Франция: Париж марказида тўрт полициячи пичоқлаб ўлдирилди

Officers set up a security perimeter near Paris police headquarters after a knife attack, 3 October 2019

Сурат манбаси, EPA

Сурат тагсўзи, Полиция Париж марказини ўраб олди
Published

Франция матбуоти хабарларига кўра, пичоқ билан қуролланган шахс Париждаги полиция марказий қароргоҳида тўрт полиция зобитини пичоқлаб ўлдирган.

Ҳужумчининг исми ошкор этилмаяпти, аммо унинг полиция хизматида ишлагани ва ҳужум ортидан полиция томонидан отиб ўлдирилгани хабар қилинмоқда.

Париж марказидаги ҳудуд полиция кучлари томонидан ўраб олинган.

Ушбу ҳужум бутун Франция бўйлаб полиция ходимлари иш ташлаган кундан бир кун ўтиб рўй берди.

Кечаги иш ташлашда полициячилар ўзларига нисбатан зўравонликлар кўпайиб бораётганидан норозилик билдирганлар.

Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 13:00 ларда юз берган.

Ҳужум рўй берган жойга Президент Эммануэл Макрон Бош вазир Эдуард Филипп, Ички ишлар вазири Кристоф Кастанер борганлар.

French police secure the area in front of the Paris Police headquarters in Paris, France, 3 October 2019.

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Париж полицияси бош қароргоҳи пойтахт қоқ марказида жойлашган

Париж шаҳри мэри Анне Ҳидалго Нотрдамм кафедрал черковига яқин жойлашган Париж полицияси бош идорасида бир неча инсон ўлгани ҳақида Твиттерда ёзди.

Хабарларга кўра, яна бир инсон жароҳатланган.

Франция матбуоти хабарларига кўра, 45 ёшда бўлган ҳужумчи Париж полициясида 20 йил ишлаган бўлган.

"Атрофда полициячилар ваҳимада чопиб қолишди", деб айтган гувоҳлардан бири маҳаллий газеталардан бирига.

"Мен отишма овозини эшитиб ҳайрон бўлдим. Чунки бундай жойда ўқ овози эшитилмайди. Кимдир ўз жонига қасд қилган бўлса керак, деб ўйладим. Чунки охирги вақтда полициячиларнинг ўз жонига қасд қилишлари кўпайган", деб айтган гувоҳ.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти эса, дунёдаги энг йирик сиёсий-ҳарбий альянс - Натонинг минтақадаги муқобилига нисбат берилади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek