Ўзбекистон: Кампиртепа Александр Македонский қалъасими?
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Ўзбек расмийларига кўра, Термизга яқин Кампиртепа археологик ёдгорлиги тарихий манбаларда тилга олинган ва йўқотилган деб кўриб келинган Окс Александрияси қалъасидир.
Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Термизда ўтган анжуманда эълон қилган.
"Ўзбекистон - буюк йўллар ва цивилизациялар чорраҳаси: империялар, динлар, маданиятлар" мавзусидаги маданий мерос ҳафталиги доирасида Термиз шаҳрида археологик форум ўтказилди.
Архелогик форумда Бош вазир ўринбосари шундай деди:
"Сурхондарёдаги археологик тадқиқотлар Марказий Осиё минтақаси тарихига оид янгидан янги тафсилотларни юзага чиқаришда давом этмоқда. Энг сўнгги ноёб кашфиётлардан бири айни дамда Кампиртепа номини олган шаҳарчада жойлашган машҳур Окс Александриясидир. Бу чин маънодаги сенсацион кашфиёт қадимий шаҳарчани дунёнинг энг эллинистик марказлари даражасига юксалтиради. Эллинистик Окс Александрияси, Фаёзтепа ва Қоратепа шаҳарчалари, ажойиб Термиз археология музейи, Кушонлар хазинаси - буларнинг бари тарихимизнинг ёрқин саҳифалари, бизнинг кунларгача сақланиб қолган ноёб артефактлар бунинг яққол мисолидир".

Сурат манбаси, uzbektourism.uz
Антик тарихий манбаларда буюк саркарда Александр Македонский эрамиздан олдинги 329-326 йилларда Ўрта Осиёни босиб олгани, ҳудудда кўп сонли қалъа-истеҳкомлар барпо этгани ёзилган.
Шундай қалъалардан бири Окс Александрияси деб номланган ва асрларки йўқолган деб кўриб келинади.
Олимлар замонавий Афғонистон шимолидаги Ойхоним, Ўзбекистондаги Эски Термиз ёки Сурхондарё вилоятидаги Кампиртепа археологик ёдгорлигидан қайси бири буюк Александр қалъаси, деган савол устида бош қотириб келадилар.
Ўзбекистонлик таниқли тарихчи, академик Эдвард Ртвеладзе Кампиртепани 1972 йилдан буён тадқиқ этиб келади.

Сурат манбаси, uzbektourism.uz
Термиздаги археологик форумда Ўзбек олимлари сўнгги йилларда олиб борган қазишма ишлари натижасида Окс Искандарияси Амударё қирғоғида милоддан олдинги IV аср охири ва милоддан аввалги I асрга қадар мавжуд бўлган порт шаҳар - Кампиртепа харобалари эканлигини аниқлаганлари эълон қилинди.
Форумда Кампиртепа харобалари асосида "жонлантирилган" Окс Александрияси видеоси намойиш этилди.
Таниқли блогер Элдар Асанов шундай ёзди:
- Шавкат Мирзиёевга мурожаат: Биз кўмаклашамиз, сиз қўллаб-қувватланг
- Маданий мерос - дунё исломшунослари Самарқандда тўпланади
- Ўзбекистон хориждаги маданий бойликларини ортга қайтармоқчи
- Би-би-си Ўзбек хизмати ва Ўзбекистон электрон ОАВ миллий ассоциацияси меморандум имзолади
- Ўзбекистон: Осиёнинг энг чуқур ғорида йўқолган сурхондарёлик Мустафоқул дунё географиясини қандай ўзгартирди?
"Сурхондарёдан Окс Александрияси топилди" шаклидаги сарлавҳалар алдамчидир. Аввало, топилма эски, шунчаки унинг тарихи бўйича янги гипотеза илгари сурилди. Иккинчидан, ҳали илмий ҳамжамият бу гипотезани қабул қилгани йўқ. Шундай экан, "оламшумул кашфиёт" ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бу масалада шошқалоқлик қилинмоқда.
Назаримда, гипотезадан хабар топган туризм амалдорлари ундан PR мақсадида фойдаланишга қарор қилган. Бу ҳаракатни бутунлай салбий деб баҳоламайман: йирик археологик ёдгорлик реклама қилиниб, туризм объектига айланиши шубҳасиз ижобий ҳолат. Устоз Ртвеладзе улкан тадқиқотни амалга оширгани ҳам шубҳасиз, унинг меҳнати эътироф этилаётгани эса ажойиб тенденция. Асосий муаммо ҳали тасдиқланмаган гипотезанинг сарлавҳаларга олиб чиқилгани ҳамда мавзуни ёритишда сусткашликка йўл қўйилганидир".
Би-би-си Кампиртепанинг Окс Александрияси эканига шубҳа қиладиган инсонларни ишонтириш қанчалар осон бўлади, деган саволни сурхондарёлик фахрий журналист, "Зараутсой" жамоатчилик маркази раҳбари Абдулла Холмирзаевга берди.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek

































