Ислом уламоси: Сунний ва Шиа асли бир. Фарқлар тўқимами?

Бугун Яқин Шарқдаги сўнги урушлар манзарасида Ислом оламидаги Шиа ва Сунний бўлиниши кучли сиёсий тус олган.
Айрим Исломий уламоларга кўра, Шиа ва Сунний аслида бир, аммо ташқи кучлар уларни бўлаётир.
Бугун жангари сунний гуруҳлари турли мамлакатларда Шиа озчиликни нишонга олмоқдалар.
Ироқ ва Суриядаги урушлар ортидан давлат бошқарувидаги Шиа-Сунний мувозанати ўзгариши ҳам бу масалада катта ўрин тутган.
Шу қаторда, айни урушлардан улкан сиёсий ютуққа эришаётган энг йирик Шиа давлати - Эрон ҳам Яқин Шарқдаги Шиалар яшовчи мамлакатлар сиёсатида тобора кучли мавқе касб этаётир.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Алоқадор мавзулар:
Афғонистонда ҳам 15-20% шиа озчилик яшайди. Шиа-Сунний муносабатлари бу ерда доимо таранг бўлса-да, тинч эди.
Бироқ сўнгги йиллари сунний жангарилар, хусусан, ҳам Толибон, ҳам орасида Ўзбекистон жангарилар кўп ИШИД тарафдорлари Шиаларга қарши ҳужум қилишмоқда.
Бу йилги Ашура ёки Муҳаррам ойидаги энг муҳим Мотам куни Афғонистонда тинч ўтди.
Аммо бир неча ҳафта олдин Кобулдаги Шиа тўйига ҳужум қилинди ва 60 нафардан кўп одам ҳалок бўлди.
Аслида Суннийлар ҳам Ашурани нишонлашади. Лекин аза очиб, ўзларини тиғлашмайди, балки дуо ўқиб, Ашура рўзаси тутадилар.
ББС Ўзбек Хизмати журналисти Рустам Қобил 2014 йили Кобул ва Мозори Шарифда нишонланган Ашура маросимидан тайёрлаган видео лавҳа Шиа ва Сунний муносабатлари ҳақида.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: @bbcuzbek
































