Ўзбекистон: Четга бир самолёт юборишга миллионлар сарфланяпти – Алишер Қодиров O'zbekiston, koronavirus

O'zbekiston

Сурат манбаси, facebook/alisherqodirov

Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Ўзбекистон: Четга бир самолёт юборишга миллионлар сарфланяпти - «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси чегарага тўпланганлар муаммосини ҳал этиш давлат учун қимматга тушаётганига ишора қилди. Олийгоҳларга тест синовлари стадионларда бўлади ва талон-тарож этилган миллиардлар - bbcuzbek.com дайжести.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Коронавирус: Шавкат Мирзиёев огоҳлантирди, аммо яхши хабар бор - Ўзбекистон, дунё - видео

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Ташқи ишлар вазирлиги Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетган 2 мингга яқин ўзбекистонликни ортга қайтариш ишлари бошланганини маълум қилган эди.

7 август куни «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров ўзининг Телеграм каналида хорижда қолиб кетган фуқароларни олиб келиш учун давлат ғазнасидан «миллионлаб валюта» сарфланаётганини маълум қилган.

Қодировнинг ёзишича, ҳозирда Ўзбекистонга поездда қайтаётган инсонлар нархи оширилган чипталарни сотишдан пул ишлаб олиш ниятидаги шахслар томонидан чегарага тўпланган бўлиши мумкин.

"Чипта нархи 9,3 минг рубль, лекин кассадан ташқарида, сохтаси аралаш 25-35 минг рублдан сотилган. Ёлғон маълумотлар, рекламалар билан йўқ поездга ватандошларни тўплаётган, шовқинли мурожаатларни ташкил қилиб ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган ва чипта сотишдан даромад кўраётган саҳна ортидаги «ўзимизникилар»дан иборат 15-20 кишилик гуруҳ ишлаётгани ҳақида маълумот олдик. Маълумотлар тегишли идораларга чора кўриш учун юборилади", ёзади у.

У кўпгина ватандошларнинг «лоқайдлик ва эътиборсизлик билан шундай ноинсофларнинг тегирмонига сув тўкаётгани»ни айтади.

Шунингдек Қодиров чегарага тўпланганлар муаммосини ҳал этиш давлат учун қимматга тушаётганига ишора қилади.

"Бутун дунёда пандемия эълон қилинган. Чегаралар ёпилган. Бу Ўзбекистоннинг чеклови эмас! Битта поезд ёки самолётни чегарадан ўтказиш учун чегарадош давлатларга минг таваллою, миллионлаб валюта сарфлнаяпди.

Ҳуқуқларимизни бақириб гапириб, мажбуриятларга келганда "кўмакка муҳтож«, »қийналган"ни ёқиб олмайлик. Давлат — 34 миллион БИЗ дегани. Бугунги нотўғри харажатлар болаларимизнинг ҳамёнига қарз бўлиб тушишини унутмайлик. Қийин кунларда тадбирли бўлайлик, зеро ноқулай шароитга ҳисоб-китобсиз, тадбирсиз одамлар тушади ва ишонинг бунга кимдир айбдор бўлмайди", таъкидлайди у.

Бундан аввал Қодиров хориждаги ватандошларни олиб келишни вақтинча тўхтатиб туриш борасидаги таклифи ортидан жиддий танқидга учраган эди.

Тест синовлари стадионларда бўлади

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

Одатда, август ойи бошида бошланадиган олийгоҳларга кириш имтиҳонлари санаси ҳануз номаълум қолаётгани бир ярим миллионга яқин абитуриентлар ва уларнинг яқинларини ўйлантирмоқда.

6 август куни ўтказилган видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев тест имтиҳонларини абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш имконини берадиган жойда ўтказиш кераклигини таъкидлаган.

Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслиги, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилган.

Янги ўқув йилидан масофавий таълим

Сентябрь ойидан бошлаб юқори босқич (иккинчи босқичдан бошлаб) талабалари учун ўқиш онлайн тарзда бошланади.

Бу ҳақда Республика Олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзоқов маълум қилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Умурзоқовга кўра, сентябрь ойидан 2, 3 ва 4-курс талабаларига ўқиш онлайн тарзда бошланади.

«Октябрь ойида 1-курсларни ҳам қабул қилиб олганимиздан кейин пандемия сал юмшаса, унда балки анъанавий тизимга яна қайтармиз», деган Ўктам Умурзоқов.

Талон-тарож этилган миллиардлар

O'zbekiston

Сурат манбаси, official

7 август куни Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлаган.

Мажлисда Сенат раиси Танзила Норбоева коронавирус пандемиясига қарши курашга ажратилган маблағларнинг талон-тарож қилинаётганини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган вилоятларидаги Санитария-эпидемиология хизмати мутасаддилари томонидан Инқирозга қарши кураш жамғармасининг, умумий ҳисобда, 1 миллиард 750 миллион сўмдан зиёд маблағи талон-тарож этилган.

Одамлар маҳалладан норози - Норбоева

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлиси давомида Танзила Норбоева пандемия шароитида оғир аҳволга тушиб қолган оилалар учун ижтимоий кўмак тарқатишда маҳалла институтининг ролига тўхталган.

"Амалиётда кўрдикки, ажратилган маблағларни тақсимлаш жараёнида айрим ҳудудларда норозиликлар юзага келди. Одамлар «темир дафтар»га ҳақиқатда камбағал ва кўмакка муҳтож оилалар четда қолиб, етарлича даромадга эга бўлганлар киритилганидан шикоят қилмоқда. Тизимда очиқлик, шаффофлик йўқ", деган у.

Норбоеванинг сўзларга кўра, маҳалла идоралари ходимлари эскича иш услубидан воз кеча олмаяпти, уларнинг дунёқараши ўзгармаяпти.

«Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозлари кўпайишига олиб келмоқда. Одамларнинг маҳалла идораларига бўлган ишончи ва ҳурматига путур етяпти», таъкидлаган Сенат раиси.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek