Украина уруши: Россия ўзига қарши турганларни нима қилмоқчи? Video Rossiya Ukraina Yangiliklar

Украина ҳарбийлари

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Расмий Москва Украинага босқинини нацистларга қарши кураш изоҳи билан оқлашга уринади
Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Россия бугун ниманинг режасида? Ўзларига таслим бўлган юзлаб украин жангчисининг тақдири нима бўлади? Россиянинг ўзида, "Россия босқинчи", деганларни-чи?

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Москва Россияга таслим бўлган Мариуполь ҳимоячилари пўлат корхонасини тарк этишаётгани тасвирларини эълон қилди.

Украина асирларни айирбошлаш умидида.

Аммо Россияда улардан айримларини уруш жиноятлари учун судга тортинг, деган чақириқлар янграмоқда.

Расмий Москва Украинага босқинини нацистларга қарши кураш изоҳи билан оқлашга уринади.

Уруш жинояти бўйича маҳкама эса, ишончсиз бу фаразни янада асослаши мумкин.

"Кремль русларнинг Украинада ҳарбийлари Россияни вайрон қилиш режасидаги нацистлар, НАТО, Европа ва Америкага қарши курашаётганига ишонишларини хоҳлайди. Уларнинг талқинига ишонаётганлар кўп. Лекин ҳамма ҳам эмас", - дейди Москвадаги мухбиримиз Стив Розенберг.

Россияга қарши турса, нима бўлади?

Дмитрий Скурихин мамлакати босқинчи эканини тан олади.

У тўкилаётган қондан даҳшатда ва буни бутун шаҳри билишини истайди.

Шу боис, ўз дўкони деворини хабарлар тахтасига айлантирган.

У ерга қизил бўёқ билан Россия ҳужум қилган украин шаҳарлари номини битган.

Деворга Херсон, Ирпень, Киев, "Украинага тинчлик", деб ёзилган.

Дмитрий ҳатто уйини томини ҳам украин байроғи рангига бўяган.

"Мен шу йўл билан ахборот тарқатмоқчи бўлдим. Чунки урушнинг бошида одамларимиз нима бўлаётганини билишмасди. Россия шаҳарларга ҳужум қилаётганидан бехабар эдилар", - дейди у мухбиримизга.

Аммо ҳамма ҳам буни билишни истамасди.

Унинг эшигига "Хоин", деб ёзиб кетишди.

Уйи атрофида полиция изғиб қолди.

Ўзи эса, армияни обрўсизлантиришда жаримага тортилди.

Россияда эса, қарши туриш хатарли.

Аммо Дмитрий жим турмоқчи эмас.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek