Дунё Буча ва Ирпин кўчаларидаги манзаралардан даҳшатда

Россия қўшинлари бир ой давомида пойтахт Киевни қўлга киритиш мақсадида ҳаракат қилган ҳудудларидан чиқиб кетгач, тинч фуқароларнинг ўлдирилгани билан боғлиқ даҳшатли манзаралар очилмоқда. Киев ғарбидаги Ирпин, Буча ва Гостомель шаҳарлари кўчаларида ҳали март ойи бошида отиб ўлдирилган инсонларнинг жасадлари ётгани аниқ бўлди.

Жонли ёритиш

  1. Мариуполь қамалида 100000 одам ноинсоний шароитда қолган

    Украинанинг стратегик муҳим Қора денгиз қирғоғидаги Мариуполь шаҳрида инсоний инқироз давом этаяпти.

    22март куни Президент Зеленский қамалда қолган шаҳарда 100 минг одам озиқ-овқат, сув ва дори-дармонсиз қолганини айтди.

  2. 24 мартдаги энг сўнгги муҳим ўзгаришлар

    Президент Зеленский бутун дунёдаги одамларга мурожаат қилиб, Россиянинг Украинага босқини бошланганига бир ой тўлган кунда кўчаларга чиқиб Украинага ўз қўллаб-қувватловларини изҳор этишга чақирди.

    Зеленский чақириғи Брюсселдаги НАТОнинг фавқулодда саммити кунига тўғри келди, АҚШ Президенти Жо Байден иштирок этаётган саммитда НАТОнинг Украина уруши вазиятида қандай йўл тутиши муҳокама этилиши кутилмоқда.

    НАТО бош котибига кўра, НАТО раҳбарияти Шарқий Европада шимолий иттифоқ қуролли кучлари сонини ошириш қарорини маъқуллайдилар.

    НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг сўзларига кўра, тўрт янги жанговар гуруҳ Словакия, Венгрия, Болгария ва Руминияга юборилади.

    АҚШга кўра, Россия қуролли кучлари аъзолари Украина ҳудудида уруш жиноятлари содир этганлари қайд этилди.

    НАТО саммити

    Сурат манбаси, Reuters