Видео: Украинлар жонини асраш учун Россияга ерини беришга розими? Ukraina, yangiliklar, urush

Расмий Москва Украинада можаронинг чўзилишига тайёрлигини айтмоқда. Россия қўшинлари эса Донбасс минтақасида секинлик билан олдинга силжимоқда. Россия барча мақсадига эришгунча тўхтамаслигини айтаркан, Украина Мудофаа вазири ҳужум ўзининг чўққисига етганини таъкидламоқда. Россия қўшинлари Северодонецк шаҳрини деярли қуршаб олган, унга туташ туман ва қишлоқлар эса қаттиқ бомбардимон остида қолган.
Украина армияси Луганскда мағлубият билан тугайдиган жангларда қатнашаётган бўлиши мумкин. Улар фронт чизиғига захираларини йўналтирган.
Россиянинг олисдан бомбардимонлари шаҳарларни вайрон қилиб, украин аскарларини ўлдирмоқда.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Бир украин ҳарбий бўлинмаси уруш чизиғига 240 одами билан кетганди. Уларнинг 100 нафари ўлдирилди, жароҳат олди ёки асрга тушган.
Бахмут уруш секин ўз қаърига олаётган шаҳарча.
Руслар бу ҳафта шаҳардан унча олис эмас, 5 чақирим узоқликда турибди.
Кейинги ҳафта янаям яқинроқ келиши мумкин.
Борадиган жойи бор тинч аҳоли, шаҳарни аллақачон тарк этган.
Донбассдаги харобалар орасида март ойида Киевда эришилган ғалаба сармастлиги, олқишлар ва қурбонлар тарихда қолгандек кўринади.
Митрий ерларни бериб бўлса ҳам тинчлик сулҳига эришиш керак дейди.

"Тирик қолдим. Бу ҳали бошланиши. Ҳали ҳаммаси олдинда. Бошимиз омон бўлса кўраверамиз".
Тинч аҳолини қутқариш учун уруш чизиғидан хавфсизроқ масофадаги темир йўл бекатига олиб келишди.
Алоқадор мавзулар:
Уруш етиб келишидан олдин кетиш учун уларнинг кўпчилиги ўта заиф ва кексалик қилганди, энди бўлса улар жароҳатланган ҳам.
Лидер руслар томонидан деярли қуршаб олинган Северодонецк харобаларидан қутқарилган.
У ерда ҳамон минглаб украинлар қолмоқда.
Поезд "Чегарабилмас шифокорлар" ташкилоти томонидан кўчма касалхонага айлантирилди.

Жанглар шу даражада шиддатли кечяптики, поезддаги кўчма касалхона бор имконияти билан ишлашига тўғри келяпти.
Поезддаги тиббиёт ходимлари узлуксиз, дам олмасдан ишламоқда.
Қисман хавфсиз бўлган Лвовга темир йўлда 20 соатда етиб борилади.
Бу охири нима билан билан тугашини башорат қилиш қийин бўлган урушдан қутқариш капсуласи.
Тиббиётчилар ким келаётганини жўнаб кетишдан бир неча соат олдингина билади.
Баъзан улар ўша кунги тонгда яраланган бўлади.
Бахмутлик Михайло ҳаво ҳужумидан жароҳатланганидан 6 соат ўтиб поездга етказилди.

"Яқинроқда турган аскарларимизга кўзим тушди ва улар томон эмакладим. Кейин ҳолсизланаётганимни сездим ва эмаклолмай қолдим. Туриб, бақира бошладим", дейди у.
Яқинлари ҳам тирик қолган бўлса-да, энди улар бирга кечирган ҳаёт йўқ.
"Эрим билан 51 йил тинч-тотув яшадик. Ва у жуда аянчли тугамоқда. Умримиз оз қолди, деб ўйлайман", дейди аёллардан бири.
Ёсир Камолиддин темир йўлдаги кўчма касалхонани ташкиллаштирган.
Украина шарқида уруш шиддатлашаркан, яраланганларни олиб чиқиш украинлар учун ўта муҳим.
"Уруш чизиғига яқин шифохоналар тўлиб тошган. Улар доим катта сондаги яраланганларни қабул қилишяпти ва эплай олишмаяпти. Шунинг учун бизга ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига Украинадаги касалхоналар ҳар доим беморларни, айниқса урушда жароҳатланганларни қабул қилишга тайёр туриши ўта муҳим", дейди "Чегарабилмас шифокорлар" ташкилотидан Ёсир Камолиддин.
Минтақага борган Би-би-си мухбири Жереми Бовенннинг айтишича, уруш февралда бошлангани билан солиштирилганда ҳозир анча яхши ташкиллаштирилган.
"Бу нафақат ўз ишини аъло даражада бажараётган поезд-шифохонада, балки генараллар ва Президентлар қарор қабул қиладиган жойларда ҳам билиняпти. Улар узоқ, машаққатли ва ҳолдан тойдирувчи урушга киришган, деган таассурот пайдо бўлади", дейди у.
Украинлар йўқотишлари ҳақида кўп гапирмайди.
Бироқ шарқдаги қабристонлар тўлмоқда, Украина президенти Донбассда ҳар куни 100 нафаргача аскар ҳалок бўлиши мумкинлигини айтди.
У урушни фақат дипломатик йўллар билан тўхтатиш мумкинлигини билдирди.
Америка ва Британия бошчилигидаги иттифоқчилари эса Путин Россиясини батамом ҳолдан тойдиришни истамоқда.
Танқидчилари эса улар сўнгги украиналик қолгунча урушдан тўхтамаслигини айтмоқда.
Урушнинг бадали қон.

Янги қабрлар соҳибини кутмоқда.
Қабрлар жасадлар билан тўларкан, янада кўпроқ украинлар улар тўлаётган қон бадалини савол остига ола бошлайди ва тинчлик сулҳи қанча туришини сўрай бошлашади.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek

































