Ню-Йорк илк мусулмон ҳокими Зоҳран Мамданий Ўзбек ҳамшираларига миннатдорлик билдирди - Видео

Зоҳран Мамданий сайловда ғалаба қозонганидан кейин

Сурат манбаси, Reuters

    • Author, BBC янгиликлар бўлими
  • Published
  • Ўқилиш вақти: 7 дақ

4 ноябр куни бўлиб ўтган АҚШнинг энг йирик шаҳри - Ню-Йорк ҳокимлиги учун сайловда Зоҳран Мамданий ғалаба қозонгани эълон қилинди.

34 яшар Мамданий тарихдаги шаҳарнинг сайланган энг ёш ҳокими ҳам бўлди.

"Сиёсий зулмат пайтида Ню-Йорк нур бўлади", деди Мамданий кўп овоз тўплагани эълон қилингандан кейин сўзлаган нутқида.

Президент Трамп мабодо Мамданий сайланадиган бўлса, Ню-Йорк шаҳрига федерал бюджетдан маблағ ажратилишини тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилган, ўз нутқида сиёсати қандай бўлишига тўхталган Мамданий бевосита Трампга ҳам мурожаат қилди.

Президент Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Мана энди бошланди", деб пост қолдирди.

Сайловдаги ғалабаси муносабати билан қилган нутқида Зоҳран Мамданий Ўзбек ҳамшираларини тилга олди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Iqtibos

Сурат манбаси, .

"Ушбу ҳаракатни ўзининг ҳаракатига айлантирган, кўпинча шаҳримиз сиёсатчилари эсдан чиқарганларга раҳмат. Мен яманлик дўкончалар эгалари, мексикалик бувилар, сенегаллик такси ҳайдовчилари, Ўзбек ҳамширалари, тринидадлик ошпазлар, эфиопиялик холалар ҳақида гапираяпман", деди Зоҳран Мамданий.

Бу билан Мамданий Ню-Йорк шаҳри муҳожирлари нақадар ранг-баранглиги, айнан хориждан келиб пул топаётган чет элликлар шаҳар иқтисодиёти ва жамиятига қанчалар кўп ва муҳим улуш қўшаётганларини урғулашни истади.

Хусусан, кексайиб бораётган аҳолиси сони ошиб бораётган АҚШда ҳам ҳамширалик оғир касблардан бири бўлиб қолаяпти, расмийлар малакали ва тажрибали ҳамшираларни хориждан жалб этишга интилаяпти.

Бутун АҚШ соғликни сақлаш тизимида хорижда туғилиб касб ўрганган ходимларнинг сони тобора ортиб бораяпти.

АҚШда ҳамшираларнинг жами сони 3,7 миллион атрофида деб кўрилади, уларнинг 15 фоизини чет элда ҳамшираликни ўрганганлар ташкил этади.

2025 йил майида Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида Ўзбек ҳамшираларини тайёргарликдан ўтказиш ва ишлаш учун АҚШга юборишга келишганлари хабар қилинган эди.

Ню-Йорк шаҳрида расман рўйхатдан ўтган ўзбекистонлик ҳамшираларнинг сони бир неча юзтани ташкил этади деб кўрилади.

Дунё мусулмонлари ҳам Мамданий ғалабасидан хурсандлар

2025 йил 4 ноябр Ню Йорк шаҳри ҳокими сайловида овоз берган мусулмон аёл

Сурат манбаси, Reuters

Лондон шаҳрининг мусулмон ҳокими Содиқ Хон Зоҳран Мамданийни тарихий ғалабаси билан табриклади.

Қўрқувни ёки умидни танлаш борасида Ню-Йорк Лондонга эргашди, деб ёзди Содиқ Хон ўзининг Х(Собиқ Твиттер)даги саҳифасида:

"Ню-Йоркликлар аниқ танлов билан юзма-юз келдилар - умид билан қўрқув - ва биз худди Лондонда кўрганимиздек - умид ғалаба қозонди".

Ўтказиб юборинг X пост
X контентига рухсат бериш

Айни мақолада X томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз X ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас

Охири X пост

"Ўйлайманки, унга овоз берган собиқ ватандошларимиз ҳам анча кўп бўлди", деб ёзди ўзбекистонлик фаол Азиза Умарова ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида:

"Зохран Мамдани, 34 ёшли мусулмон, Угандада туғилган. У 2018 йилда фуқаролик олган ва бугун Нью-Йорк мэри сайловида ғалаба қозонди. Шаҳарнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олганда, бу жуда ҳам феноменал ҳолат.

Социалист сифатида у ўз кампаниясини битта аниқ ғоя атрофида қурди: Нью-Йорк шаҳрида тирикчилик қилиш нақадар оғир экани. Унинг асосий таклифлари - бепул автобуслар, қолай болалар боғчалари, "rent-stabilized" мақомига эга уйлар ижарасини музлатиб қўйиш".

4 ноябр. Демократ-социалист, мусулмон ва oсиёлик Ню-Йорк мэри бўлиши мумкинми? Шунда Трамп нима қилади? Видео

Зоҳран Мамданий в темном костюме фотографируется с женщиной в куртке

Сурат манбаси, Reuters

4 ноябр куни Ню-Йоркда шаҳар мери сайловлари бўлиб ўтмоқда. Сўнгги сўровномаларга кўра, Демократик партия номзоди Зоҳран Мамданий сайлов пойгасида етакчилик қилмоқда.

Унинг асосий рақиблари — мустақил номзод сифатида қатнашаётган собиқ Ню-Йорк губернатори Эндрю Куомо ва республикачи Куртис Слива.

34 ёшли Зоҳран Мамданий агар ғалаба қозонса, Ню-Йорк мэрлигига сайланган биринчи мусулмон ва Жанубий Осиёдан чиққан шахс сифатида тарихга кириши мумкин. Ҳозирда у тахминан 40% овозга эга.

67 ёшли Эндрю Куомо, илгари Демократик партиядан губернатор бўлган, жинсий зўравонлик айбловлари туфайли лавозимидан кетган (у бу айбловларни рад этади). Куомо партия ичидаги саралашда Мамданийга ютқазгани учун мустақил номзод сифатида қатнашмоқда. У сўровномаларда 34% атрофида овозга эга.

71 ёшли Куртис Слива эса жиноятчиликка қарши курашувчи "Guardian Angels" кўнгилли патрул хизматининг асосчиси сифатида танилган. У Республикачилар номзоди бўлиб, ҳозирда 24% атрофида овозга эга.

Амалдаги мэр Эрик Адамс сайловда иштирок этмаяпти.

Мамданий Демократик партиянинг бир қанча нуфузли арбоблари томонидан қўллаб-қувватланди, жумладан, Вакиллар палатасидаги демократлар етакчиси Ҳаким Жеффрис, собиқ вице-президент Камала Ҳаррис ва Ню-Йорк губернатори Кети Хочул.

Шунингдек, собиқ президент Барак Обама Мамданий билан телефон орқали ярим соат суҳбатлашгани ҳақида NYT хабар берди. Улар янги маъмуриятни шакллантириш ва Мамданийнинг "Ню-Йоркда арзон ҳаётни таъминлаш" дастурини амалга ошириш бўйича гаплашган. Обама расмий равишда Мамданийни қўллаб-қувватламаган бўлса-да, бу суҳбат Демократик партия ичидаги зиддиятлар фонида муҳим сиёсий ишора сифатида баҳоланмоқда.

Президент Доналд Трамп эса кутилмаган тарзда демократ Эндрю Куомони қўллаб-қувватлади. У Truth ижтимоий тармоғида шундай ёзди: "Сизга Эндрю Куомо ёқадими-йўқми, танловингиз йўқ - сиз у учун овоз беришингиз керак. У бу ишни уддалайди, Мамданий эса йўқ!"

Трамп Мамданийни "тажрибасиз коммунист" деб атаб, Куомони "муваффақиятли тарихга эга демократ" сифатида кўришини айтди. Шунингдек, у федерал маблағлар фақат зарур ҳолатларда ажратилишини огоҳлантирди.

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш: Би-би-си ташқи саҳифалардаги контент учун масъул эмас YouTube бу контентда реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Зоҳран Мамданий ким?

Зоҳран Мамданийнинг сиёсатдаги кўтарилиши жуда тез ва кутилмаган бўлди. У илгари хип-хоп мусиқачиси ва уй-жой масалалари бўйича маслаҳат берувчи бўлган. Энди эса у Ню-Йорк штати Ассамблеяси аъзоси ва АҚШдаги энг йирик шаҳар - Ню-Йорк мэри лавозимига асосий номзодга айланган. Бу даражага чиқишини бир неча ой олдин тасаввур қилиш қийин эди. Шаҳар бюджети 116 миллиард долларни ташкил этади.

Мамданийнинг сайловолди кампанияси Демократик партиянинг ҳозирги раҳбариятидан норози бўлган сайловчиларни ўз томонига оғдиришга қаратилган эди. У бу мақсадга эришишда ижтимоий тармоқлардан жуда самарали фойдаланди.

Мамданий ўзини "демократик социалист" деб атайди. Бу атама остида айнан нима назарда тутилганини у аниқ тушунтирмайди, лекин унинг сайловолди дастурида "миллионерлар учун солиқ" каби таклифлар бор. У бу солиқдан тушадиган маблағлар орқали ижтимоий дастурларни кенгайтиришни ваъда қилмоқда. Бу ёндашув Демократик партиянинг чап қаноти вакиллари — Берни Сандерс ва Александрия Окасио-Кортес сиёсатига ўхшайди. Мамданий улар билан биргаликда кўплаб сайловолди тадбирларида қатнашган.

Мамданийнинг кампанияси асосан ҳаёт сифатини ошириш ва уни омма учун қулай қилиш масалаларига қаратилган. У ўз компаниясида барча болалар учун бепул мактабгача таълим, cубсидияланган уйлар учун ижара нархларини музлатиш, бепул автобус қатнови, шаҳар ҳокимияти томонидан бошқариладиган арзон озиқ-овқат дўконлари каби имтиёзларни ваъда қилган.

Бироқ, унинг бу катта ваъдаларни бажара олиши номаълум. Шунингдек, 34 ёшли сиёсий тажрибаси кам бўлган номзод президент Доналд Трамп томонидан бўлиши мумкин бўлган босимга қандай бардош бера олади - бу ҳам савол остида. Трамп аллақачон шаҳар аҳолисини "коммунист" деб атаган номзодни сайлашса, Ню-Йоркни федерал маблағлардан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган.

Мамданий дастурини молиялаштириш учун корпорациялар ва бойларга янги солиқ жорий этишни режалаштирмоқда. У бу орқали 9 миллиард доллар йиғилишини айтмоқда. Бироқ, масалан, либертариан Като институти бу ҳисоб-китобларни ҳаддан ташқари оптимистик деб ҳисоблайди. Янги солиқларни жорий этиш учун Мамданийга штат қонунчилик органи ва губернатор Кети Хочулнинг қўллаб-қувватлаши ҳам зарур бўлади.

Мамданийнинг партия элитаси билан муносабатлари ҳам мураккаб - у аста-секин Демократик партиянинг миллий даражадаги чап қаноти етакчисига айланиб бормоқда.

Рақиблар кимлар?

Мамданийнинг асосий рақиби - собиқ демократ губернатор Эндрю Куомо. У партия ичидаги саралашда Мамданийга ютқазгач, мустақил номзод сифатида сайловда қатнашмоқда.

Куомо ўз кампаниясини молиялаштиришда йирик тадбиркорларнинг ёрдамига таяна олади. Венчур капиталистлар - Билл Акман, Жо Геббия, Роналд Лаудер ва Рики Сандлер - томонидан молиялаштирилаётган сиёсий қўмиталар унинг кампаниясига миллионлаб доллар сармоя киритмоқда.

Куомо штаби ҳам Мамданийнинг услубини ўзлаштирган: ташвиқотчилар уйма-уй юриб, сайловчиларга қўнғироқ қилишмоқда, буклетлар тарқатишмоқда.

Куомо Мамданийни бизнесга қарши сиёсат юритаётганликда айбламоқда ва бу сиёсат Ню-Йоркни ҳалокатга олиб келишини таъкидламоқда. Мамданийнинг Демократик партия праимеризидаги ғалабаси Уолл-стритда қувонч билан кутиб олинмади — баъзи йирик бизнесменлар шаҳарни тарк этиш билан таҳдид қилишди.

Бироқ шундан бери вазият ўзгарди - аввалги ваҳима пасайди, ваъдалар даражасида бўлса-да, ҳамкорликка тайёрлик пайдо бўлди. Ҳатто JPMorgan Chase бош директори Жейми Даймон Мамданий ғалаба қозонса, унга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Мамданийнинг рақиблари — Эндрю Куомо (чапда) ва Куртис Слива (ўнгда) дебатларда

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Мамданийнинг рақиблари — Эндрю Куомо (чапда) ва Куртис Слива (ўнгда) — сайловолди кампания давомида уни кескин танқид қилишди. Сўнгги кунларда кампания оҳанги ёқимсиз тус олди, айниқса дин ва ирқ масалаларига урғу берилмоқда.

Сиёсий манёврлар санъати

Баъзи таҳлилчилар Мамданийнинг муваффақиятини унинг сиёсий мослашувчанлиги ва танқидга жавоб беришга қилган жиддий ҳаракатлари билан изоҳлайди.

Масалан, 2020 йилда Миннесотада полициячи томонидан қора танли Жорж Флойд ўлдирилганидан сўнг, Мамданий Ню-Йорк шаҳар полициясини молиялаштиришни тўхтатишга чақирган ва уни "ирқчиликка мойил" деб атаган эди. Бироқ кейинчалик у бу фикрлари учун узр сўради ва энди бу қарашларга амал қилмаслигини айтди. Кўпчиликнинг фикрича, Мамданийнинг полиция комиссари Жессика Тишни лавозимида қолдириш ҳақидаги ваъдаси - бу ўзгаришни исботлашга уринишдир.

Мамданийнинг режаларидан бири - янги жамоат хавфсизлиги бўлимини ташкил этиш. Бу бўлим қуролланган полициячилар ўрнига айниқса, хавф туғдирмайдиган, психологик муаммолар билан боғлиқ чақирувларга руҳий саломатлик бўйича мутахассислар гуруҳини юборади.

Бироқ бошқа масалаларда, хусусан, Исроил-Фаластин можароси бўйича у қатъий позицияда турибди. Мамданий Исроилни мунтазам танқид қилиб келмоқда.

Бу эса Демократик партиянинг айрим элита вакиллари билан зиддиятга олиб келмоқда ва айниқса Исроилдан ташқаридаги энг йирик яҳудий жамоаси яшайдиган Ню-Йоркда сайлов натижаларига таъсир қилиши мумкин.

Ёзги праимериз пайтида Мамданий "интифодани глобаллаштириш" деган иборани қоралашдан бош тортди. Кейинчалик у бу иборани қўллаб-қувватламаслигини айтди, бироқ бу баёнотни фақат Ню-Йоркдаги яҳудий аҳоли хавотир билдирганидан сўнг берган.

Партия келажаги

Агар Мамданий либерал кайфиятдаги Ню-Йоркда ғалаба қозонса ҳам, унинг муваффақият модели Демократик партия учун миллий даражада фойдали бўлмаслиги мумкин. Бугунги кунда партияга бўлган ишонч рекорд даражада паст, ва партия ичида мўътадил ва прогрессив қанотлар ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда. Шу сабабли, Мамданийнинг ғалабаси партияда фақат қувонч эмас, балки хавотир ҳам уйғотиши мумкин.

Берни Сандерс, Зохран Мамдани ва Александрия Окасио-Кортес саҳнада, уларнинг орқасида плакат кўтариб турган одамлар.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Мамданий кўпинча Демократик партиянинг чап қаноти етакчилари — Берни Сандерс (чапда) ва Александрия Окасио-Кортес (ўнгда) билан бир саҳнада кўриниш берган. Унинг партиянинг чап қанотига яқинлиги Демократик партия элитасида хавотир уйғотмоқда.

Агар ғалаба Эндрю Куомога насиб этса (у праимеризда Мамданийни осонгина ортда қолдириши кутилган эди), бу партиянинг ҳозирги стратегияси ишлаётганининг исботи сифатида баҳоланиши мумкин.

Бундай ҳолатда партия раҳбарияти, ҳатто ҳозирги Демократик партия етакчилари бутун мамлакат бўйлаб оммабоп бўлмаса ҳам, марказий (cентристик) позицияга содиқ қолишни оқилона деб ҳисоблаши мумкин.

Skip Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг: and continue reading Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

End of Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг:

Ню-Жерси штатидан демократ конгрессмен Жош Готтхаймер Washington Postга берган интервьюсида шундай деди: унинг фикрича, Мамданининг қарашлари "экстремистик" бўлиб, Демократик партиянинг позициясига мос келмайди. У шунингдек, Республикачилар Мамданини "таҳдид рамзи" сифатида ишлатиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Демократ стратеглар таъкидлайдилар: Мамданий партия элитаси учун муаммо туғдиради, чунки Трамп ва Республикачилар барча демократларни - улар мўътадил бўлишидан қатъи назар - "социалист" сифатида кўрсатишмоқда. Бу тактика 2024 йилги сайловларда кубалик ва венесуэлалик сайловчилар орасида маълум даражада самара берган деб ҳисобланади.