Сардоба фожиаси: Мелисалар шикоят қилсанг, карантинга тиқамиз деяпти Sardoba

Наргиза Рўзимуродова

Сурат манбаси, BBC Uzbek

Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Сардоба фожиаси туфайли уйи талафот кўрганини айтган Оқ олтин туманидан Феруза Ҳакимова ва Наргиза Рўзимуродова Би-би-си билан суҳбатда маҳаллий ҳокимият уларнинг муаммосига ҳеч қандай эътибор бермаётгани, оқибатда, бир қанча маҳаллалардаги аҳолининг кўпгина қисми пойдевори ва деворлари ёрилиб кетган уйларда ҳаётидан хавфсираб яшаётганини даъво қилади.

Оқолтинлик бу аёллар бошига тушган муаммони ҳал этиш йўлидаги ҳаракатлари маҳаллий ички ишлар органи ходимлари томонидан босимга учраётганини иддао қилади.

Уларнинг даъвосига кўра, ички ишлар ходимлари, ҳеч қандай асос кўрсатмаган ҳолда, агар шикоят билан Тошкентга борсанг, 14 кунлик карантинга ташлаймиз, дея таҳдид қилган.

Феруза Ҳакимова Оқ олтин тумани Саховат маҳалласидаги икки қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган хонадони ҳамда Аҳиллик маҳалласидаги ота уйи сувдан талафот кўргани, бироқ аввалига турар-жойларни таъмирлаб беришга ваъда берган маҳаллик ҳокимлик вакиллари, эндиликда, ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаётганини таъкидлайди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ҳакимованинг сўзларига кўра, у июнь ойининг бошида бир гуруҳ оқолтинликлар билан Тошкентга шикоят қилиб келган. Ортга қайтгач эса 10 яқин ҳамроҳлари каби ўз уйида мажбурий карантинга ташланган. У коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлмаган бўлсада, нега карантинга ташлангани ҳақида шундай фикрда.

Би-би-си аёлларнинг даъвоси юзасидан Оқолтин тумани ҳокимлиги вакиллари билан боғланишга ҳаракат қилди, аммо бу уринишлардан натижа чиқмади.

Бироқ Би-би-си аёллар даъво қилган ички ишлар ходимлари хатти-ҳаракатига доир саволларни Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига беришга муваффақ бўлди.

Саволларни тинглаган масъул ходим бу иддаолар батафсил ўрганиб чиқилишини маълум қилди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek