Польшада Украина ракетаси портлаган бўлиши мумкин Ukraina Dunyo Yangiliklar

Польшанинг Пешводув қишлоғида ракета портлаган жой

Сурат манбаси, @PolskaPolicja

Published

Дунё раҳбарлари айтишларича, Польшанинг Украина чегарасига яқин Пшеводув қишлоғида портлаган ракета Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси бўлиши мумкин, лекин барибир ҳодисада Украинани ялпи бомбардимонга тутган Россия айбдор.

15 ноябрь кечқурунида Украина чегарасидан етти километр узоқда жойлашган Польшанинг Пшеводув қишлоғида портлаш рўй берди, оқибатда икки инсон ҳалок бўлди.

Украина ушбу ҳодисада Россияни айблади.

Алоқадор мавзулар:

Россия Мудофаа вазирлиги Польша ҳудудига қарата ракета отганини рад этди, буни "атайин провокация" деб атади.

Польша ракета "Россия маҳсулоти"(Поляк тилида -produkcji rosyjskiej) деб баёнот берди.

АҚШ расмийлари, ҳойнаҳой, ракетани Украина ҳарбийлари Россия ракетасини уриб тушириш учун отганлар, дея баёнот бердилар.

Чунки шу куни Россия бутун Украина ҳудудини ракета ва дронлар ҳужумларига тутди, Украина расмийлари, бу Россия босқини бошланган 24 февралдан буён бир кунда отилган энг кўп сондаги ракета бўлганини айтдилар.

Украина ҳудудига қарата қарийб 100 ракета ва дрон отилди, Украина ракеталарнинг 70 фоизи уриб туширилганини хабар қилдилар.

Польша Президенти Анжей Дуда 16 ноябрь куни "Твиттер"да портлашни Россия томонидан атайин ҳужум эмас, балки ҳаво ҳужумидан мудофаа ракетаси қулаб тушган бўлиши мумкин, деб ёзди.

Польша ҳудудига ракета тушиши дунёда кўпчиликни хавотирга солиб қўйди.

Чунки Польша НАТО аъзоси ҳисобланадиган мамлакат ва Польшага ҳужум шимолий иттифоққа ҳужум деб кўрилади.

Портлаш Украина билан Россия ўртасидаги можаронинг янада кенгайиши, бунга НАТО қўшилишига ҳам олиб келиши мумкин, деган ташвишларга сабаб бўлди.

Кўплаб сисёсатчилар томонларни босиқликка чақирдилар.

Украина Пшеводувдаги портлашни биргаликда тергов қилишга чақирди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek