Video: Украиналиклар бомбалар ёмғири остида қочишмоқда - Уруш ва Тинчлик, Россия Ukraina yangiliklar

Ярадор

Сурат манбаси, Screenshot

Published
Ўқилиш вақти: 3 дақ

Россия Украинанинг йирик ва стратегик жиҳатдан муҳим шаҳарларига ҳужумларини тўхтатмаётир. Пойтахт Киев яқинидаги Ирпень шаҳри эса, Россиянинг "даҳшатли" бомбардимони остида қолгани айтилмоқда. Агар Россия бор кучини ишга солса, аҳвол бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин, деган қўрқувлар бор.

Россия аскарлари пойтахт Киев томон одимларкан, ушбу минтақадаги бошқа туманлар ҳам оғир ҳужумлар остида қолган.

Украина ҳарбийлари Москва пойтахт Киевга ҳужум қилиш учун ҳарбийларини шай ҳолатга келтирганидан огоҳлантирган.

Россиянинг тинмай бомба ёғдириши Украининг жанг қилиш иродасини синдириши мумкин, аммо ҳозир эмас.

Улар ҳаракатда давом этиши керак. Бу оила сўнгги дақиқаларгача кетмади.

Алоқадор мавзулар:

Қочқинлар

Сурат манбаси, Screenshot

Уруш бўлаётган бўлса-да уйни ташлаб кетиш бу катта қадам. Қочқинлар пойтахт Киев томон ҳаракатланишмоқда. Шаҳардан 15 чақирим узоқликда деярли ҳеч қаер бузилмаган.

Ўрта ёшли аёл барча аёлларга хос назокат билан сайлгоҳга қадам ташлайди.

Аслида эса улар Украина ва Россиядаги барча каби қоронғу келажак сари кетмоқда.

Ўтказиб юборинг YouTube пост
Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост

Украин аскарлари Ирпенга қайтиб келди, шунинг учун одамлар бу шаҳарни тарк этмоқда.

Журналистлар жабрланганларга ёрдам беришга ҳаракат қилди.

Икки фарзанд, ота ва онадан ташкил топган оила яна бир бомб келиб тушишидан ҳалок бўлди.

Бу шаҳарнинг ичи эди. Россия ҳужумларини жонлантиришга ҳаракат қилиш учун уни нишонга олди.

Қочқинлар

Сурат манбаси, Screenshot

Оддий одамлар Россия Ирпинни олган тақдирда ҳаракатини секинлаштириш учун портлатиб юборилган кўприк қолдиқларидан ўтиб келмоқда.

Тинч аҳоли уруш қонунлари билан ҳимояланган бўлиши керак.

Россия бомбалари жуда яқин жойга тушаётганди. Тўхташ чора эмас.

"Мен яхшиман, кетдик", дейди ҳозиргина бомба келиб тушишидан сўнг ерга йиқилган қария.

Ногирон эркак дарёнинг тик қирғоғига ўзи чиқолмади.

"Оғир қуроллардан мунтазам равишда отишяпти. Атрофда жуда ҳам кўп тинч аҳоли бор. Оилилар чиқиб келишмоқда. Мана бу аёл итини эргаштириб келмоқда. Бу россияликлар қўли етган шаҳарнинг чети", дейди Би-би-си мухбири Жереми Бовен.

Қочқинлар

Сурат манбаси, Screenshot

Оддий одамлар ўт очилаётган чизиқда эди. Балки Россияликлар шу яқин атрофда фаол бўлган Украин тўпларини нишонга олган бўлиши мумкин.

Жабрланганлар ва эвакуация қилинганлар шаҳардан бир чақиримлик масофадаги йиғилиш нуқтасига олиб кетилаётган эди.

Улар ҳамон Россия қуроллари етадиган жойда, аммо ҳозирча нисбатан хавфсиз.

Совет армиясида 30 йил хизмат қилган 85 ёшли Владимир оиласини олиб чиқди.

"Кўп йил хизмат қилдим. Ҳозир бу фашистларни майдалаб ташлаган бўлардим. Улар бесабаб одам ўлдиришяпти. Бу жуда оғриқли", дейди у.

Қочқинлар

Сурат манбаси, Screenshot

Чиқиб кетаркан, одамлар тасалли учун ўзлари билан энг қадрли нарсалар, кучукча, уй ҳайвонларини олиб олишган.

Қочқинлар пойтахтга қараб юришди. Бу қўрқинчли кун эди.

Бироқ Россия ҳарбийлари ярим кучи билан ҳаракат қилмоқда.

Агар улар тўлиқ жанг қилишга ўтишса, бундан ҳам даҳшатли кунлар кўпайиши мумкин.

Ирпендан қочиш

Сурат манбаси, Getty Images

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek