Франция ва антисемитизм: Яҳудий қабрларга фашистлар белгисини ким чизиб кетди?

PRÉFET 67/TWITTER

Сурат манбаси, PRÉFET 67/TWITTER

Published

Францияда юз берган энг сўнгги антисемитизм ҳужумлари ортидан яҳудийлар қабристонидаги юздан зиёд мозорларга фашистларга хос бўлган свастика белгиси чизиб кетилган.

Воқеа Франция шарқидаги Вестхоффен шаҳрида юз берган.

Бунга жавобан президент Эммануэл Макрон «марҳумлар тинч ором олмагунча» Франция антисемитизмга қарши курашажагини таъкидлаган.

Францияда яҳудийларнинг Европадаги энг йирик жамоати мавжуд. Мамлакатда яшовчи бу миллат вакиллари сони 500 мингдан ортади.

Франциянинг Германия билан чегарадош Элзас минтақасида яқин ойлар ичида яҳудийларга қарши таҳқирий ҳаракатлар кузатилган эди.

Ушбу ҳаракатларда свастикадан ташқари бошда ирқчи шиорлар ҳам ишга солинган.

Ҳудуд раҳбари Жан-Люк Маркс яҳудийларни дастаклаш мақсадида қабристонга ташриф буюрган.

Вестхоффен қабристонида Иккинчи Жаҳон Урушидан аввал ва кейин Францияни бошқарган Леон Блум (мамлакатнинг илк яҳудий раҳбари)нинг яқинлари дохил қарийб 700 нафар инсон дафн этилган.

PRÉFET 67/TWITTER

Сурат манбаси, PRÉFET 67/TWITTER

4 декабрь куни қабристонга етиб келган Франция ички ишлар вазири Кристофер Кастанер бу ҳолат «ҳаддан зиёд нафрат ифодаси» эканини билдириб, ирқчиликка қарши полиция махсус бўлинмаси ташкил этилишини эълон қилган.

Мамлакат Бош вазири Эдуард Филип «жиноятчилар топилиши ва жазога тортилиши лозимлиги»ни таъкидлаб чиққан.

Ўтган ҳафта Вестхоффендан унча узоқ бўлмаган Рор шаҳарчаси ҳокимияти деворларига ҳам яҳудийларга қарши белгилар ёпиштириб кетилган эди.

Мазкур минтақада ўхшаш ҳолатлар апрель ва февраль ойларида ҳам содир бўлган эди.

Ўшанда қабрлардан бирига "Элзаснинг қора бўрилари" сўзлари ёзиб кетилган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek