“Дардни вақт даволайди”. Бокуликлар Қорабоғ уруши ҳақида нима дейди? - Озарбайжон ва Арманистон, Tog’li Qorabog’, O’zbekiston, Rossiya, Turkiya, yangiliklar

Люди в Баку на вечерней улице около автобуса.
Сурат тагсўзи, Ҳозир Бокуда комендантлик соати ва карантин тартиби амалда...
Published

"Дардни вақт даволайди". Бокуликлар Қорабоғ уруши ҳақида нима дейди? - Тоғли Қорабоғ урушининг биринчи кунларида Озарбайжон пойтахти кўчаларида шўх қўшиқлар товуши эшитилар, байроқлар ҳилпирарди. Ўшандан буён нима ўзгарди? Мухбиримиз яна Боку кўчалари бўйлаб айланди. Мана у нималарни кузатди.

Уруш одатий ҳолга айланди чоғи, кўпчилик яна коронавирус ва бошқа ташвишларни эслаб қолди.

"Сизга ҳақиқатни айтай, уруш ёмон", дейди менга таниш анор сотувчи. Сўнг қариндоши урушда ўлганини қўшимча қилади.

Метрода одатдагидек саломлашиш ўрнига йўловчилар ҳушёрликка, шубҳали шахслар ва қаровсиз қолдирилган юклар тўғрисида хабар беришга чақирилади. Метрода йўловчиларнинг сумкалари ҳам синчиклаб текширилмоқда.

Сўнг метро ҳам коронавирус сабабли шу ҳафта охирида ёпилди - ноябргача.

Одамлар нафақат урушни, балки эпидемияни ҳам муҳокама қилишни бошладилар.

Озарбайжонда, қўшни Арманистон ва Грузияда бўлгани каби, касаллик юқтирганлар сони кескин ошмоқда.

Якшанба куни мамлакатда янги рекорд қайд этилди - бир кунда 600 дан ортиқ янги ҳолат.

Мужчина завернутый флаг на фоне киосков.
Сурат тагсўзи, Карантин боис, Бокудаги Наврўз байрами безаклари ҳануз йиғиштириб олинмаган

Супермаркетда бир харидор аравани орқа томонига қўйиб, навбатда турган одамларни масофани сақлашга мажбур қилмоқда. Кассир билан суҳбатда у шифокор эканлиги аён бўлади: "Ҳатто қаерга боришни ҳам билмайди одам - урушга ёки коронавирус касалхонасига".

Эпидемия ва комендантлик соати қўшилиб, Боку марказидан шаҳар чеккасига бориш қийин бўлиб қолди. Метрополитен ёпиқ, охирги автобус бекатида уйига шошилаётган одамлар тўпланиб турибди. Автобуслар тўлиб кетган. Кўпинча автобусда маршрут рақами ўрнига югурик ёзув кўринади: "Қорабоғ - бу Озарбайжон".

Таксилар энди кечки соат олтидан ишламайди. Комендантлик соати соат 9 да бошланади. Йўлакай олиб кетадиган ҳайдовчилар ҳам одатдагидан икки баравар нархни сўрайди.

Ҳайдовчи радио орқали фронтдан қисқа хабарларни тинглайди. Айтишича, у уруш кетаётган туман Зангеландан экан. У ўзини урушга олишмаганидан ғазабланиб, юзидаги катта эски чандиқни кўрсатади, 90-йиллардаги биринчи урушда орттирган экан бу жароҳатни. Ўшанда унинг 12 та тишини олиб ташлашга тўғри келган экан.

Флаг на одном из балконов в центре Баку
Сурат тагсўзи, Байроқлар ҳали ҳам шаҳар кўчаларида, автоуловларда, айвонларда осилган

Байроқлар ҳали ҳам шаҳар кўчаларида, автоуловларда, айвонларда осилган. ТВ ва радио аввалгидек уруш ҳақида гапиради.

Аммо урушнинг дастлабки кунларида Арманистон кучлари томонидан босиб олинган ҳудудлардаги бирор қишлоқ қайта эгалланса, осуда микрорайонлардаги кўп қаватли уйлар айвонларида соатлаб шу ҳақда гапириларди, ҳозир эса ҳатто Фузулий ва Жаброил каби туман марказларини эгаллаш ҳам камдан кам ҳолларда шов шув қўзғайди.

Ижтимоий тармоқларда ҳануз уруш ҳақида гапирилади

"30 йил аввал Қорабоғдан қўлда кўтариб олиб чиқилган болалар энди танкларда уйларига қайтмоқда." Озарбайжонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уруш тарғиботи таъсирига осон тушади ва кўпинча бу тарғиботга қўшилади ҳам.

Фейк хабарлар пайдо бўлади, одамлар бир-бирларини улардан ҳушёр бўлишга чақиришади. Бу урушдан олдин холислиги билан танилган журналистлар ҳам, тарғибот постларини ёки тўқима ҳикояларни улашиш орқали ахборий урушнинг беихтиёр иштирокчисига айланиб қолмоқда.

Биринчи кунлардан яна бир фарқ шуки, суҳбатлар мавзуси Арманистон кучлари томонидан Озарбайжон шаҳарларига ракета отилиши бўлиб қолди. Ижтимоий тармоқларда отишмалар сабабли Ганжа, Тартар ва бошқа жойлардан кетганларга ёрдам йиғилмоқда. Баъзилар бошпанасиз қолганларни уй билан таъминлашга тайёр эканликларини ёзадилар.

Фейк хабарлар пайдо бўлади, одамлар бир-бирларини улардан ҳушёр бўлишга чақиришади. Бу урушдан олдин холислиги билан танилган журналистлар ҳам, тарғибот постларини ёки тўқима ҳикояларни улашиш орқали ахборий урушнинг беихтиёр иштирокчисига айланиб қолмоқда.

Биринчи кунлардан яна бир фарқ шуки, суҳбатлар мавзуси Арманистон кучлари томонидан Озарбайжон шаҳарларига ракета отилиши бўлиб қолди. Ижтимоий тармоқларда отишмалар сабабли Ганжа, Тартар ва бошқа жойлардан кетганларга ёрдам йиғилмоқда. Баъзилар бошпанасиз қолганларни уй билан таъминлашга тайёр эканликларини ёзадилар.

Руины в Гяндже после обстрела.
Сурат тагсўзи, Биринчи кунлардан яна бир фарқ шуки, суҳбатлар мавзуси Арманистон кучлари томонидан Озарбайжон шаҳарларига ракета отилиши бўлиб қолди

Ижтимоий тармоқларда одамлар мамлакат президентидан яна бир шаҳар олингани ҳақидаги янгиликларни талаб қилмоқдалар. Кимдир Илҳом Алиевнинг ТВда навбатдаги нутқини кутмоқда. Бошқалар эса, унинг "Twitter"даги янги хабарини пойлайди.

"Президент "Twitter"даги профил суратини ўзгартирди - мамлакат ярмининг бундан кайфи чоғ. Бунақасини яна қайси мамлакатда топасиз?", деб ёзади бир фойдаланувчи Алиев фуқаролик кийимидаги суратини ҳарбий камуфляждагисига алмаштиргандан сўнг.

Фото Алиева в военной форме в твиттере и коментарий сверху

Сурат манбаси, Facebook

Сурат тагсўзи, Twitter фойдаланувчиси наздида, бу сурат бир пайғом

Кўпчилик фронтдаги яқинларининг тақдиридан хавотирда: "Мен акам билан бир неча кундан бери гаплаша олмаяпман ва ҳар сафар аскарларимиз олинган видеони кўрганимда, уларнинг орасидан уни қидираман, кўриб қоларман деб ўйлайман".

Одамлар уруш ҳақида ҳазил ҳузул қилишни ҳам бошлади: уларнинг айтишича, расмий телеканаллар ҳозирда шунчалик кўп кўрилмоқдаки, порно сайтлар тез орада уларга ҳасад қилишни бошласа ажабмас.

Пост из Фейсбука

Сурат манбаси, Facebook

Айсбергнинг яширин қисми ижтимоий тармоқларга кирмай қўйганлардир. Мактаб ўқитувчиси Анарнинг айтишича, унинг аксар дўстлари ва оила аъзолари ижтимоий тармоқларга кирмасликка қарор қилишган.

"Уруш бошланган вақтда кимнингдир постига изоҳ ёздим, кейин тўхтатдим, чунки улар мени беҳуда тортишувларга тортишга ҳаракат қиларди, - деб шикоят қилади у. - Ҳатто авваллари [арманлар билан] тинчликка чақирган одамлар ҳам агрессив бўлиб қолди, ҳаммаси шунчалик тез ўзгарганидан ҳайронман."

Кўпчиликда урушга кетган яқинларидан хавотир кучаймоқда. Фронтнинг ҳар икки томонидан ўлган жуда ёш йигитларнинг жасади кўрсатилган фотосуратларга кўз ёшларсиз қараш қийин. Улардан бири ҳарбий шифокор Тургут Халилбейли. Айтишларича, у жанг майдонидан ярадор аскарни олиб чиқмоқчи бўлганида ўлган экан.

Флаг на одном из магазинов.
Сурат тагсўзи, Туркия Озарбайжонни ошкора қўлламоқда. Шу боис, айрим балконларда ҳар икки давлат байроқларини кўриш мумкин

Ёзувчи ва собиқ сиёсатчи Зардушт Ализода ижтимоий тармоқларда айтилаётган гап-сўзларни табиий, деб ҳисоблайди. "Халқнинг маданияти даражаси ҳукумат, адабиёт, кино, мусиқа орқали шакллантирилади, - дейди у. - Арманистонда ҳам шундай. Мана шунинг учун ҳар икки жамият муросасиз ғалаба учун интилмоқда."

Унинг айтишича, Озарбайжоннинг 90-йиллардаги урушда мағлуб бўлиши, бунинг ортидан юз минглаб озарбайжонларнинг ўз уйларидан ҳайдаб чиқарилгани жамиятни жароҳатлаган.

Ализоданинг сўзларига кўра, бу урушнинг натижаси қандай бўлишидан қатъиназар, жароҳат эртами-кечми битади: "Бу уруш тугагач, унинг натижалари аниқ бўлгандан сўнг, вақт аста-секин ҳар қандай xафалик ва дардни даволайди".

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek