Украина НАТОга қўшилиш ғоясидан воз кечадими? Видео

Украина Президенти Владимир Зеленский
Published
Ўқилиш вақти: 1 дақ

Россия Украинага босқинини қўшнисининг НАТО ҳарбий иттифоқига қўшилишини ўзи учун таҳдид деб билаётгани билан изоҳлади.

Россия Президенти Владимир Путин ҳали 2000 йиллар бошида Ғарбни ўз ваъдаларига турмаётганликда, Россия ғаними деб кўрадиган НАТО иттифоқини шарққа кенгайтириб бораётганликда айблаган.

Президент Путиннинг ишонишича, Ғарб Россиядек улкан мамлакат бўлишини истамайди ва Россияни йўқ қилишни истайди.

Россия шу йил 24 февралида Украинага бостириб кирганидан кейин Украинанинг нейтрал мамлакат мақомини олиши ва НАТО ташкилотига аъзо бўлиш истагидан воз кечиши талабларини музокараларда шарт қилиб қўйиб келмоқда.

Шарқий Еврўпа раҳбарларига мурожаат қилган Украина Президенти Владимир Зеленский шундай деди:

"Украина НАТО аъзоси эмас. Йилларки, бизга эшиклар очиқ, деб келишди. Лекин бизга "қўшилолмайсизлар" ҳам дейишди. Бу ҳақиқат ва буни тан олиш керак".

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

17 март куни Россия ва Туркия президентлари телефонда сўзлашганлар.

Хабарларга кўра, Россия Президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик битимига эришиш учун Россия қандай талабларни илгари сураётганини айтган.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон ва Россия Президенти Владимир Путиннинг телефон мулоқотини тинглаган расмий одамлар орасида Туркия президентининг матбуот котиби Иброҳим Қалин ҳам бўлган.

У Би-би-сининг халқаро ишлар бўйича муҳаррири Жон Симпсонга берган интервьюсида Россиянинг қўяётган талабларини иккига бўлган.

Жаноб Қалин фикрича, биринчи қисмга кирадиган тўрт талабнинг ижроси унча қийин эмас.

Уларнинг асосийлари Украинанинг нейтрал мақомини эълон қилиш ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш истагидан воз кечиши.

Бу ҳақда Украина Владимир Зеленскийнинг ўзи ҳам айтган.

Украинанинг нейтрал мақоми борасида Украин расмийлари мамлакат статуси 2010 йилда бетараф бўлганини, аммо Россия 2014 йили Қримни босиб олганини эслатадилар.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.