Илон оролини ташлаб чиқишга мажбур бўлган Россия Одессадаги курортни бомбалади - Ukraina, urush

uy

Сурат манбаси, Official

Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Россия самолётлари жумага ўтар кечаси Одесса атрофидаги курорт масканига учта ракета отди. Бир кун олдин Россия қўшинлари Одесса қирғоқларидан унча узоқ бўлмаган Илон оролидан чекинишга мажбур бўлганди.

Ракеталардан бири 9 қаватли уйни қисман бузди, қолган иккитаси дам олиш маскани тушган. Натижада 11 яшар бола дохил 20 киши ҳалок бўлди, 40 киши жароҳат олди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Зарба Одессадан 80 километр жанубда жойлашган Сергеевка поселкасига берилган.

Қутқарувчилар вайроналар остида қолиб кетганларни олиб чиқишда давом этмоқда.

Яраланганлар орасида 6 нафар бола ва ҳомиладор аёл ҳам бор. Вайроналар остидан 8 киши қутқарилган, улардан 3 нафари бола, дейилади Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабарида.

Одесса вилоят прокуратураси хабарида айтилишича, вайроналар остидан ҳалок бўлганларнинг жасадларини чиқариб олишган, уларнинг орасида 11 яшар бола ҳам бор.

Украина Қуролли кучлари "Жануб" тезкор бўлинмасининг билдиришича, бу тунда Россиянинг Ту-22 бомбардимончи самолётлари Одесса вилоятига 3 та ракета отган.

"Стратегик авиациянинг Ту-22 самолети Қора денгиздан Белгород-Днестровский туманига берган учта Х-22 ракета зарбаси натижасида кўп қаватли уй ва иккита дам олиш базаси зарар кўрди", дейилади хабарда.

Расмий Кремл яна бир бор Россия армияси аҳоли масканларини нишонга олмаслигини айтди.

"Россия Федерацияси президенти ва бош қўмондонининг сўзларини яна бир бор эслатмоқчиман, Россия Федерацияси қуроли кучлари махсус ҳарбий амалиёт давомида фуқаролик нишонлари ва аҳоли инфратузилмаси бўйлаб ишламайди", деган президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

baza

Сурат манбаси, Getty Images

baza

Сурат манбаси, Official

Ракета келиб урилган 9 қаватли уйда 160 киши яшаган

Сурат манбаси, official

Сурат тагсўзи, Ракета келиб урилган 9 қаватли уйда 160 киши яшаган
тимошенко

Сурат манбаси, Кирил Тимошенко

Девятиэтажка после российского обстрела

Сурат манбаси, Official

Украина ҳукумати жума тунда нишонга тутилган Одесса вилоятидаги ҳудуднинг ҳарбийларга алоқаси йўқлигини таъкидлади.

Халқаро ҳуқуқбонлар ва инсонпарварлик ташкилотларининг кўплаб гувоҳлигига қарамасдан, россиялик амалдорлар Россия армияси ҳужумлари натижасида тинч аҳоли жабр кўраётганини рад қилишда давом этмоқда. Далилларга қарамасдан Кремл бу каби хабарларни "фейк ва иғво" демоқда.

"9 қаватли уйда 150-160 одам яшарди. Уйнинг бир томони буткул вайрон бўлди, қаватлардаги плиталар йўқ қилинди", деб ёзди Одесса ҳарбий маъмурияти вакили Сергей Братчук.

Россия Одесса бўйлаб бир кеча-кундуз ичида икки марта зарба берган. Пайшанба куни ҳам вилоят ҳудудига иккита ракета келиб тушган. Аммо улар бирор жойни бузмаган ва қурбонлар бўлмаган.

odessa

Сурат манбаси, Official

Пайшанба куни Россия қўшинлари Одессадан бир неча ўн чақирим узоқликдаги Илон оролидан чекинганди. Россия армиясининг оролни тарк этиши Украина ҳарбийлари уларни бомбалаганидан сўнг содир бўлган.

20 гектар келадиган ушбу оролча учун 4 ойдан бери жанглар кетаётганди. Натижада ўнлаб одам ўлган ва кемалар чўккан.

Айни дамда оролнинг стратегик аҳамияти ҳақида гапиришга эрта. Бироқ Россия армияси уруш бошланган илк кунданоқ у ерда ҳукмронликни қўлга киритиб, оролни ушлаб қолишга ҳаракат қилди.

Илон ороли учун энг жангнинг машҳур воқеаси Россиянинг Қора денгиз флотидаги байроқдор ҳарбий кемаси "Москва"нинг чўктирилиши бўлди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek