Миллий валютани дастаклаш нимани англатади?

Сурат манбаси, Reuters
Тожикистон Марказий Банки қозоқ тангасининг эркин ҳолатга қўйиб юборилиши ва қадрсизланиши ортидан юзага келган хавотирларни аритишга уринган.
Банк Тожикистонда миллий валюта билан боғлиқ қўрқувлар ўринсиз экани ва миллий валюта - сомонийни барқарор ушлашга қодирлигини таъкидлаган.
Қозоқ тангасининг 20 августдан бошлаб давлат томонидан дастаклашни тўхтатилиши ва эркин ҳолатга қўйиб юборилиши минтақадаги валюта бозорига ҳам таъсирини ўтказган.
Қозоғистондан иқтисодчи Сапарбой Жубаев ривожланаётган давлатлар сармоя муҳитини ижобий ҳолатда ушлаб туриш учун миллий валютани айрим ҳолларда дастаклашини айтади.
Унга кўра Марказий банкдан сарфланган заҳирадаги валюта миллий валютани бир меъёрда ушлаб туриш учун сарфланади.
Бироқ бундай амалиётларни оширишга барча давлатлар ҳам қодир эмас.
Қозоғистон нефт ва металл нархлари кўтарилган вақти йиғилган маблағининг бир қисмини танганинг мустаҳкамлиги учун сарфлаб келди.
Лекин ушбу ҳаражатлар кўпайиб кетганидан сўнг ҳукумат уни тўхтатишни ва тангани эркин ҳолатга ўтганини маълум қилди.
Иқтисодчи Сапарбай Жубаевга кўра, агар Қозоғистон тангани дастаклаш учун миллий жамғармадан пулларни сарфлашда давом этаверганида иқтисоди қийин аҳволга тушиб қолиши мумкин эди.
Сапарбай Жубаев билан қилган суҳбатимизни тингланг.
Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.
Instagram – BBC UZBEK
Twitter – BBC UZBEK
Odnoklassniki – BBC UZBEK
Facebook- BBC UZBEK
Google+ BBC UZBEK
YouTube - BBCUZBEK (https://www.youtube.com/user/bbcuzbek)
Skype - bbcuzbekradio





























