Мирзиёев Бокуда: Туркий кенгашга аъзолик Ўзбекистонга нима беради?

Official publication

Сурат манбаси, Official publication

Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Президент Шавкат Мирзиёев Бокуда бошланган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) саммитида иштирок этмоқда.

Саммитда аъзо давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасининг тўла ҳуқуқли аъзо сифатида Ташкилотга қўшилиши тўғрисида Қўшма баёноти қабул қилинади.

Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга қўшилиш қарорини ўтган ой Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли эълон қилган эди.

Ўзбекистон туркий тилли давлатлар клубига бешинчи аъзо бўлиб кирмоқда.

Туркманистон ва Венгрия ташкилотда кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистоннинг минтақадаги туркий тилли қўшнилар ва Туркия билан муносабатлари Шавкат Мирзиёевнинг ҳокимиятга келиши ортидан илиқлаша бошлаган.

Ўтган йил майида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 18 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бунга қадар Мирзиёев Анқарага давлат ташрифи билан борганди.

Ҳар икки томон ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини изҳор қилган.

Таҳлилчилар Ўзбекистоннинг Туркия кенгашга аъзолигини қўшнилар билан бошланган минтақавий интеграциянинг мантиқий давоми сифатида кўрадилар.

Туркиянинг собиқ давлат вазири Аҳад Андижоннинг Би-би-си билан суҳбатда айтишича, Ўзбекистоннинг иштирокисиз яқин ҳамкорлик ташаббуслари амалга ошмай келаётганди.

"Ҳам тарихий мероси ва ҳам нуфуси (аҳолиси-таҳр.) жиҳатидан биз Ўзбекистон туркий давлатлар интеграциясида муҳим ўрин тутади", - дейди туркиялик сиёсатчи.

Ўзбекистон ўтмишда Анқара бошчилигидаги ҳамкорлик ташаббусларига шубҳа билан қараб келган.

Аммо 1990-йиллар бошида Ислом Каримов ҳам бир муддат туркий давлатлар ҳамкорлигини қўллаб-қувватлаган ва ҳатто Туркияни Ўзбекистон учун модел деб эълон қилганди.

Кейинроқ Анқаранинг ўзбек мухолифат намояндаларига бошпана бериши билан алоқалар совуқлашиб кетган.

Хўш, расмий Тошкент нега айнан ҳозир кенгашга қўшилмоқда ва Туркий Кенгаш Ўзбекистонга нима беради?

Би-би-си бу ҳақда Туркиянинг туркий тилли давлатлар бўйича собиқ вазири Аҳад Андижондан сўради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02