Видео. Украина уруши: Ханжар тираб, қулоғимни кесиб ташлаш билан қўрқитишди – бугун Россияга асир тушса нима бўлади? Ukraina Rossiya Yangiliklar

Mariupol

Сурат манбаси, Reuters

Сурат тагсўзи, Мариуполь учун кечган қақшатқич жанглар ҳафталарга чўзилган. Россия шаҳарни ойлаб қамал қилган
Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Оғир яраланган аҳволда Мариуполда Россияга асир тушган украиналик жангчи ўз кўрган-кечирганларини Би-би-сига айтиб берди. Мариуполь учун жангда Глебнинг тос ва жағ суяги синган, бир кўзи кўрмай қолган.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Алоқадор мавзулар:

Икки ой олдин Глеб қолган сафдошлари билан бирга Мариуполни ҳимоя қилган.

Украинанинг стратегик жиҳатдан муҳим бўлган бу жанубий порт шаҳри ҳозир Россиянинг қўлида, шаҳар яқинда таслим бўлган.

Аммо Мариуполь учун кечган қақшатқич жанглар ҳафталарга чўзилган. Россия шаҳарни ойлаб қамал қилган.

Gleb

Сурат манбаси, Screenshot

Глеб тирик қолган, аммо асирга тушган.

Уни қўлга олганлар видеосини чиқармагунча, ўлик ёки тириклигини ҳеч ким билмаган.

Глебни Россия босиб олган ҳудуддаги касалхонага ётқизишган.

Йигирма кун деганда, Глебни озод қилишган, уни айирбошлашган.

Глеб

Сурат манбаси, Screenshot

Мариуполда украиналик юзлаб жангчи Россияга асир тушишга мажбур бўлган.

Айтилишича, уларнинг қаршисида ўлим ёки тутқунликдан бирини танлашдан бошқа чора қолмаган.

Украина шарқидаги Россияпараст бўлгинчилар улардан айримларининг уруш жиноятлари маҳкамасига тортилиши ҳақида ҳам сўз юритишган.

Худди шу манзарада Россия тутқунида бўлган жангчиларнинг тақдири жиддий хавотирларга ҳам сабаб бўлмай қолмаган.

Глебни асирликда нималар қилишган? Батафсил YouTube линкимизда танишинг.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek