Россия Украина чегарасида қўшинини камайтиргани йўқ Video Rossiya Ukraina Dunyo Yangiliklar

Темир йўл вагонига ортилган Россия танки

Сурат манбаси, Rossiya Mudofaa vazirligi

Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ

Ғарб раҳбарлари айтишича, Россия Украина чегарасидаги қўшинларини олиб чиқиб кетгани йўқ, аксинча, чегарага яна 7000 аскар олиб келинган.

Дастлаб АҚШ, Буюк Британия расмийлари, сўнг Европа Иттифоқи, НАТО Россия томонидан "деэскалация аломатларини кўрмаётганлари" ҳақида баёнотлар бердилар.

Украина, уруш таҳдиди: Одамлар қўрқувда...

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Мухбирлар эса 16 февраль куни Россия Мудофаа вазирлиги Украина чегарасидаги қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлагани ҳақида эмас, ҳарбий машқларда қатнашган техникасининг ўз ҳарбий базаларига қайтаётгани ҳақида хабар тарқатганига эътибор қаратдилар.

Россия ҳарбийлари ўз баёнотида Украина номини тилга олмаганлар, бошқа ҳарбий машқлар давом этаётгани англашилган.

Таҳлил:

Алоқадор мавзулар:

Россия Мудофаа вазирлиги Украина яқинидаги Жанубий ҳарбий округда янги ҳарбий машқлар бошлангани ҳақида хабар тарқатди.

17 февраль куни Украина шарқидаги Станица қишлоғида жойлашган болалар боғчасига бомба келиб тушган.

Донбасдаги россияпараст бўлгинчилар Украина ҳарбийларини ўт очишни тўхтатиш келишувини бузиб, ўз мавқеъларини гранатомётлардан ҳужумга тутишда айблаб чиқди, бунга жавобан Украина ҳудуди бомбардимон қилинган.

Украина расмийларига кўра, бомба келиб тушган вақти боғачада болалар бўлган, бироқ улар жароҳатланмаганлар.

Станица қишлоғидаги болалар боғчаси

Сурат манбаси, Reuters

Украина ҳам ҳарбий машқлар бошлаган.

Қора денгиздаги ҳарбий флот ўқув машқларини кузатиш учун борган Украина Президенти Владимир Зеленский "НАТОга киришдан ўзга чоралари йўқ"лиги ҳақида айтган.

Би-би-си мухбири Сара Рейнсфордга гапирган Зеленский сўзларига кўра, НАТО аъзолиги Украина "хавфсизлигининг кафолатидир".

Эндиги босимлар остида Киев НАТОга қўшилиш амбициясидан воз кечишга тайёрми, деган саволга, Зеленский бу амбиция эмас, деди.

"Бу Украинанинг амбицияси эмас. Биз 15000 одамимизни йўқотдик. Бу бизнинг ҳаётимиз. Гап НАТО ҳақида эмас, гап халқимизнинг келажаги ҳақида бораяпти. НАТО ҳақидаги савол бизнинг аъзолигимиз ҳақидаги савол эмас. Биз НАТО, Европа Иттифоқи, босиб олинган территориялар ҳақида гапирганда, биз ўз мустақиллигимизни назарда тутамиз. Биз нимани хоҳлашимиз ва келажакда нима қилишимиз ҳақида қарор берганмиз", деб айтди Украина Президенти Владимир Зеленский.

Украина чегарасида 100 минг атрофида қўшинини тўплаган Россия Украинага "ҳар қандай лаҳзада" ҳужум қилиши мумкинлиги айтиб келинаяпти.

Россия Украинага бостириб кириш режаси йўқлигини айтади.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ва Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, "қўшинлар бизнинг ўзимизнинг ҳудудумизда, аксинча НАТО шарққа қўшимча қўшинлар жойлаштириш билан бизни айблаётган ишни ўзлари қилаяпти", дейишди.

Россия Украинанинг НАТО аъзоси сифатида қабул қилинмаслигини талаб қилиб келади.

Бироқ АҚШ ва НАТО шимолий мудофаа иттифоқи "очиқ эшиклар сиёсати"ни юритишини, аъзо бўлиб кирмоқчи бўлган мамлакатга рад жавоби берилмаслигини айтади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek