Лондонга чамадонда олиб кирилган Шоҳи Зинда кошинлари Ўзбекистон қўлига топширилади O'zbekiston Yangiliklar

The British Museum (photographs by John Williams)

Сурат манбаси, The British Museum (photographs by John Williams)

Published
Ўқилиш вақти: 4 дақ

Лондонда жойлашган Британия музейи (the British Museum) Самарқанддаги Шоҳи Зинда мажмуасидан ўғрилангани ишонилган олтита кошинни Ўзбекистонга беришини билдирди. Гардиан газетаси ёзишича, бу кошинлар Лондоннинг Heathrow аэропортига чамадон ичида олиб кирилаётганда топилган.

Мақолага кўра, январь ойида Дубайдан учиб келган эркак киши ҳатто бу кошинлар ҳақиқий эмас, балки атиги нусха эканини даъво қилиш учун ҳужжатларни сохталаштирган. Унинг айтишича, у «атайин эски кўринишда ишланган» бу ғиштларни Шаржада 315 дирҳам (85 доллар)га сотиб олган.

Аслида эса бу кошинлар қиймати ўн минглаб долларга тенг бўлиб, улар Ўзбекистон маданияти учун ўта муҳимдир.

Гардианга гапирган Британия музейи куратори Сейнт Жон Симпсонга кўра, бу жиҳозлар ўта гўзал ва коллекциябоп. «Унга жиноий элементлар нега эътибор қаратганини шундан кўрса бўлади», - дейди у.

The British Museum (photographs by John Williams)

Сурат манбаси, The British Museum (photographs by John Williams)

Британия чегарачилари кошинларнинг ҳақиқийлигини билиш учун Британия музейига мурожаат қилиши ортидан Симпсон Марказий Осиё, Яқин Шарқ, Россия ва АҚШдаги ўнлаб мутахассисларнинг фикрини сўраган.

Умумий хулосага кўра, бу кошинлар 13-аср охири ва 14-аср ўрталарига, яъни Чингисхоннинг ўғли Чиғатойхон хонлиги барпо этилиши билан бошланган даврга бориб тақалади.

Уларга учта ранг - оқ, фируза ва кобальт кўк рангларда ялтироқ жило берилган бўлиб, ҳар бирида Қуръони Каримдан мисралар бор.

Ўзбекистонлик мутахассислар ҳам, мақолада айтилишича, кошинлар ҳақиқатдан Самарқанд ёнидаги Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасидан эканини тасдиқлашган. Уларга кўра, 1996 ва 2000 йилларда олиб борилган қазиш ва таъмирлаш ишлари ортидан қатор кошинлар ғойиб бўлган.

The British Museum (photographs by John Williams)

Сурат манбаси, The British Museum (photographs by John Williams)

Режага кўра, кошинлар Британия музейида уч ой давомида кўргазмага қўйилади ва сўнгра Ўзбекистонга қайтарилади.

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов Британия чегара хизматига миннатдорчилик изҳор қилди.

Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов Британия чегара хизматига миннатдорчилик изҳор қилди

Сурат манбаси, official/Uzbekistan Embassy

Сурат тагсўзи, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Саид Рустамов Британия чегара хизматига миннатдорчилик изҳор қилди

«Бизнинг яқин ҳамкорлигимиз осори атиқаларнинг ноқонуний ташувчиларига кучли ишора беради», деб айтган элчи жаноблари Гардиан нашрига.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот учун ёйинлаган хабарида "ноқонуний ташувчилар" муаммосига ҳам тўхталган.

Вазирлик хабарномаси:

"Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Буюк Британиядаги Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Британия музейи билан ҳамкорлиги бундан далолат беради. Британия музейи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ноқонуний олиб ўтилган экспонатларни аниқлаш ва улар олиб кетилган мамлакатларга қайтариш бўйича иш олиб бормоқда.

Британия музейи директори доктор Хартвиг Фишернинг сўзларига кўра, сўнгги ўн йил ичида Британия музейи Ироқ, Афғонистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга 2500 дан ортиқ буюмларни қайтаришга ёрдам берган. Масалан, 2017 йилда. Британия музейи Бухородаги Чашмаи-Аюб мақбарасидан ўғирланган кошинларни аниқлаш ва муваффақиятли олиб келишда ёрдам берган. Ўзбекистон тергов органлари томонидан текширув ўтказилганидан сўнг, ушбу ўғирликда иштирок этган шахслар жазоланди. Ҳозирда ушбу кошин Тошкентдаги Давлат санъат музейида сақланмоқда.

Афсуски, шу йилнинг январ ойида Лондон Хитроу аэропортида эпиграфик сирланган кошинлар партияси қўлга олинганлиги ҳақида яна бир ҳолат қайд этилди. Қўшимча ҳужжатларда улар Шаржада 315 дирҳамга сотиб олинганлиги ва сотиш учун мўлжалланганлиги билдирилган. Кошинлар Буюк Британия чегара хизмати вакиллари томонидан қўлга олиниб, уларнинг ҳақиқий ёши, келиб чиққан мамлакатига аниқлик киритиш мақсадида Британия музейига мурожаат қилинган.

"Cовид-19" карантин ҳолатига қарамай, Британия музейида дунёнинг етти мамлакати олимлари билан маслаҳатлашув кенгаши ташкил қилди. Унда профессор Жеймс Аллан (Оксфорд университети), доктор Анвар Атаходжаев (Самарқанд), доктор Бахтиёр Бобожанов (Тошкент), профессор Шейлу Блэр (Бостон коллежи), профессор Роберт Хилленбранд (Эдинбург университети), Жолион Лесли ва доктор Ричард Макклари (Йорк университети). ), профессор Чарльз Мелвилл (Кембриж университети), доктор Жаброил Ноканде (Миллий музей, Эрон), доктор Бернард О'Кейн (Қоҳира), доктор Андрей Омельченко (Россия Давлат Эрмитажи), доктор Баҳар Ўздемир (Анқарадаги Ҳожи Байрам Вели университети)лар иштирок этди.

Ўзаро кенгашдан сўнг кошинлар ХIII аср охири - ХIV аср ўрталарига оидлиги ҳамда Самарқанддаги Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасига тегишли эканлиги аниқланди. Шоҳи-Зинда ёдгорлик мажмуасида бир неча бор хусусан 1996, 2000 ва 2004 йилларда археологик қазиш ва тиклаш ишлари амалга оширилган.

2004 йилдаги ишлар давомида илгари мажмуада мавжуд бўлган бинолардан ҳам, сақланиб қолган ёдгорлик иншоотларидан ҳам меъморий безакларнинг кўп сонли қисмлари топилган. Топилган парчалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институтига, Самарқанд шаҳар тарихий-маданий ва меъморий музей-қўриқхонасига, Самарқанд шаҳри тарихи музейи жамғармаларига ўтказилган.

Ушбу ишлар давомида илгари мажмуада мавжуд бўлган бинолардан ҳам, сақланиб қолган ёдгорлик иншоотларидан ҳам меъморий безакларнинг кўп сонли қисмлари топилган. Топилган парчалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Археология институтига, Самарқанд шаҳар тарихий-маданий ва меъморий музей-қўриқхонасига, Самарқанд шаҳридаги тарих музейи жамғармаларига ўтказилган.

Ушбу далиллар келтирилгач, кошинларни импорт қилувчи эгалик ҳуқуқини талаб қилмади. Кошинлар мусодара қилинди ва кейинчалик Ўзбекистонга репатриация қилиш учун Британия музейига топширилди.

Карантин бўлишига қарамай, Маданият вазирлиги расмий мурожаат олгандан сўнг, Маданий мерос бўлимидаги ўзбекистонлик олимлар билан биргаликда ушбу кошинларнинг келиб чиқишини аниқ жойларда ўрганишни бошлади. Кошинларнинг маълум бир ёдгорликка тегишлилигини аниқлаш учун Самарқандга борадиган ишчи гуруҳ ташкил этилди. Тадқиқотлар давомида кошинлар Хўжа Аҳмад мақбараси (XIV асрнинг иккинчи ярми), номаълум мақбара (1360/61) меъморий безакларига услубий яқинлиги аниқланди, аммо меъморий ёдгорликлардан безак парчаларининг кошинлар билан тўлиқ мос келиши ҳозирча аниқланмади. Айни пайтда кошинларнинг маълум бир меъморий ёдгорликка тегишли эканлигини аниқлаш бўйича ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Британия музейи ходимларига, шахсан музей директори, доктор Хартвиг Фишерга, Британия музейининг Яқин Шарқ бўлими катта куратори ва археологи доктор Жон Симпсон ва бошқа олимларга амалга оширилган иш учун самимий миннатдорлик билдиради. Биз Британия музейи ва Буюк Британиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан артефакт мерос объектларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича ўзаро ҳамкорлигимизни янада кучайтирамиз.

Маданият вазирлиги ушбу кошинларни 2020 йил декабрь ойида Британия музейида намойиш этишга рози бўлди. Яқинда Британия музейи ҳам Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан Ўзбекистондан ўғирланган ёки сотилган экспонатларни аниқлаш ҳамда улар юзасидан маслаҳат бериш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади".

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост