Рус аскарлари қўл силтаб хайрлашишди, кейин оиламизни ўққа тутишди - Россия, Украина. Янгиликлар ва видео

Украина расмийларининг айтишича, Россия Украинага бостириб кирганидан бери 205 нафардан кўпроқ бола ўлдирилган. Уруш ҳолатида санашнинг имкони бўлмагани учун ҳалок бўлган ва яраланганларнинг сони анча юқори бўлиши мумкин.
Ота-она ҳаётига энг оғир дамлар - отанинг ўғли билан видолашуви.
Уруш ҳар ёққа сочиб ташлаган яқинлар суюкли фарзандни охирги манзилга кузатиш учун бир ерга тўпланди.
Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.
Охири YouTube пост
Елисей Рябокон 13 ёшда эди. Бир ой олдин оиласи билан қишлоғидан чиқишга ҳаракат қилаётганда Россия аскарлари уни отиб ўлдирган.
Уни жанжални ёқтирмайдиган ва тажовузкор спорт турларини ўйнамайдиган, камтарин ҳамда дастёр ўғил сифатида билишарди.
Онаси Инна олиб кетишларидан олдин охирги марта ўғлига ғамхўрлик қилди.
Бундай лаҳзаларда урушнинг бемаънилиги яққол кўринади.

"Дунё Россиянинг жиноятларини билишини истайман. Ҳар бир қурбон ҳисобга олинсин. Россия аскарлари қишлоқдан кетишимизга рухсат беришганди. Ҳатто хайрлашиб, қўлларини ҳам силташди. Кейин далани кесиб ўтаётганимизда, бизни ҳар томондан ота бошлашди. Кичик ўғлим билан даладан судралиб ўтиб уни қутқариб қолдим. У учун яшаяпман", дейди Инна Рябокон.
Елисей Украинада шу вақтгача ўлдирилган 200 нафар боладан бири.
Урушнинг Украина болалари ҳаётига таъсирини улар бир замонлар вақтини ўтказган жойларда кўриш мумкин.
Уларнинг 3 дан 2 қисми уйларини ташлаб чиқишга мажбур бўлган.
Бучадаги бир мактабни Россия аскарлари ҳарбий қароргоҳ қилиб олган.
Биз Бучалик ўқувчилардан бирини излаб топдик.
Иля Бобков ҳозир вайронага айланган Киевдаги ҳукумат биносининг бир хонасида оиласи билан яшайди. Улар март ойида очилган гуманитар йўлак орқали жанглардан қочишганди.
"Тунни азоб билан ўтказардик. Устимизга ҳар замон бомба келиб тушишидан қўрқардик. Ҳатто шу ерда ҳам. Уруш ҳамон ҳар томонимизда, деган ҳисдан қутула олмаяпман. Оиламни руслар ўлдиргани ёки асирга олгани тушларимга киради. Совуқ терга ботиб уйғониб кетаман", дейди Иля Бобков.
Бу болалар тинч жойга келаётганда ёнаётган бинолар, портлатилган танклар ва жасадларнинг гувоҳи бўлган.
Валентина фарзандлари билан оғир суҳбат қилишга мажбур бўлганини айтади.
"Мен уларга олдин ҳамма нарса муҳайё бўлган ҳаётда яшаганини тушунтиришга ҳаракат қилдим. Энди бўлса улар улғаядиган пайт келганини айтаяпман", дейди Валентина Соколова.
Елисей каби болаларнинг улғайишга имкони бўлмади.
Ва бу тақдир Украинадаги бошқа оилаларниг ҳам бошига тушиши мумкин. Ҳар куни минглаб ёшларнинг ҳаёти таҳлика остида.
BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.
Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek






























