Донбассда нималар бўлмоқда? Сўнгги суратлар - фоторепортаж Ukraina Rossiya Putin Yangiliklar

Published

Россия Донбассдда ҳужумларини шиддатлаштирган. Донбасс Украинанинг шарқий бўлгинчи минтақаси бўлади. Украина томонининг огоҳлантиришича, Россиянинг босқини ҳозир ўзининг "энг қизғин палласи"га кирган. Британия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия кучлари Северодонецк, Лишанск ва Рубежное назоратини қўлга киритишмоқчи. Шу йўл билан Луганскни босиб олишмоқчи. Донбассдаги сўнгги 48 соат ичидаги вазият суратларда:

Алоқадор мавзулар:

Бахмут

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Бу ер Бахмут. Икки кўнгилли шаҳарни тарк этиш истагидаги кекса аёлга ёрдам қилишмоқда. Юра олмагани учун уни қўлбола замбилда автобуснинг юкхона қисмига жойлаштиришмоқда.
Бахмут

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Фавқулодда эвакуация этилаётган тушган бу автобус Бахмутдан Днепрга кетмоқда
Бахмут

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Бахмутдаги касалхона ташқарисида тиббиё кўмакка муҳтож украиналик ҳарбий
Бахмут

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Донбасснинг Соледар шаҳридаги корхона ҳам ҳужум нишонига айланган. Тасвирда корхонадан қуюқ тутун ва чанг осмонга ўрлаётгани акс этган
Лисичанск

Сурат манбаси, Getty Images

Сурат тагсўзи, Украиналик ҳарбийлар жангга киришдан олдин Лисичанск яқинидаги назорат-ўтиш пунктида бироз тин олишмоқда

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek