Ўзбекистон, ўзбеклар ва дунё: Мақсадимиз - инсонларнинг дуосини олиш, бўлди...

Published
Ўқилиш вақти: 2 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Лондондаги «Ёдгор» фонди Россиядаги муҳожирларга ёрдам беради.

Ўзбекистонлик инвестор Миршод Шокиров Буюк Британияда тадбиркорлик фаолиятини юритади.

Миршод дунёнинг учта давлатида ишлаб чиқариш корхоналарига эга.

У 2015 йилда «Ёдгор» хайрия фондини таъсис этган.

Мазкур фонд асосан 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркакларга ёрдам кўрсатади.

Фонд кўмагида нима учун бу каби мезонлар белгиланган, деган савол сизни ҳам қизиқтирса керак.

Би-би-си Ўзбек хизмати «Ёдгор» фонди раҳбари Миршод Шокиров билан шу хусусда суҳбатлашди.

- Бизнинг жамиятимизда асосан оиланинг боқувчиси эркаклар ҳисобланади. Баъзи оилалар битта боқувчига таяниб ўтиради. Худо асрасин, шу боқувчи агар касал бўлиб қоладиган бўлса, унга ким ёрдам беради? Унга ёрдам берадиган одам йўқ. Унинг оила аъзолари ҳам боқувчисиз қолди: ҳам уйда, рўзғорда танқислик, ҳам дори-дармонга яна пулни орттириш керак.

Фондлар жудаям кўп, аммо айнан шу вазиятни кўзда тутган фондлар йўқ. Беморларга ёрдам берадиган кўнгиллилар, ёш болаларни, кексаларни қўллаб-қувватлайдиган ташкилотлар, жамғармалар ҳам бор. Лекин айнан шу тоифа эркакларга кўмак берадиган жамғармани учратмадим, - дейди фонд раҳбари Миршод Шокиров.

Хайрия жамғармаси

Сурат манбаси, courtesy

«Ёдгор» фондининг ташкил этишимизнинг ўзига яраша тарихи бор.

У 2015 йилда 45 ёшида оққон касалидан вафот этган акасининг хотираси ҳаққига «Ёдгор» фондини ташкил қилади.

- Ёдгор марҳум акамнинг исмлари, умрлари қисқа экан, 2010 йилда оққон касаллигига чалиниб қолдилар, уларни асраб қолиш учун қўлимиздан келган барча ҳаракатларни қилдик. 4 йил олдин қазо қилдилар. Ўша куниёқ хотиралари учун фонд ташкил қилиш ҳақида ўйлагандим...

Мазкур фонд Буюк Британияда фаолият юритаётганига қарамай, ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатишни ўз олдига мақсад қилган.

- Фонд янги бўлгани учун имкониятларимиз ҳали катта эмас. Ҳар шанба куни маълум миқдорида маблағ ажратамиз. Айтайлик, вазиятга қараб беморнинг маълум курс кимётерапиялар харажатини кўтаришимиз мумкин. Яна режалаштираяпмизки, зарурат бўладиган бўлса, беморни Россия, Ҳиндистон ёки Европада даволанишида ҳисса қўшмоқчимиз.

Миршод Шокиров Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирларидан ҳам мурожаатлар бўлаётганини айтади.

Унинг айтишича, шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб, фонднинг Москвадаги бўлими ҳам ўз фаолиятини бошлайди.

Дунёнинг бир давлатида ўзбекистонлик томонидан очилган бу каби хайрия жамғармалари эса, деярли йўқ.

Айниқса, сўнгги йилларда, ўзбекзабон интернет нашрларида оғир хасталикдан даволанишда молиявий кўмак сўраб, одамларга мурожаат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг сони кескин ортган.

Ўзбекистон Марказий Осиёдаги аҳолиси энг катта (33 миллиондан ортиқ - таҳр.) давлат бўлади.

Мамлакатда ишсизлик энг долзарб муаммолардан бири ва катта сондаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг тирикчилиги меҳнат муҳожирлиги ортидан ўтади.

Улардан энг катта сондагиси Россия ҳисобига тўғри келади.

Биргина расмий рақамларда бу муҳожирларнинг сони икки миллиондан ортиши айтилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.Telegram каналимиз: @bbcuzbek