Ўзбекистон: Вазир мажбурий обуна ҳақидаги саволга жавоб берди

Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ
Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Би-би-си билан суҳбатда ўқитувчиларни таълим тизимидаги нашрларга мажбурий обуна қилишни тақиқлаш ҳақидаги қарорини ҳимоя қилди.

Шерматовга кўра, кўплаб марказий газеталарнинг адади кескин тушиб кетишида Халқ таълими вазирлигини айблаш нотўғри.

"Биз матбуотга қарши эмасмиз. Биз ҳар қандай матбуот, у босма бўладими, онлайн бўладими, ҳаммасини ҳурмат қиламиз, ҳаммаси билан бирга ишлашга тайёрмиз", - деб айтди Лондонга ташрифи чоғида Би-би-сига гапирган Шерзод Шерматов.

Видео тагсўзи, Вазирнинг айтишича, халқ Мирзиёевдан "инқилобий ислоҳотлар" кутмоқда ва буни қилиш мумкин.

Унинг сўзларига кўра, мажбурий обунани тақиқлаш ҳақидаги қарор боис вазирни матбуотга қарши, деб даъво қилиш нотўғри.

"Вазир матбуот эркинлигини қандай тушунади, деб бевосита менинг шахсиятимга боғланган мақолалар чиқишни бошлади. Бу нарсалар менимча яхшимас", - деб айтди Шерматов.

"Лондондаги форумда 114 давлатнинг таълим вазирликлари раҳбарлари қатнашди. Унда сунъий интеллект, технологиянинг таъсири, миграция сингари катта-катта мавзулар муҳокама қилинди. Мен ўзимча ўйладим, шу вазирлардан нечтаси мажбурий обуна ҳақидаги мақолага қандай жавоб бериш ҳақида ўйлаётган бўлса", - дейди Ўзбекистон Халқ таълими вазири.

У маҳаллий журналистларнинг таълим тизимидаги нашрларнинг ягона давлат унитар корхонасига бирлаштирилиши уларнинг вазирлик томонидан цензура қилинишига олиб келади, деган хавотирларини рад этади.

"Бу нашрларнинг 80 фоизи аввал ҳам давлатга тегишли бўлган. Асосий муассис биз (Халқ таълими вазирлиги-таҳр.) бўлганмиз. Агар цензура бўладиган бўлса, аввал ҳам цензура бўлган бўлади. Амалда ҳеч нарса ўзгараётгани йўқ", - дейди вазир.

Шерматовга кўра, секин-секин бу каби тажрибадан воз кечилиши керак.

У вазир сифатида таълим тизимидаги нашрлар, жумладан, "Маърифат" газетасининг мустақил нашрга айланишига қарши эмаслиги, агар таҳририят шундай қарор қабул қилса, вазирлик ўз улушидан воз кечишга тайёр эканини таъкидлади.

Ўзбекистон ҳукуматининг энг ёш аъзоларидан бўлган ва ислоҳотчи сифатида кўрилган Шерзод Шерматов Би-би-си билан суҳбатда таълим тизимидаги ўзгаришлар ва умуман, мамлакатда кечаётган ислоҳотлар борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.