Қўшалоқ масжиддаги қирғин: Ҳужумчи ўлгунича қамоқда қолади - суд ҳукм қилди dunyo, yangiliklar

Al-Nur

Сурат манбаси, EPA

Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Қўшалоқ масжиддаги қирғин: Ҳужумчи ўлгунича қамоқда қолади - бунақа ҳукм Янги Зеландия тарихида шу пайтгача бўлмаган. Маҳкум якунида 51 кишини ўлдирганини тан олган.

Уч кунлик суд жараёни бугун, пайшанба куни ўз ниҳоясига етди.

Икки масжидда 51 кишининг умрига зомин бўлган ҳужумчи бир умрлик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Суднинг умрбод қамоқ жазосига оид ҳукми бирор бир афвни кўзда тутмаслиги айтилди.

Ҳакамларга кўра, бунақа ҳукм фақат "энг қаттол қотилларгагина" берилади.

Янги Зеландияда ўлим жазоси амалда эмас.

Қўшалоқ ҳужум ўтган йил 15 март куни битта ҳужумчи томонидан амалга оширилган.

29 ёшли Брентон Таррант ўзига қўйилган барча айбларга иқрор бўлган.

51 кишини ўлдиргани, яна 40 нафарини ўлдирмоқчи бўлганини тан олган.

Террорчилик билан боғлиқ яна бир расмий айбловни ҳам рад этмаган.

Yangi Zelandiya

Сурат манбаси, EPA, GETTY IMAGES, REUTERS

Ҳакам унинг бу амалларини "ноинсоний", деб топган.

Унга кўра, ҳужумчи бирор бир "раҳм-шафқат кўрсатмаган".

"Ал-Нур масжиди ва Линвуд Исломий Марказини нишонга олган.

Жума намозига келган мусулмонларни аёвсиз отиб ташлаган.

Жараённи ижтимоий тармоқ орқали жонли узатиб борган эди.

Жонли узатилган ҳужум тасвирлари эса, ўшанда бутун дунёни ларзага солган.

"Жиноятинг шунчалик даҳшатлики, умрбод қамоқда қолсанг ҳам, бунинг жазосини ўтаб бўлмайди", - деб айтган Крайсчўрч маҳкамаси ҳаками Камерон Мандер.

Суд ҳукми Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн эътиборидан ҳам четда қолмаган.

У маҳкамадан сўнг, "бу террорчининг исмини ортиқ ҳеч қачон эшитмасликлари"га умид қилиб қолган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek