у ҳали ҳам қурилмоқда.

Уйларини иситиш учун кўпчилик бу ерда ўтин ёқади. Мен борган битта кўп қаватли уйда сув йўқ. Аҳоли уни қудуқдан челакларда ташийди.

Novorzhev

Маҳаллий бозорда мен нафақахўр Наталья Сергеевнани учратдим.

Владимир Путиннинг йигирма йилдан ортиқ ҳокимиятда қолиши унинг пенсиясини оширмади. Наталья уйда ўстирган ҳамма нарсани сотади, қорақарағидан тортиб, идишдаги ўсимликларгача.

84 ёшида Наталья ҳали ҳам боғда ишлайди, қўшимча пул топиш учун картошка экиш ва териш билан шуғулланади. Бироқ, у ўз президентини айбламайди.

"Менга Путин ва унинг қилаётган ишлари маъқул, - дейди у. - Мен унга ачинаман. У тиним билмайди. Америка ва бошқа барча бузғунчиларга келсак, улар фақат Россияни парчаламоқчи. Улар бизни камситишга уринмасликлари кераклигини тушунишмайди".

Мен Россия телевидениесида Натальянинг Украина, АҚШ ва Ғарбни танқид қилганини кўп марта эшитганман. Бу ажабланарли эмас.

Россияда телевидение жамоатчилик фикрини шакллантиришнинг асосий воситаси бўлиб қолмоқда. Кремль телевидениени назорат қилгани боис, хабар алмашишни назорат қилади. Қолаверса, Россиядаги мустақил матбуотнинг ҳам овози ўчирилган.

Натижада Россия жамоатчилиги Украинада содир бўлаётган воқеаларнинг жуда фильтрланган, бузилган тасвирини кўради. Аммо давлат ташвиқоти ёлғиз ишламайди.

Наталья Сергеевнанинг резаворлар, мева ва сабзавотларга тўла боғи сингари, Россияда ҳам Россия империяси, ўз қўшниларига буйруқ берадиган ва Ғарбга қарши турувчи супер куч сифатидаги ғоя шаклланиши учун қулай замин мавжуд.

Кремль ўз сўзлари бу ерда акс-садо беришини билади. Аммо торни чертиш бир нарса. Россияликларни Украинадаги жангга қўшилишга кўндириш бутунлай бошқа масала.

"Мен махсус операцияни қўллаб-қувватлайман. Кўп йигитларимиз ҳалок бўлди, - дейди новоржевлик 18 ёшли талаба. - Агар мени чақиришса, жангга бораман. Лекин мен рўйхатдан ўтишни хоҳламайман."

Бошқа бир талаба Константин менга: "Бизнинг бурчимиз, агар биз ҳарбий хизматга чақирилсак, жанг қилишдир, - дейди. - Мен ҳатто яқинлашмайман." Пул учун эмас, ҳеч нарса учун эмас. Оила муҳимроқ.

Кремль ахборот маконида ҳукмронлик қилиши мумкин. Аммо унинг ишонтириш кучи ҳам чекланган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek